27
тўқнашувидаги кескинликни кучайтиришда, шеърхонга кучли эҳтирос
бағишлашда Навоий ва салаф шоирга ниҳоятда қўл келган.
Ошиқона ғазалиётдаги парадоксликни ҳосил қилишда, илоҳий сирларни
англашда ишқу майга таянувчи соқий ва унинг поэтик функциядошлари
саналган дайр пири, пири муғон, муғбача каби образларга нисбатан ўзида
хайрихоҳлик ҳосил қилувчи, уларга эргашувчи ошиқ, ринд баъзан гадо
сингари бадиий тимсолларга ақлу хирадни устун қўювчи шайх, фақиҳ,
мухтасиб, зоҳид, шоҳ каби образлар зидлиги муҳим аҳамият касб этади.
Айни чоқда ишқу май ва ақлу хирад ҳам зидланувчи образлар сифатида
намоён бўлиб, хирадманд, оқил сингари образларни ҳам вужудга келтиради.
Ошиқона ғазалиётда ошиқнинг ҳажр изтиробларидан қутулиши, кўнглига
ишқ ҳаловатининг бахш этилиши, уни илоҳий файздан сархуш ҳолга
келтириш-у, саҳв ҳолига қайтариш сингари руҳий-маънавий ҳоллари бадиий
тасвирида шундай поэтик функцияни бажаришда фаол иштирок этувчи соқий
ва унинг маслагидаги дайр пири, муғбача сингари образларнинг бадиий
вазифаси Навоий ва салаф шоир ғазалларида яққол намоён бўлади. Бунда
май, ошиқ томонидан унга аралаштирилиши талаб этилувчи афюн сингари
бадиий тимсоллар соқий ва унга поэтик вазифадошлик қилувчи образларнинг
маънавий етуклик тимсоли сифатида талқин этилишига омил бўлади. Айни
чоқда ишқу майнинг моҳиятини тўла англаб етмаган шайх, фақиҳ, муҳтасиб,
зоҳид сингари образлар билан маънавий етуклик тимсоллари яширин
зидликни ҳосил қилади.
Навоий ва Ҳофиз ғазалиётидаги ошиқ ақлу хирад ва унга таянувчи
оқилу хирадмандни тамомила инкор қилмайди. Бироқ салаф шоир ижодидаги
ринднинг табиатида жунунворлик бўлгани боис, табиийки, у майга кўпроқ
таянади. Навоий ғазалиётида лирик қаҳрамон ошиқ битта бўлгани ҳолда
салаф шоирда улар бапарво риндлар қиёфасида намоён бўлади. Улардаги
беғамлик, майдан сархушлик ҳоллари бадиий талқинида Ҳофиз риндлар
билан яширин зидлик ҳосил қилувчи образлардан фойдаланиб,
оксиморонларда зидликни ифодалайди. Бу ҳол шоирга шайх, мухтасиб
сингари образларга муносабатда бир оз бўлса-да, мўътадилликни
таъминлашга имкон ҳосил қилади. Навоий ҳам ўрни билан оксиморондан
фойдаланади, бироқ унда риндларни эслатувчи образ май талаб этувчи
жунунвор ошиқ сифатида намоён бўлади. У риёкор шайх, нафсига қул
фақиҳу носиҳ, ишқу майни инкор этувчи зоҳид, ҳашамату зебу зийнатга ўч
шоҳ билан чиқиша олмайди.
Хуллас, Навоийнинг ошиқона ғазалиётига хос драматик конфликтлар
ғазал байтларида ифодаланибгина қолмай,ўзаро зидланувчи образлар
воситасида парадокслик билан зийнатланган ғазалларни вужудга келтиради.
Ишнинг бешинчи боби
Do'stlaringiz bilan baham: