6- мавзу. Болалик давридаги психологик муаммолар
Яхши ўзлаштира олмаслик муаммоси, ҳулқни бошқара олмаслик, мулоқотдаги қийинчиликлар, эмоционал ўзгарувчанлик, гиперфаоллик, уятчанлик ҳиссиёти. Агрессив болалар психологияси. Фобияларнинг юзага келиши, фобия турлари, болаларда фобияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
7- мавзу. Ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари
Ўсмирлик давридаги психик ривожланишнинг умумий тавсифи (ўсмирликда жисмоний ўсиш хусусиятлари, жинсий етилиш жараёни, унинг психик ривожланишга таъсири ҳақида умумий тушунча). Ўсмирлик даври инқирози ва унинг психологик, психофизиологик сабаблари. Ўсмирлик даврида интеллектуал ва эмоционал ривожланиш хусусиятлари. Ўсмирлик даврида мотивацион соҳадаги ривожланиш хусусиятлари (тенгдошлар билан мулоқот қилиш мотивацияси, ўқув фаолияти мотивацияси, жиноий хулқ-атвор мотивлари). Ўсмирлик даврида шахснинг ривожланиш хусусиятлари (шахс туғилишининг 2- даври – А.Н.Леонтев). Ўсмирлик даврида ўз-ўзига баҳо бериш тизимининг ривожланиш хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |