С ирдарё вилояти – Ўзбекистон Республикасининг марказида жойлашган бўлиб, 1963 йил 16 февралда ташкил топган. У мамлакатнинг шарқий ва ғарбий вилоятларини бир-бири билан боғлаб туради. Сирдарё вилояти пойтахтга яқинлиги, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари билан чегарадошлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда қайта ишлаш учун етарли хом ашё базасига эга эканлиги, саноат ривожи, меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги, инфратузилма объектларининг мавжудлиги, энг муҳими халқининг меҳнаткашлиги, фидойилиги билан ажралиб туради. Сирдарё вилоятининг майдони 4,28 минг квадрат - километр, чегарасининг узунлиги 191,2 километр. Аҳолиси 841,9 минг киши. Вилоят ҳудудида 8 та туман, 3 та шаҳар ва 222 та маҳалла фуқаролар йиғини бор. Вилоят маркази - Гулистон шаҳри.
Do'stlaringiz bilan baham: |