ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ
“ТАСДИҚЛАНДИ”
Ўқув ишлари бўйича проректор
__________доц. Ф.Ш. Рўзиқулов
2021 йил “__” _________
Ф А Л С А Ф А Ф А Н И Н И Н Г
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар соҳа
Таълим соҳаси: 110000 - Педагогика
120000 – Гуманитар фанлар
Таълим йўналиши: 5111400–Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили, кечки);
Умумий ўқув соати- 128 соат
Шу жумладан:
Маъруза – 24 соат (6 семестр - 24 соат)
Семинар машғулотлар - 26 соат (6 семестр - 26 соат)
Мустақил таълим соати - 78 соат (6 семестр - 78 соат)
Самарқанд – 2021 й.
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фалсафа”фани дастури асосида тайёрланган.
Ишчи фан дастури Самарқанд давлат чет тиллар институти Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2020 йил “___” __август___ даги “_1___” сонли баёни билан тасдиқланган).
Тузувчилар:
М.Ж. Бозоров -СамДЧТИ, “Гуманитар фанлар ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти.
Э.С.Улуғмуродов - СамДЧТИ, “Гуманитар фанлар ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчи.
Тақризчилар:
Ш. С. Қушоқов -СамИСИ, “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедраси профессори.
Р.Т.Шодиев -СамДЧТИ, “Гуманитар фанлар ва ахборот технологиялари” кафедраси профессори.
“Гуманитар фанлар ва ахборот технологиялари”
кафедраси мудири
2021 йил “__” ___август_ ____________
1. Ўкув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Фалсафа фанининг долзарблиги бугунги глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш, халқимиз маънавий меъросини асраш ва янада юксалтириш, ёшларнинг фалсафий тафаккурини шакллантириш, онгини турли зарарли ғоялардан сақлаш, уларни фалсафий билимлар билан қуроллантириш зарурлиги билан белгиланади.
Ушбу фан барча бакалавриат таълим йўналишларида ўтилиши белгиланган бўлиб, ўзида турли даврларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий қарашларини мужассамлаштириб, воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашни, унга муносабат билдиришни шакллантиради ҳамда аналитик, синтетик, креатив тафаккурни ҳосил қилади. Шунинг учун фалсафа фани ёш мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Фан буйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
– фалсафий тафаккур хусусияти ва қонуниятлари, уларнинг жамият тараққиётига таъсири, мантиқий, этик, эстетик маданиятнинг инсон ҳаёт тарзи ва маданиятини такомиллаштиришдаги роли ва аҳамияти, Шарқ ва Ғарб фалсафасининг етакчи ғоялари, илмий ва маънавий мероси, дунёнинг ягоналиги қонунияти ва унда коинот ҳамда инсон борлиғининг алоқадорлиги, касбий фаолиятда фалсафанинг методологик аҳамияти, глобал жараёнларда аналитик ва синтетик, мантиқий тафаккурнинг роли, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
– фаннинг предмети, назарий-методологик асослари, манбалари ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни, Қадимги ва Ўрта асрлар Шарқ ва Ғарб фалсафаси, Янги ва Энг янги давр фалсафасининг хусусиятлари, таълимот ва ғоялари;
– табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар фалсафий қонуниятлари, тафаккур ва борлиқ, субстанция ва материя муаммоси, макон ва вақт, табиат фалсафаси ва экологияси, энергия, инсон борлиғи;
– фалсафа метод, қонун ва категориялари, ривожланиш ва тараққиёт фалсафаси, ҳақиқатни англашда назария ва амалиёт бирлиги, билиш методологияси;
– ўзбек миллий фалсафасини ва бу борадаги буюк аждодларимизнинг мероси, инсоннинг атроф муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар, глобаллашув жараёнлари ҳақида билимга эга бўлиши ва ундан фойдалана олиши;
– фалсафани ўрганиш орқали жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини тушуниш, уларга фалсафий, тизимли тафаккур нуқтаи-назаридан баҳо бериш;
– жамият тараққиётига оид ахборотларни тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш, мантиқий таҳлил этиш, ўзининг касбий фаолиятига оид маълумотларни аналитик ва синтетик фикрлаш асосида қабул қилиш, мушоҳадавий тафаккурга асосланган мустақил қарорлар қабул қилиш;
– янги билимларни мустақил ўзлаштира олиш, такомиллаштириш ва ўз меҳнатини илмийлик ва бунёдкорлик асосида тизимли ташкил қилиш;
– фикр ва қарашларини оғзаки ва ёзма равишда адабий тил қоидалари асосида конструктив, мантиқий ифода этиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |