|
Ўрта тиббиёт ходимларига аттестация саволлари оив/оитс муаммоси бўйича саволлар
|
bet | 1/21 | Sana | 20.07.2022 | Hajmi | 424 Kb. | | #825970 |
| Bog'liq Аттестация саволлари янги
Ўрта тиббиёт ходимларига аттестация саволлари
ОИВ/ОИТС муаммоси бўйича саволлар тўплами.
1.Рес. ССВнинг 28.03.2012 йилдаги 80-сонли буйруғининг асосий мақсади нималардан иборат?
2. ОИВ, ОИВ инфекцияси ва ОИТСнинг фарқини айтиб беринг?
3. ОИВ/ОИТС бўйича қандай директив ва меъёрий хужжатларни биласиз?
4.Ўзб. Рес. ССВнинг №4 буйруғи нима ҳакида?
5. ДПМларда санитария, эпидемияга қарши ва дезинфекция режимлари тўғрисида амалдаги меъёрий хужжатларни айтинг.
6. ОИВ энг кўп учрайдиган биологик суюқликларни санаб беринг.
7. ОИВ касаллигини олдини олиш т ўғрисидаги Ўзб. Рес. қонунининг
8.ОИВ инфекциясини юқиш йўллари?
9. ССВнинг 28.08.2007 йилдаги №381 буйруғи , мақсади.
10. ОИВ эпидемиологияси бўйича хавфли гуруҳга кимлар киради?
11. ОИВ вируси қандай шароитларга чидамли?
12. Беморни ОИВ инфекцияси билан касалланганлиги хақидаги маълумотларни бошқаларга айтиш мумкинми?
13.Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш қайси меъёрий хужжатлар асосида амалга оширилади?
14. ОИВ касаллигини олдини олиш тўғрисидаги Ўзб.Рес. қонунининг 7- моддасини айтиб беринг?
15.Тиббий муолажалар жараёнида ОИВнинг универсал профилактикаси.
16.ОИВ инфекциясининг бошқарилувчи инфскциялар қаторига киритилмаслигининг сабаби, ОИВ вирусининг бошқа вируслардан фарқи.
17. ОИВ инфекцияси манбаи кимлар булиши мумкин?
18.Авария ҳолатларида мулокотнинг хавфлилик даражасини баҳолаш
мезонлари.
19. ОИВ инфекцияси этиологияси.
20. ОИВируси қачон ва ким томонидан аниқланган?
21. ОИВирусларининг хужайра ичига кириш механизмини (патогенези) айтиб беринг.
22. Биологик суюқликлар шикастланмаган терига сачраб кетганда нима қилиш керак?
23. Татуировка, пирсинг нима ва унинг эпидемиологик аҳамияти? 24. Биологик суюқликлар кўзга тушганда нима килиш керак?
25. ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахслар уй шароитида қандай чора-тадбирлар ўтказишлари керак?
26. Иммунитет нима?
27.ОИТС касаллигининг эпидемиологиясини айтиб беринг.
28.ОИВни шифохона ичи инфекцияси сифатида таркалишини олдини олиш чора- тадбирлари қандай?
29. Игна билан ёки бошқа ўткир асбоблар билан жарохат олганда нима
қилиш керак? .
30.Иммунофермент таҳлили учун олинган қон (яхлит) намунаси совутгичда (+4+8°С) қанча вақт сақланиши мумкин?
31. Лабораторияга серологик таҳлиллар учун олиб келинаётган қон ёки
зардоб микдори қанча бўлиши керак?
32.ИФА учун қон зардобини сақлашга бўлган талаблар.
33. СД-4, ПЦРга қон олиниш тартиби ва меъёрлари (етказиш вақти): 34.Нима учун ОИВ инфекцияли аёлдан туғилган болага 18 ойга
тўлгунча ИФА ва ИБ таҳлиллари ўтказилмайди?
34.ОИВ инфекциясининг ўткир даври одатда качон бошланади?
35.Автоклавда кимлар ишлаши мумкин ва ОИВ лабораториясида материалларни автоклавда зарарсизлантириш қандай тартибда олиб борилади?
З6.Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясига якуний ташхис қайси
серологик усулда қўйилади?
37.Беморнинг бирламчи қон намунасини ОИВга текшириш учун юборилаётганда қайси йулланма ва қандай тартибда тўлдирилади?
38. Кўкрак билан овкатлантиришда онадан болага ОИВ юкиши ўртача неча % ни ташкил килади?
39. ОИВ юктирган онадан болага инфекция кандай юкади?
40.ОИВ/ОИТСда организмнинг қайси тизимлари шикастланади?
41.ОИВ инфекцияда мулоқотдан кейинги профилактика нималарни ўз ичига олади?
42.ОИВ билан зарарланган онадан туғилган болани ИФА усули билан текширилганда ОИВ мақоми тўғрисида қачон аниқ маълумот олиш мумкин ва нима учун?
43. ОИТС касаллигини клиник босқичлари.
44.ОИВни онадан болага ўтиши профилактикаси.
45. Тестгача ва тестдан кейинги консултация тўғрисида тушунча беринг.
46.ОИВни онадан болага ўтиш профилактикасини бирламчи тиббиёт муассасаларида(ҚВП, поликлиника) йўлга куйиш тартиби.
47.Узб.Рес. ССВнинг 2009 йил 18 мартдаги 74 сонли буйруғини
мақсадини айтиб беринг?
48.Тиббий муассасада тиббиёт ходимлари учун умумий (универсал) эҳтиёткорлик чоралари ўз ичига олади.
49.Иммунофермент тахлил (ИФА) усулида ОИВ юкканлигини текширишда кон зардобида нима аникланади?
50.ОИВ инфекциясининг кўзғатувчиси нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|