у Ҳокимга юз танга пора берган эди. Лекин бу пора Одинани
1 С а ҳ и м д о р — пайчи, ҳиссадор.
15
www.ziyouz.com kutubxonasi
қутқазмоқ учун бўлмасдан, Ибод деган йигирма икки яшар ўз
ўғлини қутқазмоқ учун эди.
Одина ўтган воқеалардан яхшигина ҳушёр бўлган ва Ар-
бобнинг аҳволини роса билиб олган эди, шунинг учун ўз кўнг-
лидан:
«Мени қутқармоқ учун бўш ерга пора бериб заҳмат чекма,
мени ўз ҳолимга қўйиб бергил, мен боратурганлар билан кетаман,
агар борадиган ер ва қиладиган иш гўр азоби бўлса ҳам, сенинг
ишингдан минг қатла яхшироқдир», дер эди.
Лекин Одина кўнглидан ўтган бу сўзларни Арбобга билдирма-
ди, балки ясама равишда Арбобнинг бу «яхшилиги»дан ўзини жуда
хурсанд ва миннатдор қилиб кўрсатди.
Аммо яширин суратда Одина ҳам бу фурсатдан фойдаланиш
пайига тушиб, ўзини қутқармоқ учун режа тузар эди.
Одина қаттиқ касал бўлиб, ўлим тўшагига йиқилган эди. Арбоб
эрта-индин Одина ўлиб қолар, деб қўрқди. Шунинг учун Ибодни
чақириб:
— Ўғлим,— деди,— бир-икки одам топиб дардисарни (Одина-
ни) ўз уйига элтиб ташла, агар бу ерда ўлиб қолса унинг гўру
кафан харажати ҳам бизнинг бўйнимизга тушиб, ўлик устига юз
таёқ1 бўлар.
Ибод дарровотасининг буйругини ўрнига келтирди: қишлоқдан
икки одамни чақириб, бир замбил топтирди: Одинани унга ётқизиб,
Ойшабибининг уйига олиб бориб ташладилар.
Одина ҳушсиз эди, ўзининг бирдан-бир кўнгил таянчи бўлган
Одинани бу ҳолда кўрган Ойшабиби ҳам ҳушидан кетаёзди, тентак-
лардек юз ва сочини юлиб ерга йиқилди. Лекин унинг бу ҳолати
кўп узаймади.
Одинанинг:
— Қўрқма, онажон, менга ҳеч нарса бўлгани йўқ,— деб юпати-
Do'stlaringiz bilan baham: |