С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

280 
Жами: мажбуриятлар 
Хусусий капитал 


50 
300 
Оддий акциялар 
310 
Имтиѐзли акциялар 
320 
(Сотиб олинган хусусий акциялар) 
330 
Жами: Акциядорлик капитали 
340 
Қайта баҳолаш захиралари 
350 
Тақсимланмаган фойда (жамланган дефицит) 
360 
Жами: хусусий капитал 
370 
ЖАМИ: Мажбуриятлар ва хусусий капитал 
Банк бошқаруви раиси 
Ф.И.О. 
имзо 
Бош бухгалтер 
Ф.И.О МЎ 
Имзо 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


51 
II-БОБ. БАНК ҲУЖЖАТЛАРИ, ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ ВА 
БАНК НАЗОРАТИ 
2.1.Банк ҳужжатларининг мазмуни, аҳамияти, турлари ва уларнинг 
тавсифи. 
Бухгалтерия ходимларининг иш куни шундай ташкил этилиши лозимки, 
бунда келаѐтган хисоб-китоб-пул ҳужжатлари ўз вақтида ижро этилиши 
ҳамда улар ҳисобварақлар буйича бухгалтерия хисобида акс эттирилиб, 
кундалик баланс тузилишини таъминлашлари лозим. Шу боисдан, тижорат 
банкларининг бухгалтерия хисобида қўлланиладиган усуллардан бири 
ҳужжатлаштириш бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни 
оқилона ташкил этишда, шунингдек, ҳисоб ишларини юритишнинг олдига 
қўйган асосий вазифа ҳамда талабларига жавоб бериш зарур. Бунда 
банкларда бухгалтерий ҳисобини ташкил этишда бажарилган операцияларни 
ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар айланиши амалдаги низомга
6
мувофиқ 
амалга оширилади. Банкларда иш куни ва ҳужжатлаштиришни ташкил 
этишда қуйидаги асосий талаблар бажарилиши: 

иш кунининг биринчи ярмида банкка келиб тушган барча хисоб-китоб-
пул ҳужжатлари шу куннинг ўзида қабул қилиниши, расмийлаштирилиши 
ва бухгалтерия хисоби ҳисобварақларида акс эттирилиши ҳамда операция 
куни тугагандан кейин банкка келиб тушган хисоб-китоб-пул 
ҳужжатлари, кейинги иш кунида мижозларнинг ҳисобварақларига 
киритилиши; 

операция куни давомида мижозлардан хисоб-китоб-пул ҳужжатларини 
бевосита бухгалтерия ходимларининг ўзлари қабул қилиб олиши, 
операция кунидан ташқари вақтларда ҳужжатлар банкка махсус 
курилмалар орқали топширилиши; 
6
“Бухгалтерий 
ҳ
исобида 
ҳ
ужжатлар ва 
ҳ
ужжатлар айланиши тў
ғ
рисида” низом. ЎзР АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан 
рўйхатга олинган


52 

операциялар ҳажмини тартибга солиб туриш учун ҳар бир банкда доимий 
равишда банкка катта миқдорда тўлов ҳужжатлари тақдим этиб турадиган 
асосий мижозлардан ҳужжатларни қабул қилиш графиги белгиланиши; 

ижро учун қабул қилинган банк мижозларининг хисоб-китоб ва касса 
операцияларини бухгалтерия ходимлари томонидан операция куни 
давомида амалга ошириш; 

барча хисоб-китоб-пул ҳужжатлари буйича талаб қилиб олингунча 
депозит ҳисобварақларидан амалга ошириладиган тўловлар, жумладан, 
бюджетга ажратмалар ва иш хақи учун тўловлар фақат ушбу 
ҳисобварақларда маблағ бўлган тақдирда амалга оширилишини назорат 
қилишлари лозим. 
Юқорида баѐн этилганларни хисобга олиб, ҳар бир банкда мижозларга 
хизмат кўрсатиш графиги тузилиши зарур. Унда хўжалик юритувчи 
субъектларга хисоб-китоб-касса хизматларини кўрсатишнинг аниқ вақти 
ҳамда уларни қайта ишлаш вақтини, мижозларга хизмат кўрсатиш ва 
ҳужжатларни қабул қилиш графигини банк раҳбари томонидан 
тасдиқланишини талаб этади. 
Банкларда ҳужжатлаштириш хусусиятларига кўра туркумларга 
ажратилади, бундай гуруҳлашга сабаб, ҳужжатлаштириш ишларини, улардан 
хисоб ишларида фойдаланишни ҳамда уларнинг айланишини ва сақлашини 
осонлаштиришдир. 
Ҳужжатлар 
тузилиши 
тартибига, 
вазифасига, 
операцияларни акс эттиришига, қаерда тузилиши хусусиятларига кўра 
туркумларга ажратилади. Тузилиш тартибига кўра, дастлабки ва йиғма 
ҳужжатларга бўлинадики, буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: бирор бир 
операция амалга оширилганда албатта ҳужжатлаштирилиши лозим. 
Дастлабки ҳужжатлар қайта ишланиб, гуруҳларга ажратилади ва йиғма 
ҳужжатлар шаклида тикилади ҳамда бу ҳужжатлар маълум бир давр ичида 
рўй берган операциялар юзасидан тўла маълумотлар олиш имкониятини 


53 
беради. Йиғма ҳужжатларга банк амалиѐтида содир бўлган хисоб-китоб-пул 
ҳужжатлари, кассир хисоботини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish