Тайёр маҳсулот сифатини текшириш. - Чинлиги. Эфир билан ишланган маҳсулотнинг эритмасидан эфир учирилади ва темир (III)-хлорид эритмаси қўшилганда оч сариқ рангли чўқма ҳосил бўлади (бензоат иони). Маҳсулот эритмасига торон эритмаси қўшилса сариқ ранг ҳосил бўлади (литий).
- Маҳсулот эритмаси қиздирилиб, гексаметилентетраминни парчаланишидан ҳосил бўлган формальдегид учирилади. Қолдиқ Драгендорф реактиви билан қизил чўкма ҳосил қилади (пиеразин).
- Миқдорни аниқлаш. . Гексаметилентетрамин - ёд-хлорометрик усулда аниқланади. Унинг миқдори 7,2-8,8% бўлиши керак.
- Пиперазин. Пикрин кислотаси ёрдамида чўктириб, оғирлик усулида аниқланади. Унинг миқдори 2,25% дан кам ва 2,66% дан юқори бўлмаслиги керак.
- Бензоат кислотасининг умумий миқдори эфирли ажратмадан нейтраллаш усули билан аниқлаганда 3,6-4,4% бўлади. Қуритилган иккиламчи натрий фосфат эса ФЭК да аниқланади. Унинг миқдори 9-11% бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |