фирманинг худудий жиҳатдан узокда жойлашган ходимлари ёки бўлинмалари ўртасида коммуникацияларни сақлаб туриш учун аудиоалоқадан фойдаланади. Аудиоконференцияларни ўтказишнинг энг оддий техника воситаси сўзлашувда иккитадан кўп иштирокчи катнашувини таъминлайдиган қўшимча курилмалар билан жиҳозланган телефон алоқаси хисобланади. Аудиоконференцияларни ташкил этиш компьютер бўлишини талаб этмайди, факатгина унинг иштирокчилари ўртасида икки томонлама аудиоалоқадан фойдаланишни кўзда тутади. Аудиоконференциялардан фойдаланиш карорлар қабул килиш жараёнини енгиллаштиради, у арзон ҳам кулай. Қуйидаги шартлар бажарилганда аудиоконференцияларнинг самарадорлиги www.ziyouz.com kutubxonasi
ошади: • аудиоконференцияни ташкил этувчи ходим унда барча манфаатдор шахсларнинг иштирок этиш имкониятини олдиндан таъминлаб қўйиши; • муҳокама қилинаётган муаммо доирасида мунозараларни сақлаб туриш учун конференция иштирокчилари сони жуда кўп бўлмаслиги (одатда олти кишидан кўп эмас); конференция дастури унинг иштирокчиларига олдиндан, масалан, факсимиль алоқавоситасидан фойдаланиб, хабар килинган бўлиши; гапира бошлашдан олдин хар бир иштирокчи ўзини таништириши; • конференциянинг ёзиб олиниши ва унинг сақланиши ташкил этилган бўлиши; • конференция ёзуви босма ҳолда чиқарилиши ва унинг барча иштирокчиларига юборилиши. Видеоконференциялар. Улар ҳам аудиоконференциялар кандай мақсадларга мўлжалланган бўлса, шундай мақсадларга мўлжалланган, лекин бунда видеоаппаратура кўлланади. Уларни ўтказиш хам компьютер бўлишини талаб этади. Видеоконференция жараёнида бир-биридан анча узок масофада бўлган унинг иштирокчилари телевизор экранида ўзларини ва бошқа иштирокчиларни кўриб турадилар. Телевизион тасвир билан бир вактда овоз хам эшитилиб туради. Видеоконференциялар транспорт ва хизмат сафари харажатларини анча кисқартириш имконини берса ҳам, аксарият фирмалар уларни фақат шу сабабларга кўра қўлламайдилар. Бу фирмалар бундай конференцияларда муаммони ҳал қилишга худудий жихатдан офисдан анча узокда жойлашган кўп сонли менежерларни ва бошқа ходимларни хам жалб этиш имкониятини кўрадилар. Видеоконференцияларни ташкил этишнинг учта конфигурациям энг кенг таркалган: • бир томонлама видео- ва аудио алоқа. Бу ерда видео- ва аудио- сигналлар фақат бир йўналишда, масалан, лойиха раҳбаридан ижрочиларга йўналтирилган бўлади; • бир томонлама видео- ва икки томонлама аудиоалоқа. Икки томонлама аудиоалока видео тасвирларни қабул килиб олаётган конференция иштирокчиларига видеосигналларни юбораётган иштирокчи билан аудиоахборот билан алмашиниш имконини беради; • икки томонлама видео- ва аудиоалоқа.