учунгина чиқарилади, холос. Мўғилистон учун ушбу товарлар Россиянинг
марказий районлари ва Урал ҳудудларида ишлаб чиқарилди. Аммо бу
товарларни етиб келиши мўғиллар учун қимматга тушарди. Хитой
савдогарлари
американ, инглиз ва бошқаларнинг матоларини Мўғил ички
бозорига киритдилар. Уларнинг сифати жуда паст бўлсада, аммо рус
савдогарлари таклиф этаѐтган нархлардан анча арзон эди. Хитой
савдогарлари, фирмалари ҳар дақиқада инглизлар, америкаликлар, японлар
ва бошқа компаниялар харакатларидан воқиф бўлиб турар, бунинг учун ўз
жосусларини ҳам ѐллагандилар. Шунинг учун ҳам Хитой савдосармояси
Мўғилистон иқтисодий ҳаѐти ўзининг ҳал қилувчи хусусиятини сақлаб
қолди. Европаликлар киритаѐтган
саноат моллари; хитойлик савдо-
ҳунарманд аҳилларининг шавқатсизларча таъсир ўтказишига уринаѐтган
усуллари, аратларнинг яна қашшоқлашишига олиб келди. ХIХ асрнинг 2
ярмида феодалларнинг ҳам иқтисодий синиш ҳолати кузатилдики, бу ҳол
уларни
камбағаллашган
феодал
даражасига
етаклади.
Манжур
хукмронлигининг охирларига келганда мўғил феодал тузуми чуқур инқироз
даврини бошидан кечирди. Мўғилистон манжурлар хукмронлиги даврида
юқори ишлаб чиқариш босқичига ўтолмади. Чунки,
феодал тузум, Цин
сулоласининг ҳукмронлиги, иқтисодий қарамлик, капиталнинг четдан
кириши, ламаизм ғоялари бунга тўсқинлик қиларди.
Монголияда ягона мустақил давлат Ойрот хонлиги ҳам 1758 йилда
манжурлар томонидан тугатилди ва унинг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси
кириб ташланди. Цин сулоласи Монголияни ташқи дунѐдан ажратиш
чораларини кўрди. 20 аср бошларида Монголия Осиѐнинг энг қолоқ
мамлакатларидан бири эди.
Монголияда 19 аср бошланган миллий озодлик харакати 20 аср
бошларида янада кучайди. 1911 йил аратларнинг йирик қўзғалони бўлиб
ўтди. 1911 йил ноябрда Урга (ҳозиргиУлан-Батор) да
Цин сулоласи
мустақил Монголия давлати тузилганлиги эълон қилинди хокимияти
ағдарилиб
Мамлакатдаги лама ибодатхонасининг олий руҳонийси-Буғдихон тузган
хукумат Монголия суверинитетининг давлатлар томонидан тан олиниши
учун 3 йилда ортқироқ харакат қилди. 1915
йилда Россиянинг Кяхта
шаҳрида чор Россияси, Хитой ва Монголия вакилларининг уч томонлама
конференцияси бўлди, унинг қарорларига мувофиқ, Монголиянинг мақоми
Хитой суверинитети остидаги ва Россия хомийлигидаги кенг мухторият
билан чекланди. 1919 йилда Хитой Монголияга қўшин
киритди ва унинг
хукмрон юқори табақасини мухторият мақомидан воз кечишга мажбур
қилди. Аммо монгол халқи мустақиллик учун курашни давом эттирди.
1921 йил июлда Урга шаҳрида Монголия мустақиллиги эълон қилинди.
1924 йил 26 ноябрда мамлакат парламенти-Буюк халқ курали Монголия
Халқ Республикаси (МХР) тузилганлигини маълум қилди ва биринчи
конституцияни қабул этди.
Do'stlaringiz bilan baham: