Samarqand davlat arxitektura-qurilish instituti



Download 0,97 Mb.
bet12/109
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#24850
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109
Bog'liq
3 курс ИҚ 1111

5-чизма. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари.
Савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат корхоналари хусусий ва жамоа мулки қилиб берилди. Натижада 1997 йилда савдо-сотиқ ҳажми ва умумий овқатланиш ялпи маҳсулотининг 95 фоиздан ортиқроғи давлатга қарашли бўлмаган секторга тўғри келди. Уй жойларни хусусийлаштириш жараёнида илгари давлат ихтиёрида бўлган бир миллиондан ортиқ квартира ёки давлат уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиқроғи фуқароларнинг хусусий мулки бўлиб қолди.
Давлат ижтимоий дастурида белгилаб берилган иккинчи босқич 1994-1995 йилларга тўғри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик корхоналар ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди ҳамда уларнинг аксиялари республика қимматбаҳо қоғозлар бозорининг асосини ташкил этди. Давлат мулки ҳиссадорликка айлантирилиши билан бир қаторда кичик хусусий бизнес корхоналари қизғин ташкил қилинди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ва хусусийлаштиришнинг бу босқичда очиқ турдаги аксионерлик жамиятларини вужудга келтириш, давлат мулкини танлов асосида ҳамда ким ошди савдосида сотиш амалиётга жорий қилинди. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорининг янги муассасалари барпо этилди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келадиган самара икки ёқлама тавсифга эга. Бир томондан, у аҳолининг бўш турган маблағларини ўзига жалб қилиб, уларнинг бозорга тазийқини пасайтиради. Иккинчи томондан, янги маблағларни ишлаб чиқаришга жалб этиш ва товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни юзага келтириш учун шароит яратади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки хусусийлаштириш иқтисодиётнинг давлатга қарашли бўлмаган секторини шакллантиришнинг ягона йўли эмас. Ташаббускорлик асосида якка тартибдаги хусусий мулкчиликка асосланган, шунингдек, турли хил кооперативлар, ширкатлар, маъсулияти чекланган жамиятлар кўринишидаги кичик ва ўрта корхоналарни ташкил қилиш – иккинчи қудратли жараён ҳисобланади.
Республика иқтисодиёти 1996 йилдан бошлаб мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг учинчи босқичига кирди. Бу босқич даврида (1996-1998 йиллар) хусусийлаштирилмайдиган обектлар рўйхатига кирмаган барча обект ва корхоналар (жами 3146 та) давлат тасарруфидан чиқарилди.
Хусусийлаштириш жараёнларининг тўртинчи босқичи (1998-2002 йиллар) нинг асосий вазифалари сифатида давлат бюджетига хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш, хусусийлаштирилган корхоналарга хорижий инвестисияларни жалб этиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва мулкчилик янги муносабатларини тўлақонли амал қилиши учун шароитлар яратиш тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳозирги - бешинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан боғлиқ. Мазкур Фармон яқин истиқболда йўналтирилган. Иқтисодий ночор давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, шунингдек, мазкур корхоналарни модернизасиялаш ва барқарор ривожлантириш учун тўғридан-тўғри инвестисияларни жалб этиш мақсадида хусусийлаштирилган обектларга нарх белгилашнинг самарали механизми жорий этилди. Хусусан, хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларининг бошланғич нархларини секин-аста пасайтириб бориш ҳамда давлат, иқтисодий ночор корхоналарни ва паст ликвидли обектларни нол даражадаги харид қиймати бўйича танлов асосида инвестисия мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан инвесторларга сотиш тартиблари тасдиқланди.
Мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг 1995-2004 йиллардаги асосий натижаларини 6-жадвал орқали кузатиш мумкин.



Кўрсаткичлар

1995

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Хусусийлаштирилган корхоналар сони, бирлик

8537

1915

1231

451

448

374

1449

1912

1519

1228

Хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган нодавлат мулкидаги корхоналар сони

8537

1915

899

266

373

372

1238

1800

1452

1228

Аксиядорлик жамиятлари

1026

1257

456

110

141

152

227

223

75

28

Хусусий корхоналар

6036

420

260

103

156

103

827

1252

981

1038

Бошқа шаклдаги корхоналар

1475

238

183

53

76

117

184

325

396

162

Хусусийлаштиришдан тушган маблағ, млрд. сўм

2,4

5,3

4,4

8,9

9,1

14,3

23,2

43,6

56,1

78,4


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish