Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Корхона ликвидлилиги
деганда унинг маълум бир муддатда 
(одатда ҳисобот тузулган вақтда ёки ёпиладиган вақтда) қисқа 
муддатли мажбуриятларини айланма маблағларининг турли қисми 
билан тўлашга қодирлик даражаси тушунилади. 
Бозор муносабатлари корхоналарда тўлашга қодирлик 
даражасини сақлаб туришни тақозо қилади. Ўз вақтида тўланмаган 
маблағ тўлайдиган корхона учун ўта зарарли, чунки уни қачондир 
албатта тўлайди, унинг устига яна жарима ҳам тўлашга мажбур 
бўлади. У ўзи билан бирга ҳамкор корхоналар фаолиятининг ҳам 
салбий натижалар билан ишлашига сабабчи бўлади, чунки уларга 
тўланадиган пулни ўзида сақлаб туради ёки бошқа мақсадлар учун 
ишлатиб қўйган бўлади. 
Тўланган жарима ўз вақтида тўланиши керак бўлган 
маблағнинг «хизматини» қопламайди. Агар 500,0 минг сўм 3 ойга 
кечиктирилса 100,0 минг сўм жарима тўлаш мумкин. Лекин, 500,0 
минг сўм ўша корхона учун 100,0 минг сўм эмас 300,0 ёки 400,0 
минг сўм даромад келтириши мумкин эди. 
4. Корхона иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар 
Ушбу гуруҳ кўрсаткичлар шу даражада кўпки, улар корхона 
хўжалик фаолиятининг аксарият қисмини қамраб олади. Бу ҳақда 
муаллиф томонидан батафсил ёритилган адабиётлар чоп қилинган. 
Мазкур порагрифда инвестиция лойиҳасининг молиявий таҳлилида 
қўлланиладиган корхона иш фаоллигини ифодалайдиган айрим 
кўрсаткичларгагина тўхталинади. 
Корхона иш фаоллигини ифодаловчи ушбу соҳа билан 
боғлиқ кўрсаткичлар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
*
активлар самарадорлигини ифодаловчи коэффициент (Кас); 
*
ўз маблағлари самарадорлигини ифодаловчи коэффициент
(Кўм); 
*
дебитор қарзларнинг айланувчанлик коэффициенти (Кда); 
*
дебитор қарзларнинг айланувчанлик муддати, кунларда (Кдк); 
*
товар ва моддий захираларнинг айланувчанлик коэффициенти 
(Кза); 


177 
*
товар ва моддий захираларнинг айланувчанлик муддати, 
кунларда (Кзк). 
Кўриниб турибдики, мазкур кўрсаткичлар тизимига асосан 
актив ва бошқа моддий бойликларнинг айланувчанлиги билан 
боғлиқ кўрсаткичлар киритилган. Чунки корхонанинг молиявий-
хўжалик фаолиятининг инвестиция билан боғлиқ соҳасига айнан 
шу кўрсаткичлар дахлдордир. Ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиб 
инвестор корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятида маблағлар 
айланиши, унинг даражаси, моддий маблағларнинг ўрта ҳисобда 
қанча муддатда пулга айланиши мумкинлиги каби жиҳатлар 
тўғрисида ҳулоса қилади. Шу туфайли корхона иш фаоллигини 
ифодаловчи кўрсаткичлар таркибини фақат шу гуруҳ кўрсаткичлар 
билан чегараланиши етарли деб ўйлаймиз. 
Ҳар бир кўрсаткичнинг тавсифини кўриб чиқиш мақсадга 
мувофиқдир.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish