Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  2. Иқтисодий таҳлилнинг вазифалари. Лойиҳанинг



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

194 
2. Иқтисодий таҳлилнинг вазифалари. Лойиҳанинг 
мақсадларини ва таҳлил чизмасини аниқлаш 
Даромадлар 
ва 
харажатларнинг 
таҳлили 
қуйидаги 
тадбирларни ўтказишдан иборат: 
1. Лойиҳа мақсадларини аниқлаш ва бош мақсаднинг 
иқтисодий мазмуни, оқибатларини англаш; 
2. Лойиҳани баҳолаш чизмасини ва босқичларини аниқлаш; 
3. Лойиҳа натижалари бўйича талабни прогноз қилиш; 
4. Даромад ва харажатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини 
ҳисоблаш; 
5. Рентабеллилик кўрсаткичларини баҳолаш; 
Таъсирчанлик ва таваккал хавфи (қалтислик) даражасини 
таҳлил қилиш. 
Лойиҳа мақсадлари уни молиялаштирувчи ташкилотнинг 
оператив вазифаларини акс эттиради. Масалан, транспорт соҳаси 
бўйича лойиҳа мақсади транспорт қатнови самарадорлигини 
таъминлаш, саноат лойиҳасининг мақсади эса маълум турдаги 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўлиши мумкин.
Муқобил вариантларни кўриб чиқиш лойиҳани тайёрлаш ва 
ишлаб чиқишнинг муҳим қисми ҳисобланади. Техник, муқобил 
вариантлар (яъни, ёқилғи учун ё кўмир ёки газни қўллаш, темир 
йўлни узайтириш ёки янги автомобил шоссесини қуриш)ни бир-
бири билан таққослаш ва энг муқобилини танлаб олиш керак. Агар 
ҳамма вариантлар миқдор ва сифат жиҳатдан бир хил натижа берса, 
ҳам инвестиция, ҳам эксплуатация харажатларини ҳисобга олганда 
энг кам харажат талаб этиладиган лойиҳа танланади.
Иқтисодий таҳлил чизмаси турлича бўлиши мумкин. Бундай 
лойиҳа мақсадларига салбий таъсир этувчи ҳамма нарса 
харажатларга, ижобий таъсир этувчи ҳамма нарса даромадалрга 
киритилади.
Лойиҳа таҳлили даромад ва харажатларни ресурслардан 
фойдаланишнинг бошқа вариантлари бўйича эришилиши мумкин 
бўлган даромад ва харажатлар билан қиёслайди. Кўпинча 
лойиҳасиз ва лойиҳа билан деган чизма қўлланилади.
Масалан, цемент заводи қурилиши бўйича лойиҳа бор бўлса, 
инвесторлар бошқа лойиҳаларга сармоя қўйиш имкониятидан 
маҳрум бўлади. Аммо цемент ишлаб чиқаришнинг кўпайиши 


195 
натижасида унинг нархи тушиб кетиши, харидорлар учун цементга 
камроқ пул тўлаш, айрим харидорлар учун эса бошқа қурилиш 
материаллари ўрнига цемент ишлатиш имкониятини пайдо қилиши 
мумкин.
Лойиҳа билан ва лойиҳасиз вазиятларни солиштириш 
лойиҳани амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча ва 
ўсган даромадалрни ҳисоблашнинг асосий услубидир. Лойиҳасиз 
вазиятларни истиқболга баҳолашда харажатларнинг тахмин 
қилинаётган ўсуви ёки даромадларнинг пасайишига нисбатан 
реакцияни ҳисобга олишк ерак. Бу лойиҳани амалга ошириш юзага 
келтирадиган ўзгаришларни тўлиқ акс эттириш имконини беради.
Лойиҳа натижаларига талабни таҳлил ва прогноз қилиш 
киритиладиган ресурслар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот 
бозорларини таҳлил қилишни ўз ичига олади ҳамда талаб ва таклиф 
ўртасидаги нисбатни билишни, лойиҳага тааллуқли ресурслар ва 
маҳсулотлар маркетинги ҳақида маълумотга эга бўлишни талаб 
этади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish