Озиқанинг ичак деворида ҳазм бўлиши.
Озиқанинг ҳазм
бўлишлиқларидан-оғизда, меъдада, ичакда ҳазм бўлишини кўриб келдик.
Лекин булар ҳазм жараѐнларинтинг ниҳоясига етмаган босқичларидир.
Ичакда атрофлича ҳазм бўлган озиқалар пировардида ичак деворида, шиллиқ
пардадаги ферментларнинг таъсирида батамом парчаланади ва сўрилади.
Озиқаларнинг ичак деворида ҳазм бўлишини дастлаб А.М.Уголев ва бошқа
лаборатория ходимлари аниқладилар. Кейинги пайтларда ўтказилган
текширишлар туфайли ичаклардаги сўрғичлар – ворсинкалар юзасида,
ниҳоятда майда сўрғичлар-микроворсинкалар борлиги аниқланди. Битта
ворсинкада, баландлиги 0,55-1,1 мкм, йўғонлиги 0,05 - 0,08 мкм бўлган
микроворсинкалар то 3000 тагача жойлашиши мумкин. Микроворсинкалар
ворсинкалар юзасини жуда зич қоплаб олиб, у ерда жиякка ўхшаш тузилмани
ҳосил қилиб, шу жиякка ўхшаш тузилмада ниҳоятда хилма-хил ферментлар
мавжуд. Бу жиякли тузилмада ишқорий ва кислотали фосфатазалар,
аминопептидазалар, липаза, гистаминаза ва бошқа ферментлар борлиги
аниқланган.
Микроворсинкаларнинг
орасида
микропоралар-електрон
микроскопда кўринадиган микроскопик тешикчалар бор. Ичакнинг ичида
тегишлича ҳазм бўлган озиқа заррачалари сўрилишга интилиб, ичак
деворидаги ворсинкаларга ѐндошади ва бу вақтда жиякли тузилмага,
микроворсинкаларга дучор келади. Оқибатда у ердаги ферментлар таъсирига
учрайди ва батамом парчаланиб микропоралар орқали сўрилади. Озиқа
заррачалари фақат микропоралардан ўта оладиган даражага келтирилгандан
кейингина сўрилиши мумкин, акс ҳолда ичак ичига яна қайтарилади, ѐхуд
жиякли тузилмадаги ферментлар таъсирида парчаланади. Жиякли тузилмада
озиқа билан келтирилаѐтган ферментларнинг активлашиши, фаоллашиши
учун ҳамма шароит бор. Шу сабабли бу ерда озиқа билан келтирилаѐтган
ферментлар ҳам ўз таъсирини бемалол намоѐн қилаверади. Кейинги пайтдаги
маълумотлар жиякли тузилмадаги ферментларнинг анча шиддатлилигини
уларнинг ҳазм бўшлиқларидаги ферментлардан анча кучлилигини ва муҳит
ўзгаришини фарқламаслигини исботлади. Демак, жиякли тузилмага,
микроворсинкаларга келаѐтган озиқа заррачалари ниҳоятда хилма-хил
бўлиши билан биргаликда, анча кучли ферментларнинг таъсирига дучор
бўладилар ва парчаланишга мажбур бўлади. Қайд қилинганларнинг ҳаммаси
озиқаларнинг ичак деворида ҳазм бўлиши бениҳоя кенг юза бўйлаб, жуда
жадал равишда кечишидан далолат беради. Озиқалар ҳазмининг 20-50% ҳазм
бўшлиқларида содир бўлса, 50-80% ҳазм системасининг деворларида, меъда
деворида, кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг меъда олди бўлмаларининг
деворларида содир бўлиб, шулардан бирмунча фаолли бўлиб, ичак деворида
кузатиладиган овқат ҳазми жуда салмоқли ўринни егаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |