Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


NPV нинг дисконтлаш коэффициентига боғлиқлиги гирафиги



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

NPV нинг дисконтлаш коэффициентига боғлиқлиги гирафиги. 
Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, IRR дисконтлага 
коэффициентининг шундай миқдорики, унда NPV горизонтал ўқни 
кесиб ўтади, яъни нолга тенг бўлади. 
Иқтисодий адабиётда ички фойда меъёрини ички даромад 
меъёри, қоплаш коэффициенти ёки самараси, баъзида эса капитал
қўйилмалар самараси, деб ҳам аталади. IRR ни ҳисоблаш усули 


80 
NPV ни ҳисоблаш усули сингари дисконтлаш консепциясига 
асосланади. IRR миқдорини икки усулда топиш мумкин: 
Биринчи усулда соф жорий қийматни ҳисоблаш формуласида 
NPV 
миқдори 
нолга 
тенглаштириб 
олиниб, 
дисконлаш 
коэффициенти ҳисоблаб топилади. Яъни қуйидаги формулалардаги 
k миқдори топилади (18, 19 -формулалар). 





n
t
t
t
I
k
CF
1
0
;
)
1
(
0








n
t
n
t
t
t
t
t
k
I
k
C
1
1
)
1
(
)
1
(
0
Бу формулалар ёрдамида аниқ жавоб олиш қийин. Олинган 
натижалар маълум даражада тақрибий бўлади. Ички фойда 
меъёрини топиш учун «синов ва хато» усулидан фойдаланилади, 
яъни формулага дисконтнинг анча катта ва кичик миқдорлари 
берилиб 
олинган 
натижа 
солиштирилади. 
Агар 
олинган 
натижалардан бири нолга яқинроқ бўлса, бунга сабаб бўлган 
дисконт ставкасига яқин миқдорлар берилиб, формула, натижа токи 
нолга максимал даражада яқинлашмагунча ечилади. 
Иккинчи усулда IRR миқдорини топиш учун келтириш 
коэффициентлари жадвалларидан фойдаланилади. 
Мисол: Айтайлик, транспорт фирмаси 40 млн. сўмга юк 
ташиш машинасини сотиб олмоқчи. Уни эксплуатация қилиш 20 
йил давомида йилига 3,2 млн. сўм пул тушумларини келтириши 
кўтилмоқда. Пул тушумлари йил охирида бўлади деб ҳисобласак, 
аннуитет ҳолатига дуч келамиз: 
PVA

= PMT

* PVAI
n, k
40 = 3.2 * PVAI
n, k
PVAI
n, k
= 40 : 3,2 = 12,5 
Аннуитетнинг жорий қийматини ҳисоблаш коэффициентлари 
жадвалидан 20-қаторда (20 йиллик муддат) олинган натижага энг 
яқин миқдор 12,462 бўлади. Бу миқдор 5 % лик дисконт ставкасига 
мос келади. Айни шу дисконт ставкасида келгусида машинани 
эксплуатация 
қилишдан 
олинган 
пул 
тушумларининг 
дисконтланган жорий қиймати уни cотиб олиш учун қилинган 
ҳозирги инвестицияларга тенг бўлади, яъни NPV 0 га тенг бўлади. 
Демак, мазкур лойиҳада IRR 0,05 га тенг. 


81 
IRR баъзида текширув дисконти деб ҳам аталади, чунки у 
дисконтлаш коэффициентининг лойиҳаларини самарали ва 
самарасиз турларга ажратиш имконини берувчи даражасидир. 
Бунинг учун фирмага стандарт сифатида қабул қилинган 
маблағларнинг қопланиш даражаси билан солиштирилади. Бундай 
қўйилмалар 
рентабеллигининг 
стандарт 
даражаси 
барьер 
коэффициенти HR (ингл. hardle rate) деб ҳам аталади. 
•агар IRR >НR - бўлса лойиҳа маъқул; 
•агар IRR < НR - бўлса лойиҳа маъқул эмас; 
•агар IRR < НR - бўлса лойиҳа ҳар қандай қарор қабул 
қилиш мумкин. 
IRR >НR бўлган ҳолатда NPV мусбат, инвестициялар 
рентабеллиги эса бирдан юқори. IRR < НR бўлса, NPV манфий, РI 
эса бирдан кичик бўлади. 
Шундай қилиб, IRR маъқул бўлмаган лойиҳаларни ажратиб 
олувчи тур вазифасини ўтайди. 
Бундан ташқари бу кўрсаткич лойиҳа бўйича таваккал хавфи 
даражаси индикатори ҳисобланади. IRR барьер коэффициентидан 
қанчалик катта бўлса, лойиҳанинг мустаҳкамлиги заҳираси шунча 
катта бўлади. Бу эса келгусидаги пул тушумларини баҳолашда йўл 
қўйиладиган хатолар натижасида кўриладиган зарар хавфи кам 
бўлишини таъминлайди. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish