С.Қ. Махмудов


Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

5.3.Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар. 
Тўлов талабномаси
-маблағларни олувчининг маблағларни тўловчи 
томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш 
тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати. 
Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек 
маблағларни олувчи ҳамда маблағларни тўловчи ўртасида тузилган 
шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши 
мумкин. 
Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади: 
20-расм 
 

акцептли тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган 
сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан (тан 
олинганидан) сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати; 

акцептсиз тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган 
сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ѐки бўлмаслигидан 
қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати. 
Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг "Тўлов мақсади" 
графасида: 
шартнома тури, санаси ва тартиб рақами; 


152 
товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ѐки қабул 
қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта 
алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами; 
товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда 
"__-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан 
олиб чиқиб кетилган" деган ѐзув кўрсатилиши шарт. 
Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши 
мумкин эмас, дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчига хизмат 
кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно. 
Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан икки нусхада 
тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим 
қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери 
томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши 
керак, ташкилотда бош бухгалтер бўлмаган ҳоллар бундан мустасно. 
Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, бухгалтернинг 
имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган муҳр билан 
тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади. 
Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, 
бухгалтернинг имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган 
муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига қайтарилади. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish