R
(б-расм)
Умумий ҳолда, яъни электр занжир таркибида бир нечта ЭЮК манбаи ва резисторлар бўлса,
ток
I a
с E
Rас
ифодадан
аниқланади.
Бу ифода умумлашган Ом қонуни дейилади.
Бир контурли электр занжири учун Ом қонуни қуйидагича ёзилади:
I E / R
бунда
R - ички ва ташқи қаршиликларнинг
занжир бўйича арифметик йиғиндиси, E -
занжирдаги ЭЮКларнинг алгебраик йиғиндиси. Агар ток йўналиши ЭЮК йўналиши билан бир хил бўлса, у ҳолда ЭЮК Е мусбат, қарама-қарши йўналишда бўлса, манфий ишора билан олинади.
Масала: тармоқланмаган занжирда (7-расм) ЭЮК Е1=110 В, Е2=48 В, резистор R1=18 Ом, R2
=13 Ом. а ва b нуқталар орасидаги кучланишни аниқланг.
7-расм
Ечиш. Токнинг мусбат йўналишини соат мили ҳаракати йўналиши бўйича қабул қиламиз. Ом қонунига асосан:
I E
R
E1 E2 R1 R2
110 48 2 .
18 13
ЭЮК Е1 нинг йўналиши ток I йўналиши билан бир хил бўлгани учун Е1 мусбат ишорада, Е2 йўналиши эса ток I йўналишига тескари бўлгани учун манфий ишорада олинди. Ток йўналиши ихтиёрий қабул қилинади. Агар топилган токнинг қиймати манфий ишора билан чиқса, у ҳолда токнинг ҳақиқий йўналиши дастлаб қабул қилинган ток йўналишига тескари йўналган бўлади.
а ва b нуқталар орасидаги потенциаллар айирмаси Uab ни аниқлаш учун занжирни аdb қисмини олиб, унга занжирнинг ЭЮК манбали қисми учун Ом қонуни қўлланилади:
I а
R2
Uаb E2
R2
, бундан
Uаb E2 R2I
48 13 2 74 В .
Занжирнинг асb қисми учун эса
I b а
R1
Ubа E1
R1
, бундан
Ubа E1 R1I1 110 18 2 74 В.
Демак, Uаb 74 В
ёки Ubа 74 В.
Кирхгоф қонунлари
Ҳар қандай электр занжиридаги жараёнлар Кирхгофнинг 1- ва 2 - қонунлари билан ифодаланади.
1-қонун. Кирхгофнинг 1 - қонуни занжирнинг тугунларига тегишли бўлиб, унга кўра занжирнинг исталган тугунида токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг бўлади, яъни:
m
Ik 0
k 1
ёки электр занжирнинг исталган тугунига кирувчи токларнинг арифметик йиғиндиси шу тугундан чиқувчи токларнинг арифметик йиғиндисига тенгдир, яъни:
m
Ii
i1
q
I j .
j 1
8 – расмда электр занжирнинг а тугуни кўрсатилган. Агар а тугунга кирувчи токлар мусбат ишора билан олинса, тугундан чиқувчи токлар ишораси манфий олинади (ёки аксинча).
8-расм Кирхгофнинг 1 - қонунига асосан:
I1 I 2
I3 I 4
0 ёки
I1 I 2 I3 I 4 .
Кирхгоф 1- қонунининг физик маъноси: электр занжирининг тугунида зар-ядларнинг
ҳаракати узлук-сиздир ва унда зарядлар тўпланиб қолмайди.
2-қонун. Кирхгофнинг 2-қонуни занжирнинг берк контурларига тегишли бўлиб, унга кўра электр занжирининг исталган берк контурида кучланишлар тушувининг алгебраик йиғиндиси шу контурдаги ЭЮКларнинг алгебраик йиғиндисига тенг, яъни
n
Rk Ik
k 1
m
Ei .
i 1
9-расм
Агар контурни айланиб чиқиш йўналиши билан ток ёки ЭЮК йўналиши бир хил бўлса, у ҳолда йиғиндига тегишли ташкил этувчилар
«мусбат» ишора билан, акс ҳолда эса «манфий»
ишора билан киради.
Кирхгофнинг 2 - қонунини бошқа кўринишда ёзиш ҳам мумкин: занжирнинг ихтиёрий контурида кучланишларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг:
n
Uk
k 1
0 .
Бир фазали ва уч фазали электр занжирлари
Бир фазали синусоидал ток чизиқли электр занжирлари
Умумий маълумотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |