Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати



Download 265,17 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi265,17 Kb.
#277528
1   2   3
Bog'liq
164- 4-

 
А Н И Қ Л А Д И: 
 
Б.Сафаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисми 
“а,в” бандлари билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланиб, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида жиноят ишлари бўйича 
Самарқанд шаҳар судининг 2012 йил 15 ноябридаги ҳукми билан 
ўталмасдан қолган жазони, тайинланган жазога қисман қўшиш йўли 
билан узил-кесил 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан “ўта 
хавфли рецидивист” деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда 
ўташ белгиланган. 
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Б.Сафаров танишлари 
А.Бобохонов ва Х.Мардоновлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 
бир гурух бўлишиб, уларни уюшган гуруҳга жалб қилиб, унинг 
манфаатларини кўзлаган ҳолда жиноий мақсадларини амалга ошириш 
учун зарур бўлган воситаларни тайёрлаш, иштирокчиларни танлаш, 
вазифаларни бўлиб бериш, жиноят содир этиш жойини кузатиш ва 
фойдаланиш учун автотранспорт воситасини топиш, жиноий режани 
тузиш ва уни амалга ошириш учун тайёргарлик кўриш мақсадида 
ижарага хонадон топиш, жиноий йўл билан қўлга киритилган пул 
маблағларини тақсимлаб бериш каби вазифаларни бажариш билан ушбу 
жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган. 
Жумладан, судланувчи Б.Сафаров уюшган гуруҳ раҳбари 
(ташкилотчи) сифатида уюшган гуруҳнинг қолган аъзолари А.Бобохонов 
ва Х.Мардоновларга бажарувчи ва ёрдамчи сифатида уларнинг ҳам ҳар 
бирига алоҳида-алоҳида яъни, жиноят содир этишга ўз маслаҳатлари, 
кўрсатмаларини бериш, жиноят содир этишда фойдаланилган ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи ҳодимларнинг махсус кийимлари, ниқоблар, 
қўлқоплар, тўппончага ўхшаш мосламалар, пичоқлар, махсус тайёрланган 
темир трубаларни тайёрлаш ва сотиб олиш, жиноий йўл билан қўлга 
киритилган нарсаларни яшириш, жиноят содир этиш учун қулай бўлган 
хонадон бўйича аниқ маълумотларни жамлаш, қурол сифатида 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ўзининг Самарқанд шаҳар 
Беруний кўчасида жойлашган уйда тайёрлашга, жиноий гуруҳни воқеа 
жойига ўзининг таниши фуқаро Х.Ж.Мусаевга тегишли «Нексия-2» 
русумли 30 С 090 СА давлат белгили автомашинасида боришларига ва 
бошқа шунга ўхшаш вазифаларни тақсимлаб бериб, Самарқанд вилояти 
Тайлоқ тумани ҳудудида жиноят содир этишга қулай бўлган жиноят 
жойига кузатгани бориш, вазиятни ўрганиш, босқинчилик содир этиш 
жараёнида ён-атрофни кузатиш, қўлга киритилган нарса ва буюмларни 
яшириш борасида жиноий режа ишлаб чиққан. 
Ушбу жиноий режага кўра, 2017 йилнинг 19 июнь куни тахминан 
соат 03:00 ларда уюшган гуруҳ раҳбари Б.Сафаров жиноий шериклари 
А.Бобохонов ва Х.Мардоновлар билан бирга қурол ёки қурол сифатида 
фойдаланиш мумкин бўлган олдиндан тайёрланган қора рангли махсус 
кийимлар, қopa рангли этиклар, қулқоп, темир труба, тўппонча 
кўринишидаги мослама, пичоқ, елим боғлагичлар ва ниқоблар билан 
қуролланиб, фуқаро Х.Мусаевга тегишли «Нексия-2» русумли 30 С 090 СА 
давлат белгили автомашинада Тайлоқ тумани Бунёдкор маҳалласи 
рақамсиз уйда яшовчи фуқаро Бобохонов Мехрож Элмуродовичнинг 
яшаш уйи ҳовлисига девор орқали ғайриқонуний равишда кириб, уй 
ичида бўлган хонадон эгаси М.Бобохонов ва унинг турмуш ўртоғи 
Ч.Пулатоваларга ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари 
деб таништириб, ўзлари билан олиб келган оқ қоғозни уларга ўқиб 
эшиттириб, тинтув ўтказиш қарори асосида хонадонни кўздан кечириши 
кераклигини айтишиб, хонадон эгаси М.Бобохонов, турмуш ўртоғи 
Ч.Пулатова 
ва 
уларнинг 
фарзандлари 
У.Бобохонов 
ҳамда 
Н.Элмуродоваларни қўлларини елим боғлагичлар билан боғлашган, 
хонадонни титиб чиқиб, моддий қимматликлар топа олмагач, пул ва 
қимматбаҳо буюмларини беришни талаб қилиб, ўзлари билан олиб 
келган қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган тўппонча 
кўринишидаги мосламани, пичоқ ва темир трубаларни намойиш қилиб, 
уларни қўллаш билан қўрқитиб, ҳовлида турган жабрланувчи 
М.Бобохоновга тегишли бўлган «Ласетти» русумли 30 N 432 LA давлат 
белгили автомашина салонидан 9.865 AҚШ доллари ва автомашина 
юкхонасида бўлган 47.000.000 сўм пулларни босқинчилик йўли билан 
қўлга киритиб, жабрланувчилар фойдаланишини олдини олиш 
мақсадида уларга тегишли бўлган икки дона жами нархи 1.400.000 сўм 
булган «Samsung-J1» русумли уяли телефон аппаратларини босқинчилик 
йўли орқали қўлга киритиб, жиноий йўл билан қўлга киритилган 
пулларни босқинчилик содир этишда жиноят қуроли сифатида 
фойдаланган «Нексия-2» русумли 30 С 090 СА давлат белгили 
автомашинани юкхонасига солиб, ушбу ҳаракатларни қонун доирасида 
амалга оширганликларига жабрланувчини ишонтириш ва жиноий 
гуруҳни ортидан тушиши ҳамда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар 
беришини олдини олиш мақсадида М.Бобохоновни ўзлари билан олиб 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


кетиб, Тайлоқ тумани Давлатобод маҳалласи ҳудудида ҳеч ким бўлмаган 
жойга ташлаб кетиб, қўлга киритилган пулларни тақсимлаб олиб воқеа 
жойидан яширинишган. 
Суднинг мазкур ҳукми билан А.Бобохонов ва Х.Мардоновлар ҳам 
судланган бўлиб, ишнинг уларга оид қисми бўйича протест ёки шикоят 
келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди.
Судланувчи Б.Сафаров ва унинг ҳимоячиси И.Ачиловлар апелляция 
шикоятида, суд ҳукмидан Б.Сафаровни “ўта хавфли рецидивист” деб 
топиш қисмини бекор қилишни, босқинчилик йўли билан қўлга 
киритилган мулк жуда кўп миқдорни ташкил қилмаслиги хамда 
Б.Сафаровни жиноий харакатларида уюшган гуруҳ мавжуд эмаслиги 
сабабли уни жиноий харакатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
164-моддаси 4-қисми “а,в” бандидан шу моддани 3-қисмига қайта 
квалификация қилишни, моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, оилавий 
шароитини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо 
тайинлашни сўраган. 
Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари 
Т.Байзаковнинг маърузасини, прокурор Ш.Эгамбердиевнинг суд ҳукмини 
ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги, 
судланган Б.Сафаровнинг ҳимоячиси – адвокат И.Ачиловнинг апелляция 
шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция 
шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга 
таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмини ўзгартиришни лозим 
топди. 
Судланган Б.Сафаровнинг айби, ўзининг суд мажлисида айбига 
иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, дастлабки тергов ва 
судда сўралган судланувчи А.Бобохонов, Х.Мардонов, жабрланувчи 
М.Бобохонов хамда гувоҳларнинг кўрсатувлари, оғзаки аризани қабул 
қилиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, таниб олиш 
ҳақидаги, нарсаларни кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир 
бўлган жойида текшириш баённомалари ва унга илова қилинган 
фотожадваллар, экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари, сўроқ ва 
юзлаштириш баённомалари каби жиноят ишида тўпланган объектив 
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган.
Судлов ҳайъати, биринчи босқич суди томонидан Б.Сафаровнинг 
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси
4-қисмининг “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб 
ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “жиноят ишлари бўйича суд 
қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати 
билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 664-сонли қонуни 
қабул қилинганлиги муносабати билан судланувчи Б.Сафаровга оид 
жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриш вақтига келиб 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


босқинчилик йўли билан қўлга киритилган жабрланувчи М.Бобохоновга 
тегишли бўлган 87.178.427 сўм жуда кўп миқдорни ташкил қилмайди. 
Чунки, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият 
миллий банкининг 2017 йил 20 июндаги АҚШ долларнинг сўмга 
нисбатан қиймати, яъни 1 АҚШ доллари 3.930 сўм 91 тийин ташкил этган. 
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Б.Сафаров ва бошқалар 
жабрланувчи М.Бобохоновга тегишли бўлган 9.865 АҚШ доллари (9.865 
АҚШ доллари*3.930 сўм 91 тийин = 38.778.427 сўмни) 47.000.000 сўм ва 
1.400.000 сўмлик телефон аппарати жами 87.178.427 сўмни босқинчилик 
йўли билан қўлга киритган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг саккизинчи бўлимида жуда кўп 
миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ 
бўлган миқдор тушунилиши кўрсатилган. 
Апелляция инстанцияси 87.178.427 сўм хозирги кунга келиб, 
базавий ҳисоблаш миқдори (245.000 сўмни)нинг 355 бараварини ташкил 
этишини инобатга олиб, судланувчи Б.Сафаровнинг абловидан ЖК 164-
моддаси 4-қисмнинг “а” бандини чиқаришни лозим топди. 
Шикоятда, биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган 
ҳукмдан Б.Сафаровни “ўта хавфли рецидивист” деб топиш қисмини 
чиқариш сўралаган. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” 
бандида, илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти 
учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс 
томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши ўта хавфли рецидив жиноят 
деб топилиши кўрсатилган. 
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Б.Сафаров жиноят ишлари 
бўйича Самарқанд вилоят судининг 2012 йил 3 октябрдаги ҳукмига кўра, 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 206-
моддаси 2-қисмининг “в” банди, 241
1
-моддаси, 234-моддаси 1-қисми, 271-
моддаси 2-қисмининг “б,д,ж” бандлари ва 273-моддаси 5-қисми билан 
ЖКнинг 45,59,61-моддалари тартибида 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум 
қилилган ҳолда, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, 
тайинланган жазо муддати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги, 2013 йил 12 декабрдаги ва 2014 йил 
14 ноябрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорларига асосан ¼ қисмига 
қисқартирилган, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 
2015 йил 19 февралдаги ажримига асосан биринчи инстанция суди 
томонидан тайинланган 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 12 
йилга келтирилган, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят 
ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 14 
июндаги ажрими билан мазкур суд ҳукми ўзгартирилиб, Б.Сафаровни 
айбловидан ЖКнинг 234-моддаси 1-қисми чиқарилиб, унинг 
қилмишлари ЖК 206-моддаси 2-қисмининг “в” бандидан шу модданинг 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


1-қисмига, 210-моддаси 3-қисмнинг “б” бандидан шу модданинг 2-қисми 
“а,г” бандларига, 271-моддаси 2-қисмининг “б,д,ж” бандлари ва 273-
моддаси 5-қисмидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 241
1
-моддасига 
квалификация қилиниб, ЖК 59-моддаси тартибида 2 йил муддатга 
ҳуқуқни 
муҳофаза 
қилувчи 
идораларда, 
шунингдек 
давлат 
иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида 
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланган. 
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Б.Сафаров илгари ўта оғир 
жинояти учун ҳукм қилинмаганлиги, балки оғир жиноят содир қилиб 8 
йилга озодликдан махрум қилишга ҳукм қилинган.
Шу боис, судлов ҳайъати суд ҳукмининг судланувчи Б.Сафаровни 
ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан “ўта хавфли рецидивист” 
деб топиш қисмини бекор қилишни лозим топади. 
Бундан ташқари аплляция инстанция суди, жиноят ишлари бўйича 
Самарқанд вилоят судининг 2012 йил 3 октябрдаги ҳукми, Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 
кассация инстанциясининг 2021 йил 14 июндаги ажрими билан 
судланувчи Б.Сафаровга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 
декабрдаги ва 2013 йил 12 декабрдаги “амнистия тўғрисида”ги 
қарорлари билан қисқартирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан асосий 
жазодан озод қилинганлиги боис, судланувчи Б.Сафаровга ЖКнинг 60,61-
моддалари тартибида жазо тайинлаш қисмини бекор қилишни лозим деб 
ҳисоблайди.
Шикоятдаги, биринчи инстанция суди судланувчи Б.Сафаровни 
уюшган гуруҳ таркибида босқинчилик жиноятини содир қилганликда 
асоссиз айблаганлиги борасида келтирган важлари билан келишиб 
бўлмайди. 
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 
йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича 
суд амалиёти ҳақида” ги 37-сонли Қарорининг 5 бандида уюшган гуруҳ 
деганда транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни 
содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларни барқарор 
бирлашмаси тушунилиши керак. 
Жумладан, жиноий фаолиятни олдиндан режалаштирганлиги, 
жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнининг 
тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида 
вазифаларни 
тақсимланиши, 
жиноятни 
яшириш 
чораларини 
таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг 
кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан 
далолат беради деб кўрсатилган. 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


Иш хужжатларига кўра, судланувчи Б.Сафаров катта миқдордаги 
пули бор одамларни аниқлаб уларни уйига кириб, пулларини олиш 
мақсадида уюшган гуруҳ ташкил қилиб, ушбу гуруҳга ўзи рахбарлик 
қилиб, гуруҳга А.Бобохонов ва Х.Мардоновларни жалб қилиб, ўзларининг 
режалаштирилган жиноий фаолиятини амалга ошириш учун зарур 
бўлган, қўлқоплар, тўппончага ўхшаш мосламалар, пичоқлар, махсус 
тайёрланган темир турбаларни тайёрлаш ва сотиб олиш, жиноят содир 
этиш учун қулай бўлган аниқ маълумотларни тўплаш хақидаги 
вазифаларни гуруҳ аъзолари А.Бобохонов ва Х.Мардоновларга тақсимлаб 
бериб, ўзи ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларини махсус 
кийимлари, ниқоблар ва жиноий гуруҳни воқеа жойига бориб келишлари 
учун автотранспорт воситасини топиш, жиноий режани тузиш ва уни 
амалга ошириш учун тайёргарлик кўриш мақсадида ижарага хонадон 
топиш, қўлга киритилган пул маблағларини тақсимлаб бериш каби 
вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олиб уюшган гуруҳ ташкил қилиб, 
шу гуруҳга рахбарлик қилиб келган. 
Судда сўралган судланувчи Б.Сафаров ўз кўрсатувида у жиноятга 
тайёргарлик кўриш мақсадида Анвар билан биргаликда Самарқанд 
шаҳри Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонли уйлардан 
бирини ижарага олишганлиги, у Анвар ва Хумоюнга тўппончага ўхшаш 
қурол (зажигалка), темир бўлаги ва жиноят содир қилишда керак 
бўладиган буюмларни топиш кераклигини айтиб, ўзи эса учаласи 
кийишлари учун махсус қора кийим топишга келишганлигини 
билдирган.
Судланувчилар А.Бобохонов ва Х.Мардоновлар ўз кўрсатувларида 
судланувчи Б.Сафаров Самарқанд шаҳридаги ижарага олинган уйда 
уларга катта миқдордаги пули бор одамларни аниқлаб, уларни уйига 
кириб, пулларини олиш жиноятини содир қилиш вақти, усули ва бошқа 
холатларни тушунтирганлигини, жиноятни содир қилиш учун Б.Сафаров 
ўзи махсус қора кийимларни топишини, улар эса тўппончага ўхшаш 
нарса, пичоқ ва қўлқоп топиш кераклигини айтганлигини, шундан сўнг 
улар “Гум” савдо марказидан тўппонча кўринишидаги буюм (зажигалка) 
пичоқларни олганлигини ушбу нарсаларни сотиб олиш учун Б.Сафаров 
пул берганлигини, Б.Сафаров улар учун қора матодан тайёрланган кийим 
хамда юзни бекитиш учун ниқоб топганлигини, хамда жиноят содир 
қилишда фойдаланиш учун танишини автомашинасини олиб 
турганлигини айтганлигини, жиноят содир қилингач Б.Сафаров уларга 
пулларни тақсимлаб берганлигини, ушбу жиноятни содир қилишга 
Б.Сафаров раҳбарлик қилганлигини билдириб кўрсатмалар беришган. 
Бу холатларни барчаси жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат 
беради.
Шикоятдаги, моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, оилавий 
шароитини инобатга олиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ 
жазо тайинлаш ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. 
Ҳужжат имзоланган: Байзаков Толиб Сайдуллаевич, 18.09.2021
1415-178-17


Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида” ги 1-сонли Қарорининг раҳбарий тушунтиришларига риоя 
этган ҳолда, унинг айбига иқрорлиги, моддий зарарни тўлиқ 
қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий 
шароитини, 
муқаддам 
қасддан 
содир 
этган 
жинояти 
учун 
судланганлигидан ижобий хулоса чиқармасдан яна қасддан ўта оғир 
жиноят содир этганлигини, содир этган жиноятининг ижтимоий 
хавфлилик даражасини ҳамда хусусиятини инобатга олиб, қонун 
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинлаб, қонуний ва адолатли тўхтамга келган. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддасида 7-қисми “б” 
бандида, илгари қасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган 
жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли 
колонияларда ўташлик белгиланган. 
Шу боис, судлов ҳайъати, судланувчи Б.Сафаровга нисбатан 
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли 
колонияларда ўташликни белгилаб, суд ҳукмини ўзгартириб, апелляция 
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. 
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 497
19
, 497
26
, 497
30
ва 497
31
-
моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси суди; 

Download 265,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish