Самарқанд иқтисодиёт ва


-мавзу. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 324,6 Kb.
bet13/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

29

4-мавзу. ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ




Режа:

  1. Инвестициялар таҳлилида асосланадиган асосий иқтисодий концепциялар

  2. Инвестиция сиёсатининг моҳияти

  3. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари ва йўналишлари



    1. Инвестициялар таҳлилида асосланиладиган асосий иқтисодий концепциялар


Инвестицияларни таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлиги даражасини аниқлаш бир қанча иқтисодий концепцияларга таяниб амалга оширилади.



      1. Инвестицияларнинг фирма бойлигани оширишдаги роли.

Ҳар қандай фирма инвестиция қилар экан, аввало, ўз бойликларини оширишни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсад фирманинг фойдани кўпайтириш каби кўпинча асосий деб қараладиган бошқа бир мақсадидан анча кенгроқдир. Чунки фирманинг асосий мақсади фойдани кўпайтиришдан иборат дейилганда фойда ва рентабеллилик даражасини дарҳол кўпайтиришни эмас, балки бозордаги ўз секторини кенгайтириш ёки номоддий активларини оширишга қаратилган тижорат стратегияларини тушуниш қийин бўлар эди. Демак, фирма бойлигини ошириш инвестициялашга ундовчи анчагина универсал бўлган сабабдир.
Фирма бойлиги ўз ичига фирма ўз капиталининг бозор қийматини (ЎКБҚ) ҳамда фирма мажбуриятларининг бозор (МБҚ) қийматини олади. Яъни:

Фирма бойлиги = ЎКБҚ + МБҚ


Фирма бойлиги — фирма эгалари (хоҳ улар ягона хўжайин, хоҳ минглаб акциядорлардан бири бўлсинлар) ихтиёрида бўлган (ёки улар хоҳласалар ва ўз мулкларини сотсалар, пул кўринишида олишлари мумкин бўлган) реал бойликдир. Шу нарса равшанки, фирманинг реал бойлиги унинг капитали (юқори ликвидли активлар




30
кўринишида турган калитални истисно қилган ҳолда) қанчалик кўплиги билан эмас, балки бу капитал товарлар ва хизматлар бозорида фирмага қандай ҳолатни таъминлаб бериши билан белгиланади. Шу сабабга кўра, инвестициялар фирмаларнинг рақобатбардошлигини яхшиласа ва улар капиталининг даромадлилигини оширса, уларнинг бойлиги кўпаяди ҳамда эгалари янада бойийдилар. Акс ҳолда инвестициялар фирма баланси пассивларини кўпайтиргани ҳолда унинг рақобатбардошлигини оширмаса, фирманинг рентабеллилиги пасайиб кетиши, бунинг оқибатида эса унинг бойлиги камайиши мумкин.
Айтилганлардан хулоса шуки, иивестициялар, шу жумладан, реал активларга қилинадиган инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашнинг асосий мезони бўлиб, уларнинг фирма бойлигига қандай таъсир этиши ҳисобланади.

      1. Пул тушумлари ҳақида тушунча.

Пул тушумлари (пул объект оқимларининг, саsh flow) иқтисодий адабиётларимизда яқиндан буён қўлланилаётган атама бўлиб, фирма тижорат фаолияти натижасида олинган соф тушумларни, яъни пул киримлари ва чиқимларини кўрсатади.
Пул тушумлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Асосий фаолият бўйича:

  • нақд пул эвазига сотишдан олинган пул тушуми;

  • пул ўтказиш йўли билан сотишдан олинган пул тушумлари.

  1. Инвестициялар бўйича:

  • қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан даромадлар;

  • шуъба корхоналар ва хориждан тушумлар;

  • активларни сотишдан келадиган тушумлар.

  1. Молиявий операциялар бўйича:

  • қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумлар;

  • қарзлар.

Фирманинг пул чиқимлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Асосий фаолият бўйича:

  • хом ашё ва материаллар учун тўловлар;

  • иш ҳақи тўловлари;

  • солиқ тўловлари;

  • суғурта тўловлари.

  1. Инвестициялар бўйича:

  • асосий капитални сотиб олишга;

31

    • асосий капитални монтаж қилишга.

  1. Молиявий операциялар бўйича:

  • фоизлар ва дивидендлар тўлашга;

  • ссудалар ва облигациялар бўйича мажбуриятларни сўндиришга.

Пул тушумлари ва чиқимлари ўртасидаги фарқ, яъни соф пул тушумлари фирма бойлиги ошишини таъминловчи соф пул колдиғидир. Аммо фирма фаолиятининг якуний натижасини баҳолашда бухгалтер ёндашуви билан молиячи ёки иқтисодчи ёндашуви ўртасида фарқ бор.
Бухгалтер ёидашувига кўра, фирма фаолиятининг якуний натижасини солиқлар тўлагандан кейин фирма ихтиёрида қолган соф даромад ташкил этади. Молиячи ва иқтисодчи ёндашувига кўра, якуний натижага нафақат фирма ихтиёрида қолган соф даромад, балки фойдаланилиши меъёрий ҳужжатлар билан чеклаб қўйилган, аммо пировардида фирманинг умумий бойлигига қўшилиб, уни кўпайтирадиган пул маблағлари ҳам киради. Бундай маблағларга амортизация ажратмалари ҳамда ҳисобланган, аммо тўланмаган солиқлар киради.
Амортизация ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, асосий капиталнинг маънавий ва жисмоний эскиришини қоплаш учун маблағ жамғаришни таъминлайдиган мақсадли ажратмадир. Бу ажратмалар миқдори уч омилга боғлиқ:

  • асосий капитал таркибига кирган ускунанинг баланс қийматига;

  • ускунанинг хизмат муддатига;

  • ускуна учун белгиланган амортизацияни ҳисоблаш услубига.

Амортизация ажратмалари мақсадли пул жамғармасини ташкил этиш манбаи бўлгани ҳолда, шунингдек, фирма фойдасидан бошқа харажатлар сингари айириб ташланса-да, фирма мулки бўлиб қолаверади. Фирма асосий капитални янгилашга киришганда амортизация жамғармасидан соф фойда каби фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан амортизация жамғармасини шакллантириш фирманинг инвестиция заҳирасини жамғаришни англатади.
Шу сабабга кўра, ҳисобланган амортизацияни фирма тижорат фаолиятининг якуний натижасига, яъни (соф) пул тушумларига киритиш мантиқан тўғри бўлади.


32
Бухгалтерия ҳисобининг Америка стандартлари GААР (Gеnегаlly Ассерted Асеоunting Рrinciples) атамаларидан фойдалансак, пул тушумларини аниқлаш тенгламаси қуйидагича ёзилади:



Download 324,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish