for оператори учун мураккаб ифодаларни берилиши.
for цикли дастурлашнинг кучли ва қулай инструментидир. for операторида циклни ўзаро боғлиқ бўлмаган параметрлар (бошланғич қиймат ўзлаштириш, бажарилиш шарти ва қадам) ни қўлланилиши цикл ишини бошқаришда жуда яхши имкониятларни очиб беради.
for цикли қуйидаги кетма–кетликда ишлайди.
Цикл счетчигига бошланғич қиймат ўзлаштирилади.
Циклни давом этиш шартидаги ифода қиймати ҳисобланади.
Агарда шарт ифодаси true қиймат қайтарса олдин цикл танаси бажарилади, кейин эса цикл счётчиги устида берилган амаллар бажарилади.
Ҳар бир итерацияда 2 – ва 3 – қадамлар такрорланади.
Циклда бир нечта счётчикни қўлланилиши.
for циклининг синтаксиси унда бир нечта ўзгарувчи - счетчикни қўлланилишига, циклни давом этишини мураккаб шартларини текширишга ва цикл счётчиклари устида кетма-кет бир нечта операцияни бажарилишига имкон беради.
Агарда бир нечта счётчикка қиймат ўзлаштирилса ёки улар ўртасида бир нечта операция бажарилса, бу ифодалар вергул билан ажратилган ҳолда кетма – кет ёзилади. 7.10. – листингда иккита счётчикли for операторининг қўлланилишини кўриб чиқамиз.
7.10.–листинг. for циклида бир нечта счётчикни қўлланилиши
include< iostream. h>
int main()
{
for (int i=0, j=0; i<3; i++, j++)
cout<< “i:” <return 0;
}
HАТИЖА:
i: 0 j: 0
i: 1 j: 1
i: 2 j: 2
for циклида нол параметрларни ишлатилиши
for циклининг ихтиёрий параметри тушириб қолдирилиши мумкин. Нол параметрлар for циклини бошқа параметрларидан нуқтали вергул (;) билан ажратилади. Агарда for циклини 1 – ва 3 – параметрларини тушириб қолдирсак, у худди while операторидек қўлланилади.
7.11. – листинг. for циклининг нол параметрлари.
include < iostream. h>
int main()
{
int counter=0;
for ( ; counter<5 ; )
{
counter++;
cout << Looping!”;
}
cout<< “\n Counter:” << counter<< “.\ n”;
return 0;
}
НАТИЖА:
Looping! Looping! Looping! Looping! Looping!
Counter: 5
ТАҲЛИЛ
Бу циклни бажарилиши 7.8. – листингда келтирилган while циклини бажарилишига ўхшаш тарзда амалга оширилади. 4-сатрда сounter ўзгарувчисига қиймат ўзлаштирилаяпти. for циклида эса параметр сифатида фақатгина циклни давом этиш шартини текшириш ифодаси ишлатилган. Цикл ўзгарувчиси устида операция ҳам тушириб қолдирилган. Бу ҳолда ушбу циклни қуйидагича ифодалаш мумкин:
while(counter<5)
Қаралган мисолимиз яна бир марта С++ тилида бир хил масалани бир неча усул билан ҳал қилиш имконияти борлигини кўрсатади. Бундан ташқари, for циклининг 3 та параметрини ҳам тушириб қолдириш ва циклни break ва continue операторларини қўллаш орқали бошқариш мумкин. for конструкциясини параметрларсиз қўлланилишига мисол 7.12 – листингда кўрсатилган.
7.12. – листинг. for операторларини параметрларсиз қўлланилиши.
include< iostream. h>
int main()
{
int counter=0;
int max;
cout<< “How many hellos?”;
cin>> max;
for( ; ; )
{
if (counter {
cout << “Hello! \h”;
counter++;
}
else
break;
}
return 0;
}
НАТИЖА:
How many hellos? 3
Hello!
Hello!
Hello!
5>
Do'stlaringiz bilan baham: |