Sakkokiy. G’azallar va qasida & Tanlangan asarlar (onlayn) Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati



Download 26,53 Kb.
Sana03.06.2022
Hajmi26,53 Kb.
#633617
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


Sakkokiy. G’azallar va qasida & Tanlangan asarlar (onlayn)
Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati

“Мавлоно Саккокий Мовароуннаҳрдиндур. Самарқанд аҳли анга кўп муътақиддурлар ва бағоят таърифин қилурлар…Бу матлаъни анга иснод қилурларким:


Не нозу бу, не шевадур, эй жоду кўзлук шўхшанг,
Кабки дарий товусда йўқ албатта бу рафтору ранг.
Қабри ҳам ул сори ўқдур…” (Алишер Навоий. “Мажолисун нафоис”дан)
САККОКИЙ
ҒАЗАЛЛАР ВА ҚАСИДА
Саккокий Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида яшаб ижод қилган шоирлардан биридир. Унинг девони қўл ёзма ҳолидай сақланиб қолган. Шоир ёзган қасидалар унинг қачон яшагани ҳақида маълумот беради. Хусусан, темурийзодалар Халил Султон билан Мирзо Улуғбекка бағишлаган қасидалари шоирнинг тахминан 14-асрнинг 70-80-йилларида туғилиб, 15-асрнинг ўрталарида вафот этганидан маълумот беради.
Алишер Навоийнинг “Мажолисун нафоис”да ёзганидан бўлак “Хутбаи давовун”да ҳам Саккокий ҳақида шундай маълумотларини қолдирган: “…уйғур иборатининг фусаҳосидин ва турк алфозининг булағосидин Мавлоно Саккокий ва Мавлоно Лутфийким,бирининг ширин абъёти ижтиҳоди Туркистонда беғоят ва бирининг латиф ғазалиёти интишиори Ироқ ва Хуросонда бениҳоятдурур, ҳам девонлари мавжуд бўлғай”.
Алишер Навоийнинг ушбу баҳоси Саккокийнинг ўз замонасида жуда машҳур бўлганини ҳамда шеъриятининг халқ ва ижод аҳли орасида кенг ёйилганини кўрсатади. Саккокий – адибнинг тахаллуси. Унинг номи маълум эмас. «Саккокий»нинг маъноси «пичоқчи» демакдир. Бу адиб шуғулланган касбга ишора. Саккокийнинг туғилган ва вафот этган йиллари маълум эмас. Аммо у ёзган асарлар орасида бир неча қасидалар мавжуд. Бу қасидалар аниқ бир тарихий шахсларга бағишланган. Улар орасида Халил Султон, Арслон Хўжа Тархон, Хўжа Муҳаммад Порсо ва Улуғбеклар бор.

Маълумки, Халил Султоннинг ҳукмронлик йиллари 1405–1409- йилларга тўғри келади. Арслон Хўжа Тархон Аҳмад Югнакийнинг«Ҳибат ул-ҳақойиқ» асарини кўчиртирган шахс сифатида тарихда қолган. Бу воқеа 1444- йилда Самарқандда содир бўлган эди. Мирзо Улуғбекнинг ҳаёт саналари эса 1394–1449- йилларга оид. Агар қасида ёзиш анча мураккаб иш бўлиб, бунинг учун муайян ижодий тажриба тўпланиши зарурлигини эътиборга олсак, Халил Султонга бағишланган қасида ёзилган пайтларда (1405–1409- йиллар) Саккокийнинг қалами анчагина чархланганини ҳис этиш мумкин. Демак, Саккокий ХIV асрнинг иккинчи ярмида,эҳтимолки охирги чорагида туғилган. Саккокий ўзбек ва форс-тожик тилидаги манбаларни пухта ўрганиб чиққан, улардан ўз асарларида ижодий фойдаланган. Адиб асарларини мутолаа қилиш жараёнида Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Шайх Муслиҳиддин Саъдий, Хўжа Ҳофиз Шерозий цингари машҳур адиблардан ижодий озиқланганини ҳис этиш мумкин. Аммо туркий тилда яратилган асарлар Саккокий ижодига кучлироқ таъсир кўрсатган.


Айниқса, халқ оғзаки ижоди Саккокий ижодининг гуркираб кетишида муҳим омил бўлган. Саккокий – ғазалнавис шоир. Унинг ғазалларида ишқ, ошиқлик, ҳижрон изтироблари, висол лаззати, ошиқ қалб кечинмалари жуда усталик билан тасвирланади. Адибнинг Улуғбек ҳақидаги қасидаси ҳам машҳур. Қасидада Улуғбекнинг одил шоҳ, заковатли инсон сифатидаги қиёфаси маҳорат билан чизиб берилган. Булар Саккокийнинг ўзбек адабиёти учун қўшган муносиб ҳиссасидир.
Саккокий ижоди замондошларимиз завқ-у эҳтиромига ҳар доим сазовор бўлаверади. Айни шу хислатлари билан у улкан тарбия мактаби бўлиб ҳам қолаверади.
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Ким эрмас ул ой мубталоси,
Ёлғуз менга йўқ анинг балоси.
Тушти бу заиф жонимға дарди,
Ўлмактин изин йўқ ул давоси.
Бергуси ғариб бошимни елга,
Рухсора-у зулфининг ҳавоси.
Ким кўрса анинг кўзини айтур:
Не турфа эрур бу турк балоси?
Туркона ир ирлағунча онинг,
Куйдурди мени ялай-булоси.
Ойина сенинг юзинг кўрубон,
Лоф урса, юзунда йўқ сафоси.
Дарду, ғаму, ранжу мену ўлмоқ
Саккокийга бўлди жон ғизоси.
«Ўзбек адабиёти» 4 жилдлик антологияси 1 жилдида (Тошкент, 1959) сўнгги сатр қуйидагича берилган:
Саккокийга бўлди жон азоси.
* * *
Эй гул, юзингга ҳуру пари бандайи жони,
Толтек бўюнг озоди эрур сарви равони.
Хўблар сони йўқ Чину, Хитой, Хўтан ичра,
Етмас санга лекин тилаган дунёда соний.
Ул тишингу эрнингни кўриб бир куларингда,
Бу икки кўзум лаълу гуҳар баҳри-ю кони.
Юзингни қилур тоза кўзум ёши-ю оҳим,
Гул тоза бўлур топса вале обу ҳавони.
Ушшоқ қонин тўккали эл*га қилич олсанг,
Ким илгару тутмас бўюн – ўз бўйнина қони.
Ойдур сенинг олингда бу кун бир ҳабаший қул,
Тонса юзида зоҳир ўлур доғ нишони.
Он дерлар эмиш кўрклу кишилар намакингга,
Саккокий сенинг юзунга боқса кўрар они.
* * *
Бўюнгтек бутмади бўстон аро сарви равон, эй жон,
Юзунгтек ҳам очилмади чаманда гулистон, эй жон.
Ўқунгузнунг бошоқинға кўнгул муштоқ, кўз ошиқ,
Булар толашмоқин бўлди ул икки ора қон, эй жон.
Агар Рум аҳлина зулфунг ҳабашнинг лашкарин солса,
Кўнгул илгинда ул соат топилмас ҳеч амон, эй жон.
Сенинг лаълингдин уфтониб қизорур лаъл қон ичра,
Ҳасад элтур менинг юзум кўрибон заъфарон, эй жон.
Юзунг давринда кўзларим гаҳи лаълу, гаҳи лўлу,
Чиқорур кўрса бу санъат, уёлур баҳри кон, эй жон.
Фалак Сакокига букун қулунмен дер,жиҳат зоҳир,
Тун ахшом итларинг бирла ўтурмуш бир замон, эй жон.
* * *
Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб юз минг жафо қилма,
Карашма бирла оламни менингтек мубтало қилма.
Менинг бу хаста жонимға сенинг дардинг эрур марҳам,
Қиёматга тикин ҳаргиз бу дардимға даво қилма.
Мени, эй ой, қўрқармен қилиб дунёда саргашта,
Эшикинг тупроқин кўзга топилмас тўтиё қилма.
Фироқинг бўтаси ишра қонимни сизғирур ҳар дам,
Юзумни олтун этколи ғамингни кимиё қилма.
Ахир,бегона деб гирён эшигиндин қувар бўлсанг,
Кулар юз кўргузуб аввал кишини ошино қилма.
Бағир қон айладинг жавру жафолар бирла, султоним,
Кўзум ёши била ҳар дам юзумдин можаро қилма.
Э Сакокий, бу шаҳ қобқин ғанимат тут, чу зулфиға
Аёқин боғлағон қушсен, учарға ҳеч ҳаво қилма.
* * *
Кўруб гултек юзунг жон пора-пора,
Жигар ҳам қилди ул қон пора-пора.
Жоним кўрган жафонинг мингда бирин,
Бўлур гар кўрса сандон пора-пора.
Куларда кўрса оғзи бирла тишин,
Бўлур гулнори хандон пора-пора.
Нетонг мунда ўзин чок этса ғунча,
Анингтек бўлди чандон пора-пора.
Бағир қон қилди амриндину бўлди
Кўзумда лаълу маржон пора-пора.
Сақоқин киш яқоси ўпканидин
Жоним чоку гирибон пора-пора.
Кўнгул Саккокийтек жон бирла рози,
Жигарни қилса ул жон пора-пора.
* * *
Фурқатингда,эй пари, тан куйди-ю жон йиғлади,
Дамбадам худ қайғудин икки кўзум қон йиғлади.
Ҳеч даво йўқ дардким жонимда бор, они кўруб
Тўнин чок этти табибу дору дармон йиғлади.
Дур тишинггу гул юзунг васфидин кечти ҳадис,
Шамъ ҳайрат ўтина ёнди-ю сўзон йиғлади.
Эшикингда ит бикин бостим неча йил қоврулуб,
Ушбу ҳолимни кўруб кофир, мусулмон йиғлади.
Йиғлади ҳатто рақибнинг келғондан раҳми манга,
Бори ул қаттиқ кўнгуллук чинму ёлғон йиғлади.
Билдилар юздин кўруб Саккокий ҳолин сўрмайин,
Хосу ому шаҳру деҳ, донову нодон йиғлади.
* * *
Агар қошимда ўшал гул узор бўлса эди,
Ғаме йўқ эрди, ғамим гар ҳазор бўлса эди.
Жоним фидоси анинг, кошки менинг бу таним
Оти туёқидин учқон ғубор бўлса эди.
Кўзум бағир қонидин юз нигор қилмас эди,
Агар кўнгулга мувофиқ нигор бўлса эди.
Бирор кўнгул ғамидин бўлса эрди воқиф дўст,
Не қайғу, душман агар сад ҳазор бўлса эди.
Ўларда қолмағай эрди кўнгулда бу ҳасрат,
Рақиб ит бикин эшикда зор бўлса эди.
Жонимға саҳл эрур эрди жафоси ағёрнинг,
Агар кўнгул била ул ёр ёр бўлса эди.
Рақиб тишламас эрди сени, эй Саккокий,
Анинг итича санга эътибор бўлса эди.
* * *
Сентек жаҳонда кўзлари айни бало қани?
Ментек анинг балоси била мубтало қани?
Ирнинг ақиқи гарчи жаҳонда ягонадур,
Чеҳраи менгизли ҳам яна бир қаҳрабо қани?
Кўзни ғубор тутти фироқингда йиғла-ю,
Изинг тўзиндан ўзга анга тўтиё қани?
Лаълинг шароби бўлди кўнгул дардина даво,
Бу дард жонға етти, вале ул даво қани?
Юзумни олтун этти сенинг ишқинг, эй санам,
Мундоқ бақирни олтун этар кимиё қани?
Қадду ҳадингға сарву гул ўзин тутар шабиҳ,
Ўнла бўю юзинда бу обу ҳаво қани?
Ҳуснунг закотин бергали бир қибла изласанг,
Саккокитек бу дунёда бир бенаво қани?
* * *
Жон ҳажр ўтина тушти, яна бизни унутма,
Зулфунг беки қад бўлди дуто, бизни унутма.

Қурбон бўлубон васлинг учун шукр ўтагайбиз,


( То ) бу маҳалдин, санамо, бизни унутма.

Йўқ эрди ризо кетгали бир лаҳза қошингдин,


Сендин чу йироқ солди қазо, бизни унутма.

Нортек янгоқинг фурқати ичра кўнгулу жон,


Ул куйди жудову бу жудо, бизни унутма.
Исо дамининг бор асари ҳар нафасингда,
Жон дардина, эй хулқи даво, бизни унутма.
Ҳижрон эвининг кунжин олиб кечаву кундуз,
Зулфу юзинга тилда сано, бизни унутма.
Саккоки ул ой манзилина худ эта билмас,
Сен етсанг агар анда, сабо, бизни унутма.

* * *

Эй ҳусн ганжи, бу заиф кўнглумни вайрон айлама,
Юз уза зулфунг тоғитиб, умрум паришон айлама.

Ҳар нокасу кас юзуна хуш тоза гул янглиғ кулуб,


Бағримни ҳар дам ғунчатек ҳасрат била қон айлама.

Нортек янгоқинг шуъласин сен кўргузуб ағёрға,


Ғайрат ўти ичра ёна бағримни барён айлама.

Барча халойиқ тўп бикин ташлар аёқинг уза бош,


Бу ишга зулфунг дол эрур, сен они чавгон айлама.

Бўлса қиёмат барчадин қилғон ишини сўрғуси,


Оз қил жафоу жаврни, мунча фаровон айлама.

Зулму ситамни зулфунгу кофир кўзунгга ўгартиб,


Бу кенг жаҳонни сен манга бир тор зиндон айлама.

Эй йинжу тишлик дилбарим, лаъли гуҳарборинг ҳақи,


Саккокининг икки кўзин ҳар лаҳза уммон айлама.

УЛУҒБЕК МАДҲИДА


Машҳура Ҳасанова
XV асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда илм-фан, адабиёт, санъат ва маданиятнинг XII-XIII асрларга нисбатан кенг тараққий этиши тасодифий бир ҳол эмас эди. Чунки, Амир Темур томонидан асос солинган темурийлар давлатининг пойтахти Самарқандга дунёдаги ўз касбининг моҳир уста ва наққошлари, шоир ва хаттотлари йиғилди ҳамда кейинги даврлар учун ҳам бу манба вазифасини ўтади.
Улуғбек Мирзо даврида Мовароуннаҳрда нафақат аниқ фанлар, балки бадиий адабиёт ҳам юксак даражада тараққий этганлиги қатор манбалардан маълум. Ҳатто туркий қасидачиликнинг тараққиёти босқичи ҳам шу даврга тўғри келади.

Саккокий XV аср қасидагўйлар ичида энг кўп туркий қасидалар ёзган шоир бўлиб, бизгача шоир қасидалари ва ғазаллари жамланган девонининг 2 та нотўлиқ, деярли бир хил: Британия музейида (тахминан ХVI аср ўрталарида кўчирилган нусха) 2079, Беруний номидаги шарқшунослик институтида (1937 йил Шоислом котиб томонидан кўчирилган нусха) 7685 рақами остида сақланаётган нусхалар етиб келган.


Саккокий девонида бир ҳамд, бир наът ва ўн бир мадҳ қасида мавжуд. Мадҳ қасидаларнинг биттаси Хожа Муҳаммад Порсога, биттаси Халил Султонга, бештаси Улуғбек Мирзога (ушбу қасидаларнинг биттаси Шоҳрух султонга бағишланган деган фикрлар ҳам мавжуд), тўрттаси Арслон Хожа Тархонга бағишланган. Жами қасидалар 407 байт ёки 814 мисрани ташкил этади.


Бир неча йиллар давомида шоир девонида Улуғбек Мирзога бағишланган икки қасида ўртасида ҳеч қандай белги қўйилмаганлиги, аниқроғи, кейинги қасида сарлавҳасиз бўлганлиги учун улар тўртта саналиб келинар эди.


Бу сарлавҳасиз, насибсиз 21 байтли қасида Наврўз байрами муносабати билан ёзилган бўлса керак. Чунки, матлаъда баҳор келиши билан олам шод бўлганлиги айтилиб, бу кун билан подшоҳ муборакбод этилади. Байрам муносабати билан тайёрланган базм, майин ёғаётган ёмғир тасвири берилади ва шундай кунда Аллоҳ ёмон кўздан сақлашлиги учун дуо ўқийлик, дея лутф этилади:


Келди маймуну ҳумоюн ийди олам бўлди шод,


Мақдами сизга муборак, бўлсин, эй Хусравниҳод.
Ишрат асбоби муҳайёву қамуғ борон зариф,
Сақласун Қодир ёмон кўздин ўқили “Ин якод”.

Кейинги байтдан бошлаб подшоҳ Мирзо Улуғбекнинг мадҳи келтирилиб, бундай байраму сарой Жамшид, Фаридун, £убодлар даврида бўлмаганлиги, Улуғбек юритаётган адолатни Нўширавон умрида кўрмаганлиги таъкидланади.


Қасидада шоир Мирзо Улуғбек давридаги дин ривожланганлиги, бидъат аҳли тўғри йўлга кирганлиги, зуҳду тақво юксалиб, исёну фасод аҳли йўқолганлиги, адолат мезони тузилиб, ростлик ривожланганлиги, фитна бозори бузилганлиги, ушбу байрамда мукофот тариқасида кийим олганларнинг саноғи бўлмаганлиги каби ижтимоий ҳаёт тасвирини келтиради.


Сўнгги икки байт дуо бўлиб, унда шоир анъанага мувофиқ Улуғбек Мирзога боқий ҳаёт тилайди:


Бўлғонинча дунёда ҳар йилда ийду завқу айш,


Юругонча ер юзи устида ходию жавод.
Сургонинча аблақи айёмни савти қазо,
Сен миниб давлат отин умрунгға бўлсун имтидод.

Барча даврларнинг машҳур сиймоси, давлат ва илм ишларини тенг юритган темурийларнинг энг машҳур вакилларидан саналган Мирзо Улуғбек ўз даврининг туркигўй шоирлари томонидан дин ва дунё ҳомийси сифатида эътироф этилди. Улар томонидан олим ва подшоҳнинг сиёсий, ижтимоий, илмий фаолияти юқори баҳоланди. Бу эса туркий қасидаларнинг мағзини ташкил этди.


ҚАСИДА
Шоҳруҳ султон мадҳи

Жаҳондин кетти ташвиш-у мабодойи амон келди,


Халойиқ, айш этинг, бу кун сурури жовидон келди.

Тан эрди бу улус барча анингтек жони бор ё йўқ,


Биҳамдиллаҳ ўғон фазли била ул танга жон келди.

Бу мавкиб гарди сурмоси топилмас эрди бериб жон,


Кўрунг кўз бирла ҳақ сунинким ўш хуш ройгон келди.

Аламтек барча бекларнинг боши кўкка керак текса,


Ким онлар такъя қилғоли бу қутлуғ остон келди.

Жаҳондин Аҳраман кетиб мусаххар бўлғой инсу жон,


Ким ўш тахтини ел кўтруб Сулаймони замон келди.
Бойинди тахтининг қадри, ўзунг тож кўкка тошлоди,
Адолат боғи сабз ўлди, чу Нўширавон келди.
Керак жон булбули тун-кун наводин тинмаса бир дам,
Чу дўстлариға хуррам ёз, адуларға хазон келди.
Раият қўй эрур, султон анга шўбону ё бўри,
Бўри ўлғо-ю қўй тинғой, чу Мусотек шубон келди.
Бу кундин сўнгра кўп тинғой раиятлар риоятдин,
Улус ҳаққида минг турла атодин меҳрибон келди.
Кўнгуллар бўлди хуш равшан кўруб қолмади бир зарра,
Қоронғулик кетиб, ҳоли чу хуршиди замон келди.
Севунсун хисрави олий гуҳар султон Улуғбекким,
Шаҳаншоҳ Шоҳруҳбектек шаҳи хисрав нишон келди.
Бу шаҳнинг лашкари қайси вилоят сори азм этса,
Фалакдин ҳар замон ул дам нидойи «ал-амон» келди.

Булар элга қилич – найза олиб ҳайжога кирганда,


Ҳеч иш келмоди аъдодин магар оҳу фиғон келди.
Бу лашкар етканин кўрсанг ясоб аъдонинг устига,
Соғинғойсен черик эрмас магар гурзу синон келди.
Шаҳаншоҳо, сенинг отинг шаҳи кишваркушо эрди,
Ол эмди дунёни кўктин, лақаб гетиситон келди.
Тавару қўй бикин душман, кўруб бахтинг қавийсини,
Ўз илгин боғлаб оллингға, заифу нотавон келди.
Кириб тулку бикин душман, инида ўлгай очлиқдин,
Не қилсун устина ҳайбат била шери жаён келди.
Қуруқ савдо пишурди-ю, вале хом этти ишларин,
Охир кўргул бу савдодин, бошиға не зиён келди.
Аё шоҳо, малак сийрат сенинг васфинг сўзи ичра,
Ўқийин эмди олингда яна бир достон келди.
Эшигинг тупроқи мажруҳ бўлғон жону танларға,
Шифолиқ марҳами бўлди, бисоти парниён келди.
Неким Нўширавон адл иши ичра қилди тақсирин,
Қамуғинға анинг бир-бир, шариф зоти замон келди.
Салотин дунёда кўп келди-ю, кечти сенингтек бир,
Фалакнинг гар тили бўлса айитсунким, қачон келди.
Малактек зуҳд-у тоатда ишингни мунтаҳо қилдинг,
Бу ишдин ложарам сидра сенга адно макон келди.
Қачон Кайвон бикин онлар сарой-у тоқи олийға,
Тилоса посбонлиқни, шаҳи Ҳиндустон келди.
Сенинг базмингда келтуруб, эшикка Зуҳрани гардун,
Деди танда эдинг адно, канизак мадҳхон келди.
Гадолар ройгон топғой зарурий моли Қорунни,
Яди байзо бикин илгинг, жаҳонға зарфишон келди.
Улусқа тўй берур бўлсанг, қўюб олтин кумуш гирда,
Мурассаъминжулар бирла, фалактин икки хон келди.
Қилич яшнатсанг урушта, анинг кай шуъласин душман,
Кўруб айтур: Қамуғ, ҳай-ҳай, қочинг, барқи ёмон келди.
Ўқунгни кўрса саҳмингдин сўнгугтек титрар аъзоси,
Дегай аъдоким ўш жонға, балойи ногаҳон келди.
Кишиким қаҳрингга учрар, шақоват бирла ул борди,
Вале лутфингни топғонға, саодатдин нишон келди.
Шаҳо, лутфунгни топқом деб дуочи банда Саккокий,
Белин жони била боғлаб, бу хизматга равон келди.
Эрурман хонадонингнинг кўнгул бирла дуочиси
Менга бурҳон тилосалар, сўзум худ чин аён келди.
Мамолик назми-ю, диннинг қуруғидур шариф зотинг,
Набитек шаръий ишингда, замиринг хурдадон келди.
Жаҳонда қарнлар тирик бўлуб иззат била турғил,
Азал вақтида чун отинг, шаҳи соҳибқирон келди.
Download 26,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish