Ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият


Жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг ижтимоий тараққиёт



Download 138,5 Kb.
bet7/8
Sana10.04.2022
Hajmi138,5 Kb.
#540981
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Урта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият МИШАкага

4. Жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг ижтимоий тараққиёт
ҳақидаги фикрлари
Подшо Россияси ўз мустамлакалари бўлган ўлкалардаги миллий масалаларнинг кўтарилишига бор кучлари билан қаршилик кўрсатар, бу ерларда минглаб йиллар мобайнида ривожланган миллий давлатчиликни йўққа чиқаришга ҳаракат қилар, илғор фикрларнинг ривожланишига тўсқинлик қилар ва халқни тубанликда, билимсизликда тутиб туришдан манфаатдор эди. Шу мақсадларда Туркистон Россиянинг хом ашё базасига айланиб борди. Оғир, асосан қўл кучига асосланган қишлақ хўжалик меҳнати мустамлака ўлка халқларини асоратга сола бошлади. Шунингдек, халқни мустамлакага, ҳеч бир ҳуқуқсиз қулга айлантириш сиёсати сиёсий зуғумлар, ярим ҳарбий бошқарув, мукаммал полициячилик назорати ва қаттиқ жазолар қўллаш механизмлари билан мустаҳкамланди.
Ана шундай аянчли аҳволга қарамай Туркистон халқлари тарих саҳнасидан йўқолиб кетмади, балки ўзлигига қайтиш учун қайтадан уйғона бошлади. XIX аср охири – ХХ аср бошларидан ўз миллий озодлиги, мустақиллиги учун курашга астойдил бел боғлади. Туркистонда миллий озодлик учун курашга отланган дастлабки ижтимоий-сиёсий оқим – жадидлар ҳаракати эди.
Жадидчилик ҳаракати дастлаб XIX асрнинг 80-йилларида Қримда пайдо бўлган, унинг асосчиларидан бири Исмоилбек Гаспирали (Гаспринский) эди. Бу ҳаракат мустамлакачиларга қарши очиқдан-очиқ курашдан воз кечар, билвосита кураш йўлини танлаган эдилар. Мустамлакачилик зулми натижасида халқ ўзлигини йўқота бошлаган бўлиб, у миллий дунёқарашни шакллантира олмас эди. Шунинг учун ҳам дастлабки ишни халқни маърифатли қилишдан, уни уйғотишдан бошлаш зарур эди. Маърифатли ва ўзлигини англаган халқда миллий онг тез ривожланиб, у ўз-ўзидан мустабид зулмга қарши чиқади ва ўзини миллий зулмдан озод қилади. Шунинг учун жадидлар ўзларининг илк ҳаракатларини маърифатпарварликдан бошлаганлар.
Бу оқим ўз ҳаракат шаклини маданий-маърифий тарзда кўрсатишга интилган бўлса-да, унинг моҳияти ва замирида сиёсий кураш, ўз халқини мустамлакачилар зулмидан озод қилиш, мустақил давлат қуриш нияти бор эди. Шунга мувофиқ жадидизм ўз тараққиётида икки босқични босиб ўтган: маърифатпарварлик босқичи ва сиёсий ҳаракатлар босқичи.
Жадидлар мафкураси ҳам ўзига хос эди. Улар ўша пайтларда бутун дунёга кенг тарқалишга улгурган Европа маданияти ва ривожланиш ғояларини рад қилар, шу билан бирга янги пайдо бўлган социализм ва социал-демократик қарашларга қўшилмас, бу оқимлар Туркистоннинг келажаги учун хавфли эканлигини исботлашга ҳаракат қилар эди. Улар ўз мафкуралари асосий мезонларини ижтимоий адолат, миллий мерос, туркчилик ва миллий мустақиллик каби қадриятлар асосида шакллантирдилар. Шу билан бирга улар маънавий-маданий ва маърифий ҳаётни янгилашга, халқ турмуш тарзига фан ва техника ютуқларини олиб киришга, диний жаҳолат, бидъат ва мутаассибликка, шунингдек, қолоқликка барҳам беришга интилар эдилар.
ХХ асрнинг дастлабки 10 – 15 йилида Туркистонда янги "усули жадид" ёки "усули савтия" мактаблари очилди, миллий матбуот ва театрлар ташкил этилди. Турли уюшмалар, ҳаракатлар ва хайрия жамиятлари шаклланди. Жадидларнинг халқнинг миллий ўйғониши, мустақиллик учун кураш ғояларининг шаклланишида, шунингдек, унинг маданий-маърифий қарашларини бойитишда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулҳамид Чўлпон, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев каби таниқли кишиларнинг фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди.

Download 138,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish