С 90 Франк, Майло



Download 423,79 Kb.
bet8/33
Sana12.06.2022
Hajmi423,79 Kb.
#659722
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
30 soniya

УЧИНЧИҚИСМ
- ♦
ТЎҒРИ ЁНДАШУВ
Тўғри ёндашув дадида
«Зумрад шаҳар сеҳргари»даги Доротини эсланг. Дороти ва унинг кучуги Тото Канзасга қайтмоқ- чи бўлишади. Вос-сос Қарғага ақл, Темир Одамга юрак, Қўрқоқ Шерга жасурлик керак. Бу уларнинг мақсади. Улар Зумрад шақар сеҳргари ўзлари иста- ётган нарсаларни бера оладиган ягона одам экани- ни яхши биладилар. Бу Дороти ва жониворлар гап- лашмоқчи бўлган керакли одамнинг ўзгинаси.
Айни пайтда эртак қаҳрамонларининг муаммоси қандай қилиб Зумрад шаҳарга етиб олиш ва сеҳргар билан учрашиш масаласидан иборат. Ҳозир шунчаки ғиштли сариқ йўлакдан кетиб боришяпти. Бу улар- нинг муаммони ҳал этишга бўлган ёндашувлари.
30 сониялик мулоқотнинг учинчи асосий тамойи- ли пухта ишланган ёндашувдир.
Тўғрн ёндашувни қандай
топиш мумкин

Банк бошқарувчисининг ёрдамчиси Ричард Рэндалл эсингиздадир, у бошқарувчи лавозимида ишлашни истаган эди. Ричард учрашувга ҳалоллик билан ва виждонан ёндашди, суҳбат қуриши керак бўлган раҳбар ҳақида қўп маълумотларни тўплади.
У нима ҳақида тўхталишни биларди. Ричарднинг бу ёндашуви ўз ичига билим, тажриба ва ўзига бўл- ган ишонч ҳамда иродасини таъкидлашни олган эди. Мақсадга эриштирадиган салмоқли ёндашув-
лар сони жуда кўп. Тасаввурингизга қанча сиғса, ҳаммаси ёндашув бўлади. Аммо битта мақсадни аниқ қўйдингизми, демак, кўпгина ёндашувлар ичидан фақат биттасини танлашингиз ҳам керак.
Ричард бошқа ёндашувни танлаши мумкин эди. Масалан, раҳбарга банк бошқарувчиси лавозимини эгалламоқчи эканини, оиласини боқиш учун кўпроқ пул кераклигини айтса бўларди. Лекин Ричард - ақлли одам ва раҳбарнинг талаблари билан мутано- сиб келмагани учун бу ёндашув Ричарднинг омадга эришишига ҳеч қандай имкон бермаслигини тушу- нади. У тўғри ёндашувни танлади.
Мақсад ва ёндашув
бир-бирини тўлдиради

Испания соҳилидан унча узоқ бўлмаган ерда чўкиб кетган кемада хазина бор. Мақсад шу хази- нани сув остидан олиб чиқиш, лекин қандай - буни билмайсиз. Агар хазинани кўлга киритиш усули ҳақидаги режангиз бўлмаса, бу мақсаддан нима фойда?! Бу усул сизнинг тўғри ёндашувингиздир.
Сиз эрталаб йўлга тушасиз - вертолётда учарсиз, туя- да ёки роликли конькида борарсиз, лекин қаерга бо- ришни билмайсиз, бу қулгилими? Ҳа, қулгили! Ёндашув мақсадни кўз олдингизга келтиришга ёрдам беради. Мақсадсиз тўғри ёндашувнинг бўлиши ҳам фойдасиз.
Ёндашувни тўғри топиб олганингиздан сўнг у сизга парашют ёки ҳаво билан тўлдирилган кутқа- рув ҳалқаси бўла олади. Битта гап билан ифода- ланган, аниқ белгиланган тўғри ёндашув нутқнинг нима ҳақида кетаётганини ёдингиздан кўтарилмас- лигига хизмат қилади. У шундай оддий ва тўғри маънодаки, тингловчиларнинг қанча бўлишидан қатъи назар, сиз ҳеч қачон адашмайсиз.
Мени доим аниқ англанган мақсад ва тўғри тан- ланган ёндашув илҳомлантиради. Сиз ҳам озгина
машқ қилсангиз, буни ҳис этасиз. Бу ҳамкорлик ишларингизда, шахсий фаолиятингизда албатта ёр- дам беради.
Сизга нима кераклигини, шу нарсани ким бера олишини ва буни қандай кўлга киритиш керакли- гини аниқ белгилаб олинг. Бу 30 сониялик ёзма ёки оғзахи мулоқот шаклларининг самарали кечишига асос бўладиган УЧТА АСОСИЙ ТАМОЙИЛдир. Бу та- мойилларни пухта ўзлаштиргандан сўнг тайёргар- лик давомида учаласини бирлаштира оласиз ва бир бутунликда амалда кўллайсиз.
Мана сизга яна бир мисол. Бен Холлистер, мар- кетинг бўйича бошқарувчи, икки ҳафталик таътил- га чиқмоқчи. Олти ойдан бери бу масалани орқага суриб келаётган эди. Уни фақат маркетинг бўйича вице-президент таътилга чиқариши мумкин. Бен нима қилади? У ўз бошлиғи билан гаплашади.
Қуйидаги нутқ матнини ўқинг ва чуқур мулоҳаза қилинг.
«Ахир манқуртлар яхиш боьиқарувчи бўлиши мум- кинми? Менинг яхши ишлашимни, ўз ишимни севи- шимни биласиз, лекин мен чарчадим, бирон ерга бо- риб дам. олишим керак. Ҳамма ишларим жой-жойи- да. Зарурат тугилса, Мэри ўзи эплайди, агар бирон гап бўлса, мен ўзим етиб келаман. Менинг таътилга чикушим сизга ҳам, менга ҳам даромад келтиради.
Мен икки ҳафталик таътилга чигрмогрчиман, ке- йинги ойнинг биринчи санасидан кетсам сиздан жуда миннатдор бўлардим. Унгача уч ярим ҳафта ичида мен ҳамма ишни тартибга келтириб куяман.

Download 423,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish