Самарқанд иқтисодиёт ва


Лойиҳа таҳлили фанининг бошқа фанлар билан



Download 324,6 Kb.
bet7/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Лойиҳа таҳлили фанининг бошқа фанлар билан


алоқаси

Лойиҳа таҳлилида содир бўладиган инвестиция билан боғлиқ иқтисодий жараёнлар ўрганилиши эътироф этилди. Маълумки иқтисодий жараёнларни ўнлаб фанлар ўрганади. Иқтисодий жараёнлар бир-бири билан қай даражада узвий боғлиқ бўлса, шу жараёнларни ўрганадиган фанлар ҳам худди шундай боғлиқдир.


Лойиҳа таҳлили иқтисодий фанлар билан бирга иқтисодиётга оид бўлмаган фанлар билан ҳам узвий алоқада. Лойиҳа таҳлили қуйидаги иқтисодий фанлар билан алоқада. Буларга

    • иқтисодий назария,

    • иқтисодий таҳлил,

    • менежмент,

    • бизнес-режа,

    • бухгалтерия ҳисоби,

    • молия ва кредит,

    • инвестиция,



18

  • статистика,

  • маркетинг кабилар киради.

Лойиҳа таҳлили, энг аввало, иқтисодий назария фани билан боғлиқ. Бу фан иқтисодиётда содир бўлаётган қонуниятлар, қонунлар, уларнинг амал қилиш доираси, ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари каби назарий муаммоларни ўргатади. Бу назарий қарашлар барча иқтисодий фанлар, хусусан лойиҳа таҳлили фани учун ҳам методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳа таҳлили иқтисодиётдаги умумий қонуниятларнинг аниқ объектларда амал қилишини, уларнинг ижобий ва салбий натижаларини тадқиқ қилади ва бу маълумотлар орқали умумий қонуниятнинг у ёки бу томонга ўзгаришини, уларга аниқлик киритишини кўрсатиб беради.
Лойиҳа таҳлили иқтисодий таҳлил фани билан ҳам узвий боғлиқ. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган кўпгина усуллар лойиҳа таҳлилида ҳам қўлланилиши мумкин. Шунингдек, баъзи мавзулар бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, бир-бирида такрорланиши ҳам мумкин. Буларга корхонада фойдалилик нуқтасини, иқтисодий ва молиявий мустаҳкамликни аниқлаш ва таҳлил қилиш каби мисолларни келтириш мумкин.
Лойиҳа таҳлили менежмент фани билан ҳам узвий алоқада. Таҳлил бошқарувнинг бир функцияси сифатида асосли қарорлр қабул қилиш учун ҳамиша маълумотларни тайёрлаб беради. Бошқарув қарорларини, хўжалик фаолиятини, хусусан, инвестицияга қўйишни чуқур ўрганмасдан туриб, кўр-кўрона қабул қилиш қийин. Бошқарув эса, ўз навбатида, лойиҳа таҳлилига қайси йўналишларга алоҳида эътибор бериш лозимлигини ҳам кўрсатиб беради.
Лойиҳа таҳлили бизнес-режа фани билан ҳам узвий боғлиқ. Чунки бизнес-режани тузишда лойиҳа таҳлили усулларидан тўлиқ фойдаланилади. Умуман олганда лойиҳа таҳлили бизнес-режани тузиш учун деярли барча кўрсаткичларни тайёрлаб беради. Бундан ташқари бизнес-режа кўрсаткичлари лойиҳа таҳлилини амалга оширишда солиштириладиган объект сифатида ҳам қўлланилади. Бизнес-режа ва лойиҳа таҳлили инвестициядан самарали фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берадиган кўзгудир.
Лойиҳа таҳлили бухгалтерия ҳисоби фани билан ҳам узвий боғлиқ. Инвестиция лойиҳасини тузиш жараёнида бухгалтерия ҳисобининг меъёрлари ва меъёрий ҳужжатлари, унинг айрим
19
усулларидан фойдаланилади. Бундан ташқари бухгалтерия ҳисобида ифода этилган аниқ маълумотлар инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ахборот базаси бўлиб хизмат қилади. Маълумки, бухгалтерия ҳисоби таҳлил учун маълумот етказиб берувчи асосий фан. Ўз навбатида таҳлил ҳам бу фанга таяниб иш кўради. Булар ўртасидаги боғлиқлик икки томонламадир. Бухгалтерия ҳисоби лойиҳа таҳлили билан ҳам худди шу тарзда бир-бири билан узвий боғлиқ фанлардир.
Лойиҳа таҳлили молия ва кредит фани билан ҳам узвий алоқада. Инвестициянинг молиялаштирилиши бир қанча манбалардан таркиб топади. Ундаги қўлланиладиган дивидендлар, фоиз ставкалари молия ва кредит фанига мурожаат қилишни тақозо қилади. Инвестиция лойиҳасини билмасдан молия ва кредит фанидаги тегишли бўлимларни тўлиқ тушуниш қийин бўлганидек, молия ва кредит фанини билмасдан инвестициянинг самарадорлигини ошириш йўлларини ҳам ишлаб чиқиш қийин.
Лойиҳа таҳлили инвестиция фани билан ҳам узвий боғлиқ. Лойиҳа таҳлили инвестиция фанининг таркибий қисми сифатида ушбу фаннинг барча мавзуларини очишда унинг усулларидан фойдаланилади. Бундан ташқари лойиҳа таҳлили фанининг ҳам, инвестиция фанининг ҳам тадқиқот объекти битта - инвестиция. Шу икки фан бир объектнинг турли қирраларини ўрганади, холос.
Лойиҳа таҳлили статистика фани билан ҳам узвий боғлиқдир. Зеро, лойиҳа таҳлилида кўплаб статистик усуллардан фойдаланилади. Айниқса, кўрсаткичларни келгуси истиқболга аниқлашда бевосита статистик усуллардан фойдаланилади. Статистика ҳам ўз навбатида лойиҳа таҳлили кўрсаткичларидан фойдаланилади. Статистика фани лойиҳа таҳлили фанининг такомиллашувига, лойиҳа таҳлили фани эса, ўз навбатида, статистика фанининг бойишига хизмат қилади. Бу жараёнларда
«Бирлашган ўзар» мақолини келтириш мумкин. Ҳар бир фаннинг тараққиётида бир-биридан фойдаланса, бир-бирини шунчалик тўлдириб ҳам боради. Шу туфайли фанлар ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқ экан.
Лойиҳа таҳлили маркетинг фани билан ҳам узвий алоқада. Инвестиция бозорини ўрганишда маркетинг усулларидан фойдаланмаслик мумкин эмас. Худди шундай маркетингни амалга оширишда эса лойиҳа таҳлили маълумотлари, келгусига мўлжалланган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажариш
20
жараёнлари маркетинг учун муҳим ахборот бўлиб хизмат қилади. Инвестиция қўйишдан мақсад бирор маҳсулот ишлаб чиқариб (хизмат кўрсатиб, иш бажариб) фойда олишдан иборатдир. Аммо ишлаб чиқарилган нарсаларнинг истеъмолчиси, харидори бўлиши керак. Бу кимлар, улар қанча харид қилиши мумкин ва шундан қанча фойда қилинади деган саволларга тўлиқ жавоб топиш учун маркетинг усулларини билишни тақозо қилади.
Лойиҳа таҳлили иқтисодиётга оид бўлмаган бир қанча фанлар билан ҳам узвий алоқада. Бундай фанларга

  • фалсафа,

  • математика,

  • информатика ва электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ),

  • техника ва технология.

  • экология каби фанлар киради.

Лойиҳа таҳлили фалсафа фани билан узвий боғлиқ. Чунки лойиҳа таҳлилида фалсафанинг муҳим қонун ва категорияларидан кенг фойдаланилади. Фалсафа фани барча фанларга, хусусан, лойиҳа таҳлили фани учун ҳам методологик асос бўлиб хизмат қилади. Фалсафанинг

  • макон ва замон,

  • индукция ва дедукция,

  • сабаб ва оқибат,

  • миқдор ва сифат,

  • оддийликдан мураккаблик сари ўрганиш каби категорияларидан лойиҳа таҳлилида методологик асос сифатида фойдаланилади.

Лойиҳа таҳлили математика фани билан ҳам узвий боғлиқ. Иқтисодий жараёнлар мураккаблашиб бормоқда. Бу мураккабликни ўрганиш учун математик усуллардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Худди шундай лойиҳа таҳлили ҳам мураккаб иқтисодий жараёнларни ўрганишда математик усуллардан кенг фойдаланади. Математиканинг иқтисодий фанларда, хусусан лойиҳа таҳлилида қўлланилиши мураккаб ахборотларни тез ва тушунарли тарзда тайёрлаб олиш ва шу асосда илмий-назарий хулосалар чиқариш имконини бермоқда. Бу эса ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда электрон ҳисоблаш машиналаридан (ЭҲМ) фойдаланишни тақозо қилмоқда.
Математиканинг ЭҲМ билан бирлашиши иқтисодиётни бошқариш, ахборотларни тезкор усуллар билан олиш имконини

Download 324,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish