асаротга солишларига сабаб бўлди. 1897 йилда немис босқинчилари
Цзяочжоувань кўрфазини босиб олдилар ва Шандунь вилоятини ўз
таъсир
доираларига киритдилар .Франция Цуамчжувань кўрфазини эгаллади ва
Юнань вилоятида ҳукмронлик таъсирини ўтказа бошлади.Россия Порт-
Артурни ,Англия Вэйхай портини босиб олди. Энг бой худуд -Янцзи дарѐ
ҳавзаси Англиянинг таъсир доирасига тушиб қолди.
Боскинчилар томонидан Хитой миллий бойликларининг таланиши
халқ оммасининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. 1897 йил кўплаб
туманларда деҳқонларнинг хўжайинларга қарши ғалаѐнлари
бошланди, бу
ғалаѐнлар 1898-1899 йилларда мамлакатнинг турли вилоятларига тарқалди.
XIX- асрнинг охирида Хитойда илк саноат мунособатлари пайдо була
бошлади. Эски ер мулкчилиги тизимининғ емирилиши тезлашди. 1872
йилда Ли Хунчжан йирик пароход компаниясини ташкил килди. 1878
йилда кайлан кўмир бошқармаси тузилди. 1881 йилда шимолий Хитойда
биринчи темир йўл ишга туширилди. 1895 йилда Шанхайда йирик
тўқимачилик фабрикаси ишга туширилди. 1897 йилда Хитойда 600 га якин
чет эл фирмалари мавжуд эди.
Хитойнинг Франция билан урушда енгилганидан фойдаланган англия
1886 йил 1 январда бирмага қарши уруш эълон килди.
Тез орада Бирма
Англия мустамлакасига айланди. Япония Хитойга нисбатан босқинчилик
режаларини амалга ошришга киришди. 1872 йилда Рюкю оролини 1874
йилда Тайванни босиб олишга ҳаракат қилди. Тайвандаги урушда АҚШ
ҳарбий кучлари иштирок этгани учун бу орол Америкалик савдо-
саноатчилар учун «очиқ» деб эълон килинди.
1898 йил 21 сентябрда ислоҳотчилар душмани Циси бошлиқ тўда
давлат тўнтариши қилиб барча ислоҳотларни бекор қилди. Император Туан
Сюй қамаб қуйилиб, иродасиз «қўғирчоқ» подшога айлантирилди. Хитойда
бу даврдаги ижтимоий ҳаракатда «Ихэтуан» яширин ташкилотининг ўрни
катта бўлди. Бу ташкилот тарихи XVIII-асрга,
Хитойни манжурлар босиб
олган даврга бориб тақалади. «Ихэтуан»лар «Манжур Цинларини ҳайдаб
чиқарамиз, чет элликларни йўқотамиз» шиори остида иш курдилар.
А Қ Ш
манополистлари 90 йилларда Хитойга бостириб киришни
ўзларига асосий мақсад қилиб олдилар. АҚШ давлат котиби Хейнинг
Англия, Гсрмания, Россия, Япония, Франция ва
Италияга юборилган бир
мазмундаги ноталарида тарғиб килинган «очиқ эшиклар ва тенг
имкониятлар» сиѐсатига ана шу ғоя асос қилиб олинди ҳамда «Хей
доктринаси» номини олди.
ХХ-аср бошларида Хитойда ижтимоий зиддиятлар кўчайиб кетди.
Манжурларнинг Цин сулоласи ҳукмронлиги инқирозга юз тутди.1904-1905
йиллардаги рус-япон уруши ҳамда дунѐдаги инқилобчилик ҳаракат
Хитойга ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Do'stlaringiz bilan baham: