Самарқанд давлат тиббиёт институти ички касалликлар, фармакология ва клиник фармакология кафедраси



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#261029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
efferent innervatsiyaga tasir qiluvchi vositalar

АНАТОМИК ФАРҚЛАР: 

Марказий нерв системасидан чиқиш жойи хар-хил.
симпатик нерв толалари орқа миянинг кўкрак-бел (С 8, Tn-1-12, L-1-3) 
сигментларидан парасимпатик нерв толалари краниал (бош мия) (111, 
V11, IХ, X) ва орқа миянинг сакрал кисмларидан чикадилар 

Ганглийларни жойлашиши хар хил: 
• симпатик нерв толалариники орқа миядан чиқиши жойида, 
паравертебрал занжир ҳосил қилади (трункус симпатикус). 
• парасимпатик нерв толаларники аъзо танасида ёки унга яқин жойда 
бўлади.

Ганглия олди ва орқа толаларнинг узунлиги хар-хил:
• симпатик нерв толаларини ганглия олди калта, ганглиядан кейингиси 
узун.
• парасимпатикда бунинг тескариси.

Медиаторлари ҳар-хил:
• симпатик нерв толаларининг охирида нейроэффектор синапсларида 
норадреналин ажралади.
• парасимпатикда ацетилхолин ажралади. Нерв охирида норадреналин 
ажралса унда II нерв толаси адренергик, ацетилхолин ишлаб чиқарса 
холинергик деб аталади. 
Демак, ганглия ортидаги нерв толаси симпатик нервларда андренергик, 
парасимпатикда – холинергикдир.

Нейроэффектор 
синапсларнинг 
постсинаптик 
мембранларида 
жойлашган рецепторлар ёки реактив структуралар ҳар-хил:
• симпатикда улар адренореактив структура, парасимпатикда-


холинореактив структура бўлади.
Ички аъзоларнинг иннервациясида бундан ташқари пуринергик 
толалар хам бор, улар охирида. АТФ ажралади. Ичак ва бронхларнинг силлиқ
мушакларини 
иннервация 
қилади 
– 
Р
1
(аденозин), 
Р
2
(АТФ) 
пуринорецепторлар бор.
 
ФИЗИОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИДАГИ ФАРКЛАР: 
Симпатик ва парасимпатик нерв қўзғалганда қарама-қарши ёки бир-
бирига зид ўзгаришлар юзага келади. М-н: симпатик қўзғалса қорчиқ 
кенгаяди, парасимпатик қўзғалса у тораяди ва хоказо... 
Соматик нерв системаси вегетатив нерв системасидан ҳам анатомик, ҳам 
физиологик жиҳатдан ўзгача. 

Соматик нерв толалари орқа миянинг олдинги шохларидан ва бош 
миядан чиқувчи баъзи нерв марказларидан бошланади.

Марказдан то кўндаланг тарғил (скелет) мушакларгача узилмайдилар, 
яъни уларда ганглия йўқ.

Бу нерв толаларнинг оҳрида ацетилхолин ажралади, шунинг учун 
уларнинг хаммаси холинергик нервлардир. 

Нерв-мушак 
синапсларининг 
постсинаптик 
мембранаси 
Н-
холинореактив структурага эга. 

Функцияси жихатдан соматик нервлар таянч-ҳаракат системаси асосан 
кўндаланг тарғил мушаклар ва инсон ихтиёрига буйсинади, бўғинларни 
иннервация қилади. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish