ЎРТА ОСИЁ ТАРИХИДА НЕОЛИТ ДАВРИНИНГ (ЯНГИ ТОШ АСРИ) ЮҚОРИ ЧЕГАРАСИ
МИЛОДДАН АВВАЛГИ VII, ҚУЙИ ЧЕГАРАСИ V-III МИНГ ЙИЛЛИКЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНАДИ. БУ
ДАВР ЎРТА ОСИЁДА УЧТА: ЖОЙТУН, КАЛТАМИНОР ВА ҲИСОР МАДАНИЯТЛАРИНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ БИЛАН ИЗОҲЛАНАДИ.
Жойтун макони
Туркманистоннинг Ашхобод
шаҳридан 25 км. шимолдаги
тепаликда жойлашган бўлиб,
бир неча уйдан ташкил топган.
Жойтунликлар милоддан
аввалги VI-V минг
йилликларда яшаб, асосан
деҳқончилик, чорвачилик,
қисман эса овчилик билан
шуғулланганлар. Уларда она
уруғи ҳукм суриб, хўжаликда
аёлларнинг мавқеи баланд
бўлган.
Калтаминор маданиятига
оид маконлар Хоразмнинг
собиқ Калтаминор канали
ўзанидаги манзилгоҳлардан
иборат. Улар овчи ва
балиқчиларнинг қадимги
ёдгорлиги саналиб, Жонбос-
4 номини олган. Бу ерда 120
нафаргача одам яшаган.
• Ҳ
ИСОР МАДАНИЯТИГА ОИД
ЁДГОРЛИКЛАР
Ў
РТА
О
СИЁНИНГ
ШАРҚИЙ ҲУДУДЛАРИДАН
, Ҳ
ИСОР
-
П
ОМИР ТОҒЛАРИДА ТОПИБ
ЎРГАНИЛГАН БЎЛИБ
,
УЛАРНИНГ
УМУМИЙ СОНИ
200
ДАН ЗИЁД
(Т
УТҚОВУЛ
, С
ОЙСАЙЁД
, Қ
УЙИ
Б
УЛЁН
, Д
АРАИ
Ш
ЎР
, Г
АЗИЁНТЕПА
ВА ҲОКАЗОЛАР
). Ҳ
ИСОР
МАДАНИЯТИГА ОИД ЁДГОРЛИКДАР
МИЛ
.
АВВ
. V-III
МИНГ
ЙИЛЛИКЛАРГА ОИДДИР
. А
ҲОЛИ
СОПОЛ ИДИШЛАР ЯСАБ
,
АСОСАН
ЧОРВАЧИЛИК
,
ОВЧИЛИК ВА ҚИСМАН
ТЕРМАЧИЛИК БИЛАН
ШУҒУЛЛАНГАНЛАР
.
Тош ва бронза даврлари ўртасидаги давр мис-тош (энеолит) деб аталади. У милоддан аввалги IV минг
йилликнинг охири-III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис тез эрувчанлиги ва
эгилувчанлиги туфайли хўжалик ҳаётда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош
қуроллар асосий бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис тош асри деб юритилади. Ўрта Осиёнинг
шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик
хўжаликлари ривожланди. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо
қабристонининг энг пастки қатламлари ҳамда Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда
жойлашган Саразм қишлоғи, Жойтун маданияти асосида Анов I-II ва Номозгоҳ I-III даврларига мансуб
манзилгоҳлар энеолит даврига оиддир.
Геоксюр воҳаси - қуйи Мурғоб ва Тажан дарёлари ораси, Туркманистон.
Жанубий Туркманистонда бронза даврига оид маданият икки босқичга бўлинади. Булардан биринчиси
Номозгоҳ IV-V илк ва ривожланган бронза даври бўлиб, милоддан аввалги III минг йилликнинг
ўрталари-II минг йилликнинг биринчи яримига мансубдир. Ёдгорликлари асосан ғарбда Қизил Арват
шаҳридан бошлаб, шарқда Тажан дарёси ва қуйи Мурғоб бўйларигача тарқалган. Иккинчиси Номозгоҳ
VI сўнгги бронза даври бўлиб, милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмига оиддир. Унинг
ёдгорликлари Копетдоғ атрофи ва қуйи Мурғоб воҳасида жойлашган. Сўнгги бронза даврида Жанубий
Туркманистоннинг турли ҳудудларига Ўрта Осиёнинг шимолий даштларидан келиб чиққан чорвадор
қабилалар тарқалган.
Сурхондарё иссиқ иқлимли ўлка бўлиб, бу ҳудуддан Сополлитепа, Жарқўтон манзилгоҳлари топиб
ўрганилган.
Бронза даврига оид яна 50 дан зиёд ёдгорликлар Хоразмдан топилган бўлиб, улар Тозабоғёб
маданияти номи билан аталади. Шунингдек, Хоразмдаги сўнгги бронза даврига оид ёдгорликлар
Амиробод маданияти номи билан машҳур бўлиб, милоддан аввалги IX-VIII асрларга оиддир.
Ўрта Осиёдан топилган энг қадимги буюмлар милоддан аввалги IX-VIII асрлар оид бўлса-да,
улардан кўпи милоддан аввалги VII-VI асрлар билан саналаштирилган. Милоддан аввалги I минг
йилликнинг бошларига оид ёдгорликлардан Жанубий Туркманистонда 46 та қадимий қишлоқ
харобаси маълум, бундай хароба Сурхондарёда 8 та, Қашқадарёда 7 та топилган. Қуйи Мурғобда
Ёзтепа, Арвалитепа, Кўҳнатепа, Учтепа, Сурхондарёдаги Кучуктепа, Бандихон I, ва Қизилтепа,
Қашқадарёдаги Ерқўрғон, Чироқчитепа ва Сангиртепа ҳам шундай харобалар сирасига киради.
Ёдгорликларнинг энг қадимги маданий қатламлари темир асрига ўтиш даврига хосдир.
Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларида Фарғона водийсида Чуст маданияти
ривожланади. Наманган, Андижон ва Ўш (Қирғизистон) вилоятларида кўплаб қадимги маконлар
топиб ўрганилган. Чуст, Далварзин, Ашколтепа, Бозтепа, Чимбой ва бошқалар шулар
жумласидандир.
Ўрта Осиё ҳудудида яшаган қадимги қабилалар уюшмалари ҳақида аниқ фикрлар мавжуд эмас.
Шундай бўлса-да, милоддан аввалги VI-V асрларда ўлкамизда истиқомат қилган йирик қабила
уюшмаларининг жойлашган ҳудудларини аниқлаш имкони бўлган.
Улардан энг йириги сак қабилалари бўлиб, улар учта қабилавий бирлашмадан ташкил топган:
хаумаварка саклари, тиграхауда саклари ва тиайпарадарайа саклари.
Хаумаварка саклари
асосан Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган бўлган,
Хаумаварка саклари Мурғоб водийсида, Амударёнинг юқори оқимларида, Олой ва Фарғона
водийларида ҳамда Шарқий Туркистонда яшаган деб тахмин қилинади.
Йирик қабилалардан яна бири тиграхауда саклари Амударёнинг қуйи оқимларидан ҳамда
Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларидан то Орол денгизининг шимолигача бўлган бепоён чўлларда
кўчиб юрганлар (сак-массагетларнинг асосий қисми даставвал Орол денгизининг жануби-шарқида,
Окс (Амударё) ва Яксарт дарёларининг оралиғида жойлашган бўлган).
Тиайпарадарайа (денгиз орқасида, денгизнинг нари томонида яшовчи) сакларикелиб чиқиши асли
Каспий денгизининг шимолида, Урал тоғолди минтақаларида яшовчи массагет қабилаларидан
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Даштлар, саҳролар ва Амударё бўйларида массагет қабилалари яшаганлар.
Шундай қилиб, милоддан аввалги VI –IV асрлардаги ўтроқ аҳоли ва кўчманчи сак, массагет
қабилалари Ўрта Осиё аҳолисининг кейинги асрлардаги этник тараққиётига замин тайёрлаб берган.
Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни
аҳамонийларгача бўлган даврда
деб ҳисоблайдилар. Илмий адабиётлар Ўрта Осиёда
аҳамонийларгача бўлган даврда қуйидаги давлат уюшмалари ҳақида сўз юритади:
Арёшайёна – Ўрта Осиёдаги қадимги вилоятлар уюшмаси.
Арёнамвайжо. “Катта Хоразм ” ёки Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати.
Қадимги Бақтрия давлати.
Ўрта Осиёнинг жанубида жойлашган ўнлаб янги типдаги воҳа-давлатлар сўнгги бронза ва илк темир
даврида баъзан йирик сиёсий бирлашмалар – подшоликларга бирлашар эди. Ўрта Осиё жанубида
булар Бақтрия ва “Катта Хоразм” эди. Йирик подшоликларнинг ташкил топишида ички ижтимоий-
иқтисодий омиллардан ташқари ташқи
субъектив омиллар ҳам муайян ўрин тутган. Мазкур
омиллардан бири Месопотамиянинг уришқоқ давлатлари – Мидия, Оссурия, Митания томонидан
солинган хавф эди. Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар асосида ушба рўйхатга Суғдиёнани
ҳам киритиш имконияти пайдо бўлди.
ҚАДИМГИ ХОРАЗМ
Аҳамонийлардан олдин хоразмликлар Парфия чегараларидан шарқий йўналишда, Копетдоғ
ёнбағирларида жойлашганлар. Хоразм давлатининг маркази Марв ва Ҳирот атрофида бўлиб, бу
давлатни форслар эгаллаганларидан сўнг хоразмликлар қуйи Амударё – ҳозирги Хоразм
вилоятига кўчиб борганлар деб фараз қилинган. Ушбу назарияга кўра, милоддан аввалги VI
асрда қадимги форслар хоразмликларни жанубдан қуйи Амударё ерларига сиқиб чиқарганлар.
С.Толстов, Я.Ғуломовлар ушбу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар Ўрта Осиёнинг
жанубидан кўчиб келмаганлар, Хоразм давлати қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ вужудга
келган, деб хулоса қилганлар. Бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм вилояти ҳудудидан
анча кенг бўлган. Қадимги Хоразм марказларидан бири Кўзалиқир шаҳри қалин ва мустаҳкам
мудофаа девори билан ўралган. Бундай марказлар атрофида кўплаб деҳқонлар қўрғончалари,
боғлар ва далалар жойлашган эди. Қадимги Хоразмда ҳунармандчилик ишлаб чиқариши
ривожланган. Шаҳарларда савдо-сотиқ қизғин кечган.
ҚАДИМГИ БАҚТРИЯ
Ўрта Осиё ҳудудида милоддан аввалги VII асрда ташкил топган энг қадимги давлат бирлашмаси
Қадимги Бақтрия давлатидир. Бақтрияликланинг юрти Сурхон водийси, Афғонистоннинг
шимоли-шарқи, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашиб, турли ёзма манбаларда Бахди,
Бақтриш, Бақтриёна, Бақтрия, Бахли, Бахлика деб тилга олинган. Бу давлат ҳудудида ҳозирда
Қизилтепа, Ерқўрғон, Узунқир ва Афросиёб шаҳар харобалари топилган. Дастлаб Бақтрия
таркибига Марғиёна ва Суғдиёна ҳам вилоят сифатида кирган бўлиши мумкин. Бу даврда аҳоли
нисбатан зич жойлашган ўтроқ воҳаларда деҳқончилик жадал ривожланган. Бу воҳалар ҳосилдор
тоғолди текисликларида ёки дарё этакларида жойлашган бўлиб, нисбатан деҳқончилик учун
қулай шароитга эга бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |