Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ хатарлар ҳам лойиҳа таҳлилида ўрганилиши лозим бўлган асосий хатарлардан биридир. Ушбу жараён билан боғлиқ бўлган хатарлар натижасида корхона маҳсулотининг ўз вақтида белгиланган қийматда сотилмаслигини, шунинг оқибатида олинган қарзларни ўз вақтида қайтараолмаслиги, мулкни белгиланган миқдорда кўпайтираолмаслиги, тегишли даромад (фойда) миқдорига эришаолмаслиги ҳоллари юзага келади.
Маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ хатарларнинг пайдо бўлишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин.
маҳсулотни сотадиган бозорни тўғри танлай олмаслиги;
бозорни яхши ўрганиш имкони бўлмаганлиги;
бозордиги бошқа иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватини тўғри ҳисобга олмаслиги;
маҳсулот сифатининг рақобатга бардош бериш даражасининг шубҳалиги;
ўз вақтида бозорга маҳсулот чиқара олмаганлиги кабилар.
Мазкур омиллар натижасида корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти салбий натижалар билан тугаши мумкин. Чунки ишлаб чиқарилган маҳсулот, энг авволо, ўз харидорларини топиши лозим, яъни бозорга сотилиши керак. Агар маҳсулот ўз вақтида, белгиланган қийматда сотилмаса унда қўшимча хатарлар пайдо бўлади. Булар натижасида:
* корхонанинг тўлиқ қувват билан ишламаслиги;
* ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг омборларда сақланиб қолиши:
* оқибатда кўп маблағнинг оборотга иштирок этмаслиги;
* сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши кабилар рўй беради.
Шу туфайли маркетинг тадқиқоти билан боғлиқ фаолиятни тўлиқ амалга ошириб, содир бўлиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш лозим.
Техника ва технология билан боғлиқ хатарларнинг ҳам бир қанча сабаблари бор. Уларнинг мавжудлиги жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.Техника ва технология билан боғлиқ хатарларнинг содир бўлишига:
* техникани нотўғри танлаш;
218 * технология лойиҳасини нотўғри тузиш;
* технологияни ишлатаоладиган, шунга мос кадрларнинг етишмаслиги;
* техникани тузатиш бўйича кадрларнинг ва эҳтиёт қисмларининг мавжуд эмаслиги;
* илғор хорижий технологиянинг маҳаллий хом ашёга мослашмаганлиги натижасида хом ашё таъминотидаги узулишлар;
* лойиҳада кўзда тутилганга нисбатан техника, хом-ашё ва битловчи материаллар нархининг ошиб кетиши;
* иш ҳақига мўлжалланган ва бошқа харажатларнинг меъёрдан кўп сарф бўлиши;
* бошқаришда ўзбошимчаликка йўл қўйилиши;
* илғор техника ва технологияда ишлайдиган ходимларга моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмининг яхши йўлга қўйилмаганлиги кабилар сабаб бўлиши мумкин.
Шу туфайли техника ва технология билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш, уларни бутунлай бартараф қилиш учун мазкур соҳа бўйича мутахассислар етарли даражада малакали бўлишини тақозо қилади.