Синфнинг экземплярининг (объектининг) локал ўзгарувчи бўлган аъзоларига мурожаат тўғри мурожаат(.) оператори ёрдамида амалга оширилади. Динамик тақсимланувчи соҳада ҳосил қилинган синф экземплярларининг аъзоларига эса қуйидаги тарзда мурожаат қилинади: олдин синф экземплярига уни адресини ўзида сақлаган кўрсаткич орқали мурожаат қилинади (билвосита мурожаат оператори орқали), кейин эса тўғри мурожаат оператори орқали унинг аъзоларига мурожаат қилинади. Масалан, GetAge() функция аъзосини чақириш учун қуйидагича ёзув ёзиш лозим:
(*pRags).GetAge();
Бу ерда қавслар билвосита мурожаат оператори (*) GetAge() функцияси чақирилишидан олдин бажарилишини англатади.
Бундай конструкция ёзиш учун бироз ноқулайроқдир. Бу муаммо cтрелкани эслатувчи, синф аъзосига билвосита мурожаат оператори(–>) орқали ҳал қилинади. Бу операторни ёзиш учун узлуксиз равишда кетма–кет икки белги, тире ва катта ишорасини териш лозим. С++ да бу белгилар битта оператор сифатида каралади. 8.6. - листингда динамик соҳада жойлашган синф экземплярининг аъзолари, унинг майдонлари ва методларига мурожаат қилиш намойиш этилган.
8.6. – листинг. Динамик тақсимланувчи соҳадаги объектнинг аъзоларига мурожаат қилишга оид мисол. // 8.6. – листинг
// Динамик тақсимланувчи соҳага объектларни
// жойлаштириш ва уларни ўчириш
# include < iostream.h>
class SimpleCat
{
public:
SimpleCat() { itsYosh= 2; }
~SimpleCat() { }
int GetAge() const { return itsAge; }
void SetAge(int age) {itsYosh= age; }
private:
int itsAge;
}
int main()
{
SimpleCat *Frisky = new SimpleCat;
cout<<“Frisky”<GetAge()<<“years old\n”;
Frisky–>SetAge(5);
cout<<“Frisky”<GetAge()<<“years old\n”;
cout << “years old\n”;
delete Frisky:
return 0;
}
НАТИЖА:
Frisky 2 years old
Frisky 5 years old
ТАҲЛИЛ
17 – cатрда динамик тақсимланувчи соҳадан SimpleCatсинфининг экземпляри учун жой ажратилди. Бунда чақирилган конструктор ҳосил қилинган объектнинг itsYoshхоссасига икки қийматини ўзлаштирди. Айнан шу қиймат 18 – сатрда чақирилган GetAge() функция аъзосининг бажарилиш натижаси бўлди. Биз бу ерда объектнинг аъзо функциясини чақириш учун синф аъзосига билвосита мурожаат оператори (->) дан фойдаландик. 21 – сатрда янги ёш қийматини ўрнатиш учун SetAge()методи чақирилди ва объектнинг ItsYosh хоссасига 5 қиймати ўзлаштирилди. Бу қийматни экранга чиқариш эса GetAge()методини қайта чақирилиши билан амалга оширилди.