196
Профаг (Prophage)
Бактериал хўжайин-ҳужайра геномига
интеграцияланган ва у билан бирга
репликацияланадиган ДНК
бактериофаги.
Процессинг (Processing)
РНК етук молекулалари ва ҳужайрада
оқсил ҳосил бўлиши жараёнлари йиғинидиси,
молекула-
ўтмишдошни эндонуклеаза ёки протеиназа томонидан бир қатор
кетма-кет келувчи парчаланишларини ўз ичига олади.
Психрофиллар (Psychrophile)
0-5°С ҳароратда ўсишга қодир
микроорганизмлар.
Пуринлар (Purine)
Нуклеин кислоталар
таркибига кирувчи
азотли
асослардан бири; пуринларга аденин ва гуанин киради.
Асосларнинг иккинчи тури – пиримидинлар; уларга тимин, урацил ва
цитозин киради.
Pseudomonas
кенг тарқалган грамманфий бактерия.
Унинг
тупроқда ҳаёт кечирадиган кўпгина
турлари УБ-нурларида
флуоресценцияланадиган пигмент ишлаб чиқаради.
Регулятор оқсил (Regulatory protein)
Транскрипцияни
“ҳаракатга келтирадиган” ёки “тўхтатадиган” оқсил.
Do'stlaringiz bilan baham: