Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Инвестиция лойиҳаси иқтисодий таҳлилида



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

3. Инвестиция лойиҳаси иқтисодий таҳлилида
манфаатлар ва харажатларни ўлчаш услублари
Лойиҳадан олинадиган манфаат (фойда)ни доим ҳам тўлиқ 
миқдорий баҳолаш мумкин эмас. Масалан, лойиҳа натижасида йўл 
ҳаракати хавфсизлиги ёки тиббиёт хизмати яхшиланиши туфайли 
аҳоли соғлиғи яхшиланишини баҳолаш жуда қийин. Агар лойиҳа 
умумий фойдаланиш учун қулайлик яратса (тозалаш иншоотлари, 
жамоат 
марказлари), 
олинадиган 
манфаатни 
алоҳида 
истеъмолчининг тўлашга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотга 
асосланиб 
баҳолаб 
бўлмайди. 
Ресурслар 
ҳудудий 
тақсимланишининг яхшиланиши, мамлакат ичидаги (миллий) 
интеграциянинг кучайиши каби лойиҳадан олинадиган бир қанча 
ўлчаб бўлмайдиган манфаатлар мамлакат ичида ресурсларни 
жойлаштиришда муҳим роль ўйнайди. 
Олинадиган фойдани миқдорий ўлчаш мумкин бўлмаган ёки 
уларни сифат жиҳатдан қисмангина баҳолаш мумкин бўлган 
ҳолларда бошқача ёндашувлар қўлланилади. Бундай ёндашувлардан 
бирига лойиҳа натижасида унинг яроқлилигини таъминлайдиган 
фойда-манфаатлар минимумини олиш эҳтимолини таҳлил қилиш 
керак. Иккинчи ёндашув у ёки бу хизматни кўрсатиш учун 
бажарилиши шарт деб ҳисобланган, илгаридан ўрнатилган физик 
ёки қиймат меъёрларига асосланиш ҳисобланади (масалан, йўлга 
асфалт ётқизиш харажатлари 1 км.га X сўмдан ортмаслиги керак, 
биринчи ёрдам кўрсатувчи пунктгача бўлган масофа У км. дан 
ошмаслиги зарур). 


204 
Ўлчаш муаммолари тармоқлар бўйича фарқ қилади. 
Масалан, таълим, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш 
соҳаларида даромадга асосланган манфаат мезонлари яроқсиз бўлиб 
қолади, яъни улардан фойдаланиб бўлмайди. 
Бу ҳолларда ёки энг кам харажатлар услубидан ёки техник 
кўринишдаги муаммолар учун (масалан, мактаб қуриш учун қулай 
меъёрларни аниқлашда) харажатлар самарадорлиги услубидан 
фойдаланиш мумкин. 
Харажатлар самарадорлиги таҳлили бир неча муқобил 
вариантлардан қўйилган вазифа бажарилишини таъминлайдиган энг 
арзон лойиҳани танлаб олиш учун қўлланилади. 
Баъзи ҳолларда манфаатлар фақат физик кўринишда бўлади 
ва шу сабабли уларни молиявий харажатлар билан таққослаб 
бўлмайди. Бундай ҳолларда юқоридаги услубларни қўллашдан 
бошқа имкон ҳам бўлмайди. 
Харажатлар самарадорлиги таҳлили қўйилган вазифани ҳал 
этишнинг энг самарали йўлини танлаш учун қўлланилади. Бу 
таҳлилга лойиҳага қилинадиган барча харажатларни тегишли 
яширин баҳолар асосида калькуляция қилиш ва уларнинг 
келтирилган қийматини топиш учун олинган харажатлар оқимини 
дисконтлаш киради. 
Бу тадбир лойиҳани амалга оширишнинг барча вариантлари 
бўйича ўтказилади. Кўзда тутилган натижаларга энг кичик 
дисконтланган харажатлар билан ёки маҳсулот бирлигига энг кам 
харажатлар билан эришишни таъминлайдиган лойиҳа энг яхши 
ҳисобланади. Бу мезон барча лойиҳалар лойиҳа мақсадини сифат 
жиҳатларидан бир хилда қондиради, деган шартга асосланади. Агар 
лойиҳа бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатида фарқ бўлса, энг 
маъқул вариантни аниқлашда бу ҳол кўзда тутилмоғи лозим. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish