Чакана тўловлар тизими
(9-моддага асосан) банк карталари ва
бошқа электрон тўлов воситалари қўлланилган ҳолда электрон тўловларни
амалга ошириш учун мўлжалланган. Электрон тўлов воситаси унинг мазкур
чакана тўловлар тизимига мансублигини идентификациялаш имкониятини
берадиган фарқловчи белгиларга (товар белгисига, хизмат кўрсатиш
белгиларига) эга бўлиши керак.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширувчи субъектлар 2 турга
бўлинади:
16-расм
Юридик шахслар нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда
ҳисобварағидан маблағлар қуйидаги холларда чиқарилади:
142
1.
Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида;
17-расм
Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари
асосида;
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари – бу
мижознинг масофадан берган топшириқларига асосан (банкка келмасдан)
банк хизматларини тақдим этиш технологияларидир. Асосан компьютер ва
телефон тармоқлари орқали амалга оширилади.
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларининг
турлари:
Банк-Мижоз
– бу компьютер орқали амалга ошириладиган тизим
бўлиб, бунда мижознинг компьютерига махсус дастур ўрнатилади. Ушбу
дастур компьютерда барча мижоз маълумотларни сақлайди (асосан тўлов
ҳужжатлар ва ҳисобварақлардан кўчирмалар). Банк ва мижознинг
компьютери ўртасида модем орқали тўғридан-тўғри алоқа амалга
оширилади.
143
Интернет-банкинг
– бу мижозларнинг депозит ҳисобварақларини,
жумладан пластик карталарга очилган ҳисобқарақларини, интернет орқали
бошқариш ҳуқуқини берувчи тизимдир. Бу хизмат тури мижознинг
масофадан банк билан боғланган ҳолда реал вақт давомида тўловларни
ўтказиш учун мўлжалланган тизимдир. Фойдаланувчи тизимга веб-браузер
орқали қиради. Интернет-банкинг тизими банкнинг веб-серверда
жойлаштирилади.
Фойдаланувчи
банкнинг
веб-сайтида
барча
ўз
маълумотлари (тўлов ҳужжатлар ва ҳисобварақлардан кўчирмалар)ни кўриб
чиқиш имкониятига эга.
Интернет-банкинг хизмати орқали мижоз ўз иш жойида ѐки бошқа
ўзига қулай шароитда: тўловларни ўтказиш; тўлов ўтиши босқичларини
кузатиш; барча ҳисоботларни олиш каби барча амалиѐтларидан исталган
вақтда фойдаланиш имкониятини яратади.
Интернет-банкинг орқали мижоз ўз иш жойидан интернет орқали банк
сайтига уланиб ўз ҳисоб рақамига тушаѐтган пулларни кўриши, пул
ўтказмаларини тайѐрлаб банкга узатиши мумкин бўлади.
Мобил банкинг тизими интернет-банкинг технологияси асосида яратилади.
СМС-банкинг
–
бу
банк
мижозларга
уларнинг
депозит
ҳисобварақларидаги ҳамда пластик карталарга очилган ҳисобқарақларидаги
операциялар ҳақида СМС кўринишдаги маълумотларни олиш тизимидир.
Ҳисобварағидан маълумот олиш учун мижоз банкнинг махсус телефон
рақамига белгиланган СМС-сўровни юбориш керак.
Мижоз учун СМС-банкинг хизмати қуйидаги амалларни бажариш
имкониятларини берилади: ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;
ҳисобварағидан қилинган харажатлар; ҳисобварақ баланси; кун давомида
ўтказилган банк операциялари ҳақида оператив маълумот олиш.
144
Do'stlaringiz bilan baham: |