Ж.Артикходжаевга
Нусхаси: Шайхонтохур туман хокими: А.Тухтаeвга
МУРОЖАТНОМА
Бундан келиб чиқиб, махалла раиси сайлови жараёнида, махалламиздаги раиснипг “Эркатойлари” танлаб саралаб чақирилган аёллар ва ташқаридан таклиф қилинган яъни МФЙ худудида истиқомат қилмайдиган бегона шахслар биргаликда фаол иштирок этдилар.
Сайлов олдидан МФЙ ахолисига амалдаги раис орқали, қўли очиқ, сахий бўлган хомийлар томонидан эхсон сифатида ажратилган ва МФЙнинг қийналган ёрдамга мухтож бўлган оилалар учун берилган турли хилдаги
озиқ-овқат махсулотлари, махалланинг хақиқатдан хам қийналган ва ёрдамга мухтож бўлган оилаларга деярли берилмасдан, тунги вақтларда, ўзига яқин муносабатда бўлган шахсларга хамда “таниш-билиш”ларга тарқатиб юборилди. Бунга аниқ факт ва етарли далиллар хам бор. Махалламизда қийналган, хаёли, иболи, андишали аёллар ёрдам пули сўрашга хаё қиладилар.
Айниқса илгари Темирйул вазирлигида ишлаб нафақага чиқган, бутун махалла фахрийси, МДХ давлатларида фахрий Темирйўлчи, машинист, икки ярим йилдан бери ногиронлик нафақасидаги Мирзамурод ака Ортиқовга 3 йил ичида хаттоки байрам кунлари хам махалла томонидан хеч қандай эътибор бўлмаган.
Бундан ташқари Темирйўл вазирлигида машинист лавозимида кўп йиллар ишлаб кейинчалик устозлик қилган, фахрли Ўзбек машинисти Махмудов Ўринбой ака сайловга тахминан ўнбеш нафар нотаниш диний либосда бўлган аёлларнинг кетидан кириб келган вақтда, ишчи гурух раиси қўполлик билан “Сиз сайловга кеч қолдингиз, сайлашга хаққингиз йўк” деб нафақадаги 72 ёшли машинист устозни залдан чиқариб юборди, чиқариб юборилган фуқаро амалдаги раиснинг кўшниси бўлиб, ушбу холатга гувох бўлиб, хақиқатга кўз юмиб, четга қараб кўрмасликка олиб турган амалдаги махалла раиси, хозиргина залдан чиқариб юборилган қўшнисининг юзига қайси виждон билап қарайди, сабаби шу куни ушбу залдан чиқариб юборилган фахрий фуқарони холатини тасаввур қилиш қийин.
Амалдаги раиснинг ушбу тарихий Жарариқ махалласига келин бўлиб келгандан бери танийдиган, катта хурмат ва обрў эътиборга эга инсонга муносабати шундай бўлca, бошқаларга қандай муносабат бўлиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, махалланинг фаоллари, уй бекалари хамда махалланинг қийналган оилаларини талаби билан, сиздан, МФЙ раиси сайловини қайта ўтказишни ташкиллаштиришга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Хурмат билап нафақадаги отахонлар, МФЙ аъзолари ва махалла ёшлари.
2022-йил 21-май куни ўтказилган МФЙ раиси сайловидаги яққол кўзга ташланиб турган камчиликлар ва хаққоний ўтказилмаганлиги сабаблари:
Ишчи гурух, аъзолари мажлис катнашчилари томонидан сайланмади;
Мажлисда кун тартиби овозга қуйилмади;
Сайлов ўтказиш тартиби сайлов катнашчиларига тушунтирилмади;
Амалдаги махалла раиси хисобот бермади;
Сайловда бегона бўлган "ёлланган" диний либосдаги аёллар руйхатидан ўтмасдан овоз беришда қатнашдилар;
Сайлов хафтанинг якшанба куни ўтказилиши, иштирокчилар учун қулай бўлиб, барча фуқаролар фаол қатнашиши учун 18:00да бўлишини талаб қиламиз.
Иловада кўрсатилган руйхат асосида хар бир кўча аъзолари вакилларини сайлов рўйхатида бўлишлари шарт.
2022-йил 21-май соат 15:00да ўтказилган МФЙ сайловини тан олмаймиз ва сайланган МФЙ райисининг II- муддатга сайланишини нолойиқ деб биламиз.
21.05.2022-йилда МФЙ раиси сайловидан норозилар руйхати илова қилинади.
Илова “13” варақда.
Do'stlaringiz bilan baham: |