Ўқувчи ва талабалар психологик хусусиятлари
Айрим 1-2-синф ўқувчиларининг идроки суст бўлади. Улар ясси шакл-
ларга баҳо беришда кўпинча қийналишади, ҳарфлар, рақамларни аксари
тескари, «оёғини осмондан қилиб» ёзишади. 8 ёшгача бўлган болалар
102
суратларни тез ажрата олмайдилар, 1-2-синф ўқувчилари нарсаларнинг умумий
аломатларидан кўра буларнинг тафовутларини муҳим деб ҳисоблайди.
Боланинг дарсларни яхши ўзлаштириши барча руҳий жараёнларнинг ўз
вақтида шаклланиб, маромига этишини таъминлайди. Боланинг интеллектуал
фаолиятидаги нотекс ривожланиш ўқувчилар орасида ноқулай вазиятга тушиб
қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай болаларнинг хотирасида, диққат-эъти-
борида сал-пал сезилиб турадиган камчиликлар бўлади. Бу боланинг туғруқ
пайтида шикастланиши, мияси чайқалиши, оғир касал бўлиб, узоқ ётиб қолгани
оқибати бўлиши мумкин.
Интеллектуал фаолиятининг шаклланишида ижтимоий омиллар катта
ўрин тутади. Чунончи, паст маълумотли бўлиб, ичкиликка ружу қўйган, нотинч
оилада тарбия кўрган болаларнинг дунё қараши қашшоқ бўлади, ўқишда ҳам
қийналадилар. Уларда ўзлаштириш малакалари яхши шаклланмаганлигидан
ўйин билан кўпроқ машғул бўладилар. Бола ўзини зўрлаб ўқийди, ўқишнинг
тугашини бесабрлик билан кутади. Бундай ўқувчилар шифокор ва педагогнинг
алоҳида эътиборига муҳтож бўладилар.
Қуйи синф ўқувчиси бирор ёрқин, чиройли нарсани кўрганида дарров
таъсирланиб, ҳаяжонланади. Шу ёшда уларда ҳаракат қилишга эҳтиёж жуда
кучли бўлади. Бола ҳаракат қилмаса, мушаклар зўриқиб, диққат-эътибори
сусаяди, тез чарчаб қолади. Дарс пайтида бола ўзини ҳар томонга ташлаб,
безовта бўлаверади, ўқитувчининг гап-сўзлари ва танбехлари фойда бермайди,
чунки бесаранжомлик бола организмининг зўриқишига жавобан кўрсатила-
диган физиологик реакциясидир. Худди шу сабабдан болалар танаффус
пайтида югурб, шовқин-сурон кўтаришади. Фэъл-атворидаги тафовутлар мижоз
хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Холерик болалар мактабда айниқса
қийналадилар. Мактаб боладан кун тартибига қафий риоя қилишни, интизомли
бўлишни талаб қилади. ўқиш жараёнида болада ижобий фазилатлар шаклланиб
боради.
7-10 ёшдан бошлаб боланинг юриш-туришида босиқлик ва саранжомлик
пайдо бўлади, маънавий ва аҳлоқий ҳис-туйғулар, ўртоқлик, синф учун жавоб-
гарлик, ҳамдардлик ҳисси юзага келади. Биринчи синф ўқувчиси учун ўзининг
муваффақиятлари ҳаммадан катта аҳамиятга эга бўлса, 3-синф ўқувчиси учун
ўртоқларининг муваффақияти кўпроқ аҳамиятга эга бўлиб қолади. 1-2-синф
ўқувчиларининг аҳлоқга доир тушунчалари одатда ўзларининг шахсий тажри-
баси ҳамда катта ёшдаги одамлардан кўрган-эшитганларига боғлиқ бўладики,
бунинг яхши томони ҳам, ёмон томони ҳам бор. 3-синф ўқувчиси атроф-муҳит,
одамлар ҳақида фикрлай бошлайдилар.
1-синфда бола ўзининг бутун юриш-туришида муаллимига тақлид қилади.
Болалар жамоаси 2-синфдан таркиб топа бошлайди. Энди болада ўз ўртоқ-
ларининг кўз ўнгида қилинган танбеҳлардан ҳижолат чекиш ҳисси пайдо
бўлади, тенгқурлари даврасида обрўсига «путур» этишидан кўнгли оғрийди.
Болалар фэъл-атвори, табиати, дунёқараши ва ҳоказоларга кўра, ўзлари
сэзмаган ҳолда - ўзаро муносабтлари шаклланиб, алоҳида-алоҳида бирлашиб
борадилар. 1-синфда бола кўпинча бир тасодиф бирга ўтириш, ҳамроҳ бўлиш
муносабати билан дўст танлайдиган бўлса, 2-3-синфларда манфаът-қизиқиш-
ларнинг муштараклигига, ўз тенгқурларининг маънавий фазилатларига тобора
103
кўпроқ аҳамият бера бошлайди.
Ўсмираинг юриш-туриши ўзгаради ва бошқаларга қараб ўзидаги камчи-
ликларни тузата бошлайди. Болаликдан ўсмирлик даврига ўтиш бу даврдаги
ривожланишнинг асосини ташкил этади. Одамнинг хулқ-атворида сифат жиҳа-
тидан янги хусусиятлар юзага келиб, ўз-ўзини англаш, катталар ҳамда ўртоқ-
лари билан муносабатларда йигитликка ёки қизларга хос хусусиятлар шакл-
ланади.
Одам атрофидагилар билан мулоқот ва муносабатда ўз камчиликлари ва
яхши хусусиятларини англай боради. Бола ўз-ўзига баҳо бериш, ўзини бошқа-
ларга таққослаш, ўзига бир намуна топиб, унга ўхшашга ҳаракат қилади ва ўз-
ўзини тарбиялашга ўринади. Чунки мақсадга эришиш мушкуллигини ўсмир
фақат ташқи муҳитдан (ўқиш зарурлиги, катталарнинг талабларига бўйсуниш
кераклиги ва бошқалардан) кўрмайди, балки ўз табиатидан жой олган
тўсқинликлардан деб ҳам билади.
Ўқувчи ўқув жараёнида илмий тушунчаларни ўзлаштириб борар экан,
умуман билимларнигина эмас, балки бевосита фикр юритишни талаб қиладиган
билимларни ҳам ўзлаштириб боради. Шунингдек, ўсмир ўзи бажарган ишларни
диққат билан кўздан ўтказиб, таҳлил қилиб, натижаларга баҳо беради. Ана
шундай фикрлаш, яъни тафаккур рефлексив тафаккур деб аталади. Ўсмирда
мушоҳада доираси кенгайиб, диққатини бир жойга тўплаш ҳамда тақсимлаш
кўникмаси пайдо бўлади.
Ўсмир хотираси кучайиб, асосий мазмунни тушуниш, эслаб қолиш
кўникмаси ривожланиб боради, шу муносабат билан механик хотира, «йодлаб
олишга» жуда салбий муносабат пайдо бўлади.
Ўсмирлик даврида ахлоқга оид аниқ тушунчалар ва хатти-ҳаракат
қоидалари шаклланиб боради, руҳий ривожланиш ниҳоятда мураккаб ҳамда
муҳим босқич ҳисобланади. Ахлоқнинг қарор топиши ёшга, ривожланишнинг
умумий қонуниятларига боғлиқ бўлибгина қолмасдан, балки таълим-тарбия
ҳамда бошқа шакллардаги муаммолар ва ақлий ривожланиш жараёнида
ижтимоий муҳит юзага келтирган шахсий хусусиятларга ҳам боғлиқ бўлади.
Ўз-ўзини англашнинг муҳим жиҳатларидан бири жинсга мансубликни
англашдир. Жинслар ўртасидаги руҳий тафовут одам умрининг ҳеч бир
босқичида ҳудди ўсмирлик ва ёшлик давридек кучли бўлмайди. Ишқий
кечинмалар ва севги-муҳаббат юқори синф ўқувчилари оламига мураккаб
маънавий масалаларни кўндаланг қўяди. Бундай пайтда улар катталарнинг
кўмаги ва маслаҳатларига жуда-жуда муҳтож бўлади. Шифокорлар ва
педагоглар ўқувчиларнинг ички дунёсини, онтогенезининг турли босқич-
ларидаги хусусиятларини, руҳий ривожланишда рўй бераётган ўзгаришларнинг
дастлабки аломатларини вақтида пайқаб, фазилатларни ривожлантириш эвазига
ножўя ҳаркатларнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликлари, ўқувчи
шахсиятининг ҳар томонлама камолга этиб боришида кўмакдош бўлишлари
керак.
104
Do'stlaringiz bilan baham: |