Фанни ўрганишга қўйиладиган талаблар Битирувчиларга фанни ўқитишда қуйидаги талабларни шакллантириш кўзда тутилган:
- тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини моҳиятини англай олиши;
- тадбиркорликка хос характер қирраларини шакллантириши;
- тадбиркорлик ва бизнес фаолияти билан шуғулланиш қарорини қабул қилишга тайёрлаш;
- меҳнат жамоаси билаш ишлашга тайёрлаш;
- келгусидаги касбининг ижтимоий аҳамиятини англай олиши;
- касбий фаолиятини олиб бориш учун юқори даражадаги иштиёқнинг мавжудлиги.
Тингловчилар қуйидагиларни билиши керак:
тадбиркорлик ва бизнес бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш;
тадбиркорлик ва бизнес фаолиятида содир бўлаётган жараёнларни муҳим белгилари бўйича ўрганиш;
тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига дахлдор маълумотлар билан ишлаш, уларни ташкил қилиш асосида хулоса чиқариш усулларини ўзларига сингдириш.
меҳнат бозори конъюнктурасини ва иш излаш усулларни;
ўзининг келгусидаги касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини;
иш берувчи томонидан ишчига қўйиладиган одатий ва ўзига хос талабларни ва иш берувчи томонидан ўтказиладиган суҳбат усуллари ва қоидаларини;
тақдимотнинг энг мақбул услубларини танлай олиш; тест ўтказиш усуллари;
шахсий таржимаи хол, йўлланма хат шаклларини ва уни ёзиш қоидаларини билиш, суҳбат жараёнида керак бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни (оригинал ва нусхалари) тайёрлай олиши;
ижобий имидж ҳосил қилиш қоидалари ва усулларини билиши.
Тингловчилар қуйидагиларни бажара олиши керак:
барча мулк шаклларига мансуб бўлган тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини билиш;
тадбиркорлик ва бизнеснинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий ривожлантириш каби долзарб масалаларни ҳал эта олиш салоҳиятига эга бўлиш;
ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш товар ва хизматлар бозорида юқори фойда олишга йўналтирилган мақсадга эришиш учун билимга эга бўлиш;
тадбиркорлик ва бизнесни тўлиқ қониқтирадиган молиявий ахборотларни тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича етарли билимга эга бўлиш.
ўз ҳаётий мақсади ва келгусидаги касбини белгилай олиши;
иш излаш режасини туза олиши;
ахборот манбаларини топа олиши ва ишга жойлашишдаги муаммоларнинг ечими билан боғлиқ зарурий ахборотларни танлай олиши.
иш берувчи билан суҳбатлаша олиши, вазиятни таҳлил қила олиши, далил ва исботларни келтира олиши;
шахсий таржимаи хол ва бошқа зарурий ҳужжатларни тайёрлаши, янги меҳнат жамоасига кўника олиши.
Иштирокчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
фаннинг мазмун-моҳиятини таърифлай олиш;
тадбиркорлик ва бизнесда содир бўлаётган жараёнлар бўйича маълумотларни ўрганиш;
тадбиркорлик ва бизнеснинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни ўрганиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
келгусидаги касбини режалаштира олиши;
иш излай олиши ва ишга жойлашишда ўзини-ўзи намойиш қила олиши.