S-12 тизимига қўшимча хизмат кўрсатиш турларини тадбиқ қилиш



Download 262,18 Kb.
bet3/7
Sana19.05.2022
Hajmi262,18 Kb.
#604394
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 лаб

ҚХТ ларни ишга тушириш

1. Чиқиш алоқасини маълумотлар блокидан ишга тушириш.


2. Кириш алоқасини маълумотлар блокидан ишга тушириш.
3. Префиксни тахлил натижаси бўйича ишга тушириш.
4. Қабул қилинган сигнализация ҳодисаси бўйича ишга тушириш.
5. Қайта чақирувдаги қўшимча импульсларни абонентдан қабул қилиш.
6. Абонент линиясини банд/бўш қилиш.
7. Абонент аппаратидан бошқариш.
ҚХТ ларининг тез-тез ишлатиладиган хизматлари бўлиб:
1. ABD (Abbreviated Dialing) – қисқа рақам териш. Бу қўшимча хизмат тури абонентга тўлиқ рақам термасдан қисқа рақам териш орқали чақирилаётган абонентга чақирув сигналини юборади. Станция абонентга қисқа рақамга мувофиқ бўлган бир нечта рақамларни хотирага ёзишни таъминлайди. Бу ҚХТ дан фойдаланувчи абонентлар ўзларининг охирги қурилмасидан юборилаётган махсус кодлар орқали қисқа рақамларни хотирага киритиши мумкин. Қисқа рақамлар 00 дан 99 гача бўлган оралиқдаги 2 сондан ташкил топган (шунингдек, 0 дан 9 гача бўлган оралиқдаги 1 та сондан ташкил топган қисқа рақамдан фойдаланишга рухсат этилади). Бу ҳар бир абонентга 100 гача бўлган қисқа рақамдан фойдаланиш имконини беради (рақамлар махаллий, шахарлараро, халқаро бўлиши мумкин). Бу хизматдан фақат 2 тонли кўп частотали ТА га эга бўлган абонентлар фойдаланиш имконига эгадирлар.
2. FDC (Fixed Destination Call) – тўғри чақирув. ҚХТ ларни бу тури «иссиқ линия» деб номланади. Бу хизмат абонентга олдиндан белгилаб қўйилган абонент билан рақам термасдан боғланиш имконини беради, яъни телефон гўшагини кўтаргандан сўнг 5 сония ичида белгиланган абонент билан тезда боғланиш содир бўлади. Олдиндан ёзилган рақам махаллий, шахарлараро, халқаро бўлиши мумкин.
3. OCB (Outgoing Call Barred) – вақтинча чиқиш алоқасини таъқиқлаш. Бу хизмат тури ёрдамида абонент ўз ҳоҳиши бўйича айрим чиқиш чақириқларини таъқиқлаши мумкин. Лекин абонент барча кириш чақириқларини қабул қилиш имкониятини сақлаб қолади. Бу хизматни бир нечта вариантлари мавжуд:
- агар к=1 бўлса, унда барча чиқиш чақириқлари таъқиқланган (махаллий чақириқлар ҳам);
- агар к=2 бўлса, шахарлараро ва халқаро чиқиш алоқа таъқиқланади;
- агар к=3 бўлса, халқаро алоқа таъқиқланади чиқиш чақириқлари таъқиқланади.
Абонентга керак бўлган ҳар бир хизмат тури регистрация вақтидаги к нинг қиймати билан белгиланади.
4. AC (Alarm Call) – қўнғироқ хизмати. Абонентни белгиланган вақтида ТА ни чалиниши.
5. DND (Do Not Disturb) – «безовта қилманг» хизмати. Бу хизмат вақтинчалик кириш алоқасини қабул қилмасликни билдиради. Бу хизматдан фойдаланувчи абонент, қайсидир вақт оралиғида кириш алоқаси уни безовта қилмаслигига ишонади. Бу хизмат регистрациясидан сўнг кириш алоқасига телефон станция жавоб беради, лекин чиқиш алоқаси оддий тарзда ишлайди.
6. CW (Call Waiting) – чақириқни кутиш. А абонент В абонент билан гаплашаётган вақтда С абонент А абонент билан боғланмокчи бўлса, у ҳолда А абонент телефон аппарати маълум сигнал чиқаради.
7. MAL (Macilious Call) – Ёмон ниятли чақириқни излаш. Бу ҚХТ абонентга станцияга сўроқ қилиб унга қўнғироқ қилган абонентни аниқлаш ва регистрация қилинганлиги ҳақида маълумот олиш имконини беради. Ушбу хизмат тури мос келувчи сўровнома ёрдамида станцияда қуйидаги маълумотларни аниқлаб ва регистрациялаш имконини беради: сўровнома вақти ва санаси, чақирилаётган ва чақираётган абонент рақами.
8. ADDCONF (Conference Call) – конференц алоқа. Бу турдаги ҚХТ абонентга кўп тарафлама боғланиш имконини беради, яъни бир вақтни ўзида бир неча абонент билан боғланиш.
9. CCBS (Call Completition Meeting Busy) – банд абонентни чақириш. Бу ҚХТ лари чақираётган А абонентга чақирилаётган В абонентни бандлиги дуч келганда А абонент қайта рақам термасдан В абонент билан боғланиш имконини беради. Агар А абонент чақирилаётган абонентни бандлигига дуч келса, унда у ушбу ҚХТ ни ишга туширади. ҚХТ чақирилаётган абонентни қайси вақтда бўшашини аниқлаш мақсадида назорат қилиб туради, қачон В абонент бўшаганда ва у аниқ бир вақт оралиғида қайта уланишга уринмаса, станция А ва В абонентлар орасидаги коммутация трактини тайёрлайди ва А абонентга чақириқ сигналини юборади. Қачонки А абонент чақирувга жавоб берганда В абонентга ҳам чақирув сигналини юборади ва кейинги жараён оддий кетма-кетликда амалга оширилади.
10. CF (Call Forwarding) – чақириқ манзилини ўзгартириш.
10.1. CFNR / CALL FORWARD ON NO REPLY/ чақирувга жавоб берилмаганда йуналишни узгартириш. Бу ҚХТ таъминланаётган абонентга станция суров юбориш орқали унга тушадиган бутун кириш чақирувларни курсатилган абонент рақамига юбориш имконини беради, агар чақирилаётган абонент жавоб бермаса.
10.2. CFB / CALL FORWARD ON BUSY/ - банд бўлганда чақириқ йўналишини ўзгартириш.
Бу ҚХТ таъминланаётган абонентга станция сўров юбориш орқали унга тушадиган бутун кириш чақириқлари йўналишини бошқа телефон рақамига узатиш имконини беради, агарда унинг аппарати банд бўлса.


Download 262,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish