Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD. 03/30


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 4,8 Mb.
bet7/20
Sana30.04.2022
Hajmi4,8 Mb.
#599954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Наргиза Мардоновна автореф.узб рус готовый

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот методологик базасининг таъминланганлиги, расмий манбалардан олинган назарий ва амалий маълумотлардан фойдаланилганлиги, олинган эмпирик миқдорларнинг математик статистиканинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда олинган натижаларни ишончли усуллари ёрдамида таҳлил қилинганлиги, хулоса ва тавсияинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш моҳияти, педагогик имкониятлари, назарий-методик ва ташкилий асосларининг ёритилганлиги, таълим мазмунини бойитишга йўналтирилган замонавий восита, методларининг ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш механизмининг такомиллаштирилганлиги, лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришга доир амалий-методик тавсияларни ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари қўшимча маълумотларни ўқиш бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўртасидаги ўзаро интеграцияни қарор топтириш жараёнларини изланувчанлик ва тадқиқотчилик фаолияти билан алоқадорлигини эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан туризм йўналишида Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институнинг 2022 йилнинг 20 январдаги 61 -сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак туризм сохаси мутахассисларда мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг асосий босқичларининг коммуникатив компетенция билан ўзаро алоқасини таъминлаш, туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш моделининг амалий компонентини лойиха таълим технологиясини тизимли қўллаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “ Халқаро туризм менежменти ” ва“Рус тили” фанини ўқитиш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ( Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йил 4 февралдаги 04-04/1 - 568 сонли маълумотномаси). Натижада “Халқаро туризм менежменти” ва “Рус тили” фани бўйича янги ўқув дастурлари ва дарсликларидаги ўқув материалларини тизимлаштиришга эришилган;
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “Ўзбекистон – шарқ марвариди”, “Самарқанд- илм бешиги”, Самарқандликларнинг ҳаёти” “Бухорога саёҳат”, “21 асрдаги туризм муаммолари” “Хива – очиқ осмон остидаги музей”, “Тошкент – замонавий мегаполис” мавзуларида лойиха таълим усулларини ОТМ таълим жараёнларига мослашувчанлигини синтезлашга доир таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (“ Ипак йўли” Туризм ва маданий мерос университетининг 2021 йил 29 декабрдаги 1064-сонли маълумотномаси). Натижада туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришда лойиҳа таълим технологиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишда ОТМ таълим жараёнларига мослашувчанлигини синтезлашга доир таклиф ва тавсиялардан JHBL – 31- сонли “ Гастро – маҳалла» мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган ( “ Маҳалла ва оила” Илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 17 февралдаги 01- 09/799 сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш жараёни ҳамда талабаларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини таҳлил этиш, ривожланиш векторларини кўргазмали акс эттириш орқали умумий ҳаракатлар компонентларини интеграциялаш механизмини қўллаш асосида такомиллаштирилган.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish