Сайлов тизми ва унинг ёшлар фаолиятидаги ўрни



Download 20,79 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi20,79 Kb.
#285163
1   2
Bog'liq
Маъруза Сайлов

Мажоритар сайлов тизими - тегишли сайлов округидан сайловчиларнинг энг кўп овозини олган номзодлар ўртасида мандатлар тақсимланишини кўзда тутувчи сайлов тизимидир. Мажоритар сайлов тизими кўпчилик овози принципига асосланади ва бунда агарда номзод сайлов округидаги сайловчиларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган бўлса, унда у сайланган деб ҳисобланади. Ўзбекистонда мутлоқ кўпчилик овозга асосланган мажоритар сайлов тизими қўлланади. Бундай сайлов тизимига кўра сайловчиларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган номзод депутат этиб сайланган ҳисобланади. Ушбу тизимда одатда овоз беришда иштирок етувчи сайловчилар сонининг қуйи чегараси белгиланади (Ўзбекистонда -33%). Фақат камида ана шу кўрсаткичга эришилгандагина сайлов бўлиб ўтган деб эътироф этилади. Агар бирорта ҳам номзод мутлоқ кўпчиликнинг овозини тўплай олмаган бўлса, сайланганлик масаласи ҳал этилмаган бўлади. Бундай жойларда енг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади. 
Мажоритар сайлов тизимининг ижобий жиҳати шундаки, сайловчилар бевосита номзоднинг шахсига эътибор берадилар, улар у билан танишадилар, унинг ўзи билан мулоқотда бўладилар ва фаолияти юзасидан аниқ назорат ўтказа оладилар. 
Пропорционал сайлов тизими - асосан парламентга бўлиб ўтадиган сайловларда қўлланади. Бунда сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки партияга овоз берадилар. Бу сайлов тизими кўппартиявийликка асосланиб, унга кўра, бутун мамлакат ягона бир сайлов округи этиб тан олинади ва партия уни ёқлаб овоз берганларнинг улушига мос равишда парламентдаги жойларга эга бўлади. Пропорционал сайлов тизимида сиёсий партия депутатликка номзодларни рўйхатини Марказий сайлов комиссиясига олдиндан топширади (ҳозирги вақтда Эстония, Норвегия, Польша, Чехия сингари мамлакатлар парламентлари депутатлари сайловлари шу тизим асосида ташкил этилади). 
Шунинг учун ҳар бир фуқародан сайлов жараёнларида юксак мулоҳазакорлик ва мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга даҳлдорлик туйғуси талаб этилади. Негаки, халқ кимгаки юксак ишонч билдирса, эртага у бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради. Шу сабабли мамлакатимиз аҳолиси жорий йилнинг кузида кутилаётган Президент сайлови жараёнларига ҳар қачонгидан катта қизиқиш билдираётгани табиий.
Ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир эмас. Шу сабабли, ёшларнинг сиёсий ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. Шукурки, мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар сиёсатига эътибор сезиларли даражада кучайди. 2016 йилнинг 14 сентябрида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун йиллар давомида мавҳум бўлиб келган ҳуқуқий тушунчаларга аниқлик киритиш билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда. Жорий йилнинг 20 апрелъ куни қабул қилинган “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони бу борадаги ишларнинг узвий давомидир.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ушбу ҳужжат мамлакатимизда ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир.
2019 йили мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” ғоясига монанд ўтказилган сайловларда ёшларнинг фаоллиги ҳар қачонгидан юқори бўлди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 7 миллион 162 минг 316 нафари ёки 34,7 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этди. 2 млн.га яқин 18 ёшга тўлган фуқаро сайловларда илк бор иштирок этди. Айни пайтда 30 ёшгача бўлган 14 нафар йигит-қиз сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилди. Улардан 9 нафари депутат этиб сайланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар кенгашларига 26 нафар, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларига 291 нафар йигит-қиз депутат этиб сайланди.
Ёшлар сайлов жараёнларининг ташкилий ишларида ҳам доим фаол. 2019 йилги сайловлар жараёнларида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 144 нафари ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 20 394 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар эди. Жорий йил мамлакатимизда ўтказиладиган Президент сайловида ёшлар фаоллиги ўтган сайловлардан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда.
Сайловчиларнинг қарийб учдан бир қисмси ёшлар ташкил этаётган шароитда ёшларга бўлган ёндашувнинг замонавий усулларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Нафақат сайлов ёшидаги, балки ҳали сайлов ёшига етмаган ўғил-қизларга ҳам мамлакатимизда барча соҳаларда, жумладан, миллий сайлов тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг юксак самаралари ҳақида тушунчалар бериш, уларни сайлов жараёнлари билан ҳозирдан таништириб бориш зарур. 
Зотан, бугунги мактаб ўқувчиси эртанги фаол сайловчидир. Бунда ёшларни ёш категориялари бўйича саралаб, сегмент-гуруҳлар бўйича ишлаш яхши натижа беради, деган умиддамиз. Ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ёшларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимини ошириш ҳам доим долзарб масаладир. Шунингдек, уларга жойларда ўтказиладиган тадбирлар орқали сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва мазмун-моҳиятини тушунтириш, йигит-қизларни фаол фуқаролик позициясида тарбиялаш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Бундай тадбирлар ёшларимизнинг сиёсий онгини ҳамда билимини янада оширишга кўмак беради.
Бинобарин, 24 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари, унда ёшларнинг иштироки, салмоқли ахамият касб этмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда бугунги кунда 14 та сайлов округи ўз фаолиятини олиб бормоқда, 10 минг 776 та сайлов участкасининг таркиби тасдиқланди. Сайлов жараёни билан бевосита ишлайдиган 13 минг 700 дан ортиқ иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиланишлар билан янада яқинроқ таништириш мақсадида ўқув-семинарлар, тренинг ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур жараёнларда ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Зеро, ёшларнинг сайлов жараёнидаги фаоллиги, уюшқоқлиги уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини намоён этади.
Бинобарин, аҳолининг электорал маданиятини оширишда сайлов олди тарғиботнинг замонавий усуллари ва шаклларидан унумли фойдаланиш, айниқса, ушбу жараёнда ёшларнинг фаоллигини таъминлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Ёшлар ва сайлов — бу икки тушунча ўзаро боғлиқ ва сайловни ёшларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Янги Ўзбекистоннинг эгалари бўлмиш ёшларда сиёсий, ҳуқуқий билимни ошириш орқалий уларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайловларда ёшлар фаоллигини оширишда эса, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, олий таълим даргоҳларида ҳамда маҳалла фуқаро йиғинларида аҳоли ва ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этиб борилмоқда.
Бундай тарғибот ишларининг кенг кўламда олиб бориш сайловларда ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларининг гаровидир.
Download 20,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish