С.Қ. Махмудов


Инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

Инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: 
24-расм 
Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: 
а) давлат солиқ хизмати органлари: 

давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни 
ундириш учун; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик 
лицейлар ва тиббиѐт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал 


161 
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш 
учун;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш 
учун; 

фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 
жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун; 

савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик 
корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг 
қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-
қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида "Камолот" ѐшлар ижтимоий 
ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ундириш учун; 

дебиторларнинг банк ҳисобварақларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг 
солиштирма далолатномасини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг 
солиқ қарзи суммасини ундириш учун; 

юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун 
муддати ўтказиб юборилган қарзни ундириш учун; 
б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва 
жарималарни ундириш тўғрисида; 
в) суд ижрочилари ва ундирувчилар - ижро ҳужжатлари бўйича пул 
маблағларини ундириш тўғрисида; 
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: 

республика бюджетидан молиялаштириш жараѐнида белгиланган 
миқдордан ортиқ ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет 
ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига; 


162 

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий 
кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар 
бўйича қарздорларнинг миллий ва чет эл валютасидаги банк 
ҳисобварақларига. 
"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда 
тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади. 
Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо 
топшириқномалари ижро ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилинган 
тақдирда, банк томонидан қабул қилинади. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси 
йўқолган тақдирда, унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Маблағларни 
ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади. 
Суд ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари 
суд ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади. 
Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо 
топшириқномалари "Тўлов мақсади" графасида ижро ҳужжатининг тартиб 
рақами ва санаси, шунингдек давлат божи харажатлари ва қарз суммалари 
алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак. 
Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича 
жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига 
юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни 
тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид 
эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди. 
Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни 
тўхтатиб қўйиш ѐки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган 
орган томонидан ѐки суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо 
топшириқномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин. 


163 
Инкассо топшириқномасини топшириш ѐки жўнатишда у банкнинг бош 
бухгалтери ва мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг 
имзоси ва банкнинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда қуйидаги маълумотлар 
кўрсатилган ҳолда устхат ѐзилади: 

инкассо топшириқномасининг банкка келиб тушган санаси; 

инкассо топшириқномаси бўйича маблағ қисман тўланган бўлса, ундириб 
олинган сумманинг миқдори; 

инкассо топшириқномасини топшириш ѐки жўнатиш санаси. 
25-расм 
Банк томонидан инкассо топшириқномаси тўланганда қуйидаги
чизмадаги бухгалтерия узатмаси берилади. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish