Самарқанд вилоят адлия
бошқармаси бошлиғининг 2022 йил “ ”сентябрдаги
-ум-сонли буйруғига
ИЛОВА
Адвокатлик тузилмаларининг иш фаолиятини ўрганиш юзасидан
С А В О Л Н О М А
1. Адвокатлик тузилмаси тўғрисида умумий маълумотлар (тузилманинг реквизитлари, фуқароларни қабул қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги ва бошқалар);
2. Адвокатлик тузилмасининг таъсис ҳужжатлари мавжудлиги ва қонунийлиги (устав, таъсис шартномаси, таъсис йиғилиши баённомаси, рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси мавжудлиги ва сақланиши аҳволи);
3. Адвокатлик тузилмаси таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда ва муддатларда адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилиши (адвокатлик тузилмасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, шерик ёки муассислар ўзгарганда);
4. Адвокатлик тузилмасининг жой билан таъминланганлик аҳволи (уставда белгиланган почта манзили, филиаллари ва ушбу жойларга бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш қонунийлиги, мулкка бўлган кадастр ҳужжати ёки ижара шартномаси ёхуд ишончнома мавжудлиги);
5. Адвокатлик тузилмасининг муҳр ва штамплари адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган намунасига жавоб бериши ва уларнинг сақланиши;
6.Адвокатлик фаолияти билан билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик гувоҳномасининг мавжудлиги ҳамда уларнинг сақланиш аҳволи;
7. Адвокатлик тузилмасида ходимлар билан ишлаш аҳволи (ходимлар сони, шундан адвокатлар, адвокат стажёрлари ва бошқа ходимлар сони, шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари мавжудлиги, ишдан бўшаган ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари сақланиши, шахсий таркибли буйруқларнинг расмийлаштириш, табел юритиши, меҳнат таътили жадвалига риоя қилиниши);
8. Адвокатлик тузилмаси адвокатларининг касбий малакасини ошириб бориш аҳволини ўрганиш;
9. Адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (жавобгар шахснинг буйруқ билан тайинланиши, адлия органига белгиланган вақтда ҳисобот топшириши ва ҳ.к.) риоя этилиши аҳволи;
10. Кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламининг мавжудлиги ва назорат тартибида юритилиши аҳволи;
11. Адвокатлик тузилмасининг устави бўйича олий органи иш фаолияти қонунийлиги (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тартиби, сони, таъсисчиларнинг иштироки, уставдаги муддатлар бўйича вақтида ўтказилиши, йиғилишларда муҳокама қилинган масалалар, таъсисчилар таркибидаги ўзгаришларнинг расмийлаштирилиши тартиби);
12. Адвокатлик тузилмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига (Рўйхат рақами 1939, 2009 йил 8 апрел) риоя этилиши (қанча ордерга буюртма берилган, қанчаси сарфланган, бузилган ордерларнинг тўлдирилиши, имзо, муҳр, сана ва бошқаларнинг борлиги);
13. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг “Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)нинг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳақида”ги 2009 йил 10 сентябрдаги 1-кҳ-сон буйруғининг ижроси таъминланиши аҳволини ўрганиш.
14. Адвокатлик тузилмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (Рўйхат рақами 2054, 2009 йил 15 декабр) риоя этилиши (ҳисоботларнинг сақланиши, ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги);
15.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом (руйҳат рақами 1928, 2009 йил 27 март) ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг “Адвокатлик тузилмасида стажировка ўташга Намунавий меҳнат шартномаси (контракти)ни тасдиқлаш ҳақида”ги 2009 йил 11 сентябдаги 2-кҳ-сон буйруғи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси адвокатлик тузилмаларида стажировка ўтиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида”ги 2010 йил 12 ноябрдаги 2-қҳ-сон буйруқлари ижроси таъминланиши аҳволини ўрганиш;
16.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 80-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адвокат ёрдамчисининг фаолятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (рўйхат рақами 1929. 2009 йил 27 март) ижроси аҳволини ўрганиш;
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори билан тасдиқланган “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Рўйхат рақами 1878, 2008 йил
2 декабр) риоя этилиши (адвокатлар томонидан тайинлов асосида ҳамда адвокат хизматидан воз кечиш бўйича ишлар расмийлаштирилиши, адвокатларга иштирок этган ишлари учун молия бўлимларидан тўловларнинг тўланиши аҳволи);
Do'stlaringiz bilan baham: |