Сайфиев ж. Ф. С++ тилига кириш услубий қўлланма



Download 3,43 Mb.
bet60/79
Sana09.07.2022
Hajmi3,43 Mb.
#767124
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79
Bog'liq
C dan uslubiy qulanma


new оператори.


Хотиранинг объектлар ўртасидан динамик тақсимланувчи соҳасидан жой ажратиш учун new оператори ишлатилади. new операторидан кейин хотирага жойлаштириладиган объект типини кўрсатиш лозим. Бу объектни сақлаш учун талаб этиладиган хотира соҳаси ўлчовини аниқлаш учун керак бўлади. Масалан, new unsigned short int деб ёзиш орқали биз динамик тақсимланувчи хотирадан икки байт жой ажратамиз. Худди шунингдек, new long сатри орқали тўрт байт жой объектлар ўтрасида динамик тақсимланувчи соҳадан ажратилади.


new оператори натижа сифатида белгиланган хотира ячейкасининг адресини қайтаради. Бу адрес кўрсаткичга ўзлаштирилиши лозим. Масалан, unsigned short типидаги ўзгарувчи учун динамик соҳадан жой ажратиш учун қуйидаги дастур коди ёзилади:

unsigned short int *pPointer;


pPointer = new unsigned short int;

Ёки худди шу амални битта сатрда ҳам ёзиш мумкин.


unsigned short int * pPoiner = new unsigned short int;


Иккала ҳолатда ҳам pPointer кўрсаткичи unsigned short int типидаги қийматни сақловчи динамик соҳа хотирасининг ячейкасини кўрсатиб туради. Энда pPointer кўрсаткичини шу типдаги ихтиёрий ўзгарувчига кўрсаткич сифатида қўллаш мумкин. Ажратилган хотира соҳасига бирор бир қиймат жойлаштириш учун қуйидагича ёзув ёзилади:


* pPointer = 72 ;


Бу сатр қуйидаги маънони англатади: «pPointer кўрсаткичида адреси сақланаётган хотирага 72 сонини ёзинг». Динамик хотира соҳаси албатта чегараланган бўлади. У тўлиб қолганда new оператори орқали хотирадан жой ажратишга уринсак хатолик юз беради. Бу ҳақда кейинроқ тўхталиб ўтамиз.


delete оператори.


Агарда ўзгарувчи учун ажратилган хотира керак бўлмаса уни бўшатиш зарур. Бу ўзидан кейин кўрсаткич номи ёзиладиган delete оператори ёрдамида амалга оширилади. delete оператори кўрсаткич орқали аниқланган хотира соҳасини бўшатади. Шуни эсда сақлаш лозимки, динамик хотира соҳасидаги адресни ўзида сақловчи кўрсаткич локал ўзгарувчи бўлиши мумкин. Шунинг учун бу кўрсаткич эълон қилинган функциядан чиқишимиз билан кўрсаткич ҳам хотирадан ўчирилади. Лекин new оператори орқали бу кўрсаткичга динамик хотирадан ажратилган жой бўшатилмайди. Натижада хотиранинг бу қисми киришга имконсиз бўлиб қолади. Дастурчилар бу ҳолатни хотиранинг сирқиб кетиши, ёки йўқолиши (утечка памяти) деб тавсифлайдилар. Бу тавсиф ҳақиқатга бутунлай мос келади, чунки дастур ишини якунлагунча хотирани бу қисмидан фойдаланиб бўлмайди.


Хотирани ажратилган қисмини бўшатиш учун delete калитли сўзидан фойдаланилади. Масалан:
delete pPointer;
Бунда кўрсаткич ўчирилмайди, балки унда сақланаётган адресдаги хотира соҳаси бўшатилади. Белгиланган хотирани бўшатилиши кўрсаткичга таъсир қилмайди, унга бошқа адресни ўзлаштириш ҳам мумкин. 8.4. – листингда динамик ўзгарувчи учун қандай хотира ажратилиши, уни ишлатиш ва ажратилган хотирани бўшатишга оид мисол келтирилган.
8.4. – листинг. Динамик хотирани ажратиш, ундан фойдаланиш ва уни бўшатиш.
# include < iostream.h>
int main()
{
int local variable = 5;
int * pLocal = & local variable;
pHeap = 7;
cout << “local variable:” << local variable <<”\n”;
cout << “ *pLocal: ”<< *pLocal << “\n”;
cout << “ *pHeap: ” << *pHeap << “\n”;
delete pHeap;
pHeap = new int;
*pHeap = 9;
cout <<“*pHeap:”<<*pHeap << “\n”;
delete pHeap;
return 0;
}
НАТИЖА:
local variable: 5
*pLocal: 5
*pHeap: 7
*pHeap: 9

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish