Русс нашриётига сўз боши



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#177037
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
2 5202189363873581162

 
Музей сақловчиси бўлинг 
 
Агар сиз дунёдаги барча санъат асарларини бир хонага жамласангиз, сиз 
ундан музей қила олмайсиз. Бу омбор бўлади. Буюк музейларни уларнинг 
деворида осилиб турмаган асарлар яратишади. Музей сақловчиси яхши 
тушунган ҳолда танлайди: бу қолиши керак, буни эса эҳтиёт қилиб олиб 
қўйиш керак. Заҳирахонада девордагиларга қараганда кўпроқ экспонатлар 
жойлашган бўлади. Энг яхшиси – ҳар қандай вариантларнинг энг 
остидагисидир. Музей сақловчисини танлаш ҳудди таҳрир қилишга ўхшайди.
Айнан, сиз доира ташқарисида қолдирган нарсалар катта аҳамият касб 
этади. Шундай қилиб, нимани ташлаб юбориш мумкин, нимани кечириш ва 
нимани амалга ошириш мумкинлигини тушуниб кўриб чиқинг. Музей 
сақловчиси бўлинг. Ҳақиқатдан ҳам аҳамиятга эга бўлган нарсаларга содиқ 


бўлинг. Сизда фақат энг муҳими қолсин, бошқаларини ажратиб қўйинг. 
Кейин буни яна қайтадан қилинг. Агар кейин керак бўлиб қолса, ҳар доим 
уларни ўз ўрнига қайтариб олиб келиб қўйишингиз мумкин.
Zingerman’s озиқ-овқат дўконлари Америкада энг машҳурларидан бири. 
Уларнинг ютуғи шундаки, улар ўзлари ҳақида ҳудди музей сақловчисидек 
ўйлашади. Улар шунчаки дўкон пештахталарини тўлдиришмайди. Уларни 
назорат ҳам қилишади.
Zingerman’s жамоаси ҳар қайи номдаги зайтун ёғини яхши сотишади, 
бунинг асосий сабаби, уларнинг ҳаммаси ажойиб эканлигига ўзлари 
ишонишади. Zingerman’s ходимлар кўп йиллар давомида ҳар бир ишлаб 
чиқарувчини билишади, уларга ташриф буюришади ва улар билан 
зайтунларни танлашади. Айнан шунинг учун Zingerman’s ҳар бир ёғ 
турининг таъми бўйича қалбаки эмаслигига кафолат бера олади.
Масалан, Pasolivo зайтун ёғини Zingerman’s эгалари компания сайтида
қандай таърифлаганини қаранг.
“Илк марта мен бу ёғни тасодифий тавсиядан кейин, кўп йиллар олдин 
таътиб кўрдим ва таҳлил учун олдим. Кўпгина ёғлар бизга чиройли 
идишларда келади, уларнинг ҳар бири ҳақида қизиқ тарихни айтиб бериш 
мумкин ва бу ёғ ҳам бундан мустасно эмас, лекин уларнинг ҳеч бири 
бунчалик ажойиб эмас. Уни таътиб кўришим билан, бошқаларидан фарқли 
равишда, Pasolivo диққатимни ўзига ортди. 
У ёрқин, тўла ва нордон. Тоскананинг машҳур қишлоқ хўжалиги ёғлари 
билан таққолаганда, у ҳақиқатдан ҳам Америкадаги энг яхши ёғлардан бири. 
Қатъий тавсия қиламан.” 
Хўжайин ёғни ҳақиқатдан татиб кўриб, унинг таъмига асосланган ҳолда, 
уни сотишга қарор қилди. Гап расмийлаштириш, маркетинг ёки нарх ҳақида 
кетмаяпти. Гап сифат ҳақида боряпти. У буни таътиб кўрди ва бу ёғ унинг 
дўконида бўлиши кераклигини тушунди. Сиз ҳам мана шундай ёндашувни 
қўллаб кўрсангиз бўлади.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish