Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асослари



Download 2,32 Mb.
bet16/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3. Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асослари
Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида ва ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Фермер хўжалиги туман (шаҳар) ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида ҳисоб рақами очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжаликлари юзасидан жавоб бермайди.
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлаш юзасидан мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Фермер хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва унинг давлат органлари томонидан олиб қўйилишига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари йўл қўйилмайди,
Фермер хўжалигининг мақсади вазифалари ва фаолияти. Товар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.
Фермер хўжалигининг вазифалари фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат:
- ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
- тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш;
- мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш.
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шахобчалари орқали сотиш;
- тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш;
- юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш;
- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
- фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.
Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида мустақил хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
- низомда назарда тутилган доирада ва ижара шартномасида белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;
- етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун сотиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжа-лик шартномалари тузиш;
- харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фъючерс битимлари тузиш;
- ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шулардан уни ўзи хоҳлаган истеъмолчиларга сотиш;
- етиштирилаётган маҳсулотга ва хизматларга шартнома шартларида мустақил равишда нарх белгилаш;
- қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
- тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
- олинган даромад (фойда) дан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, банк ҳисоб рақамидаги ўз маблағларини мустақил равишда тасарруф этиш;
- акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
- кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;
- кредит олиш учун ер участкасидан фойдаланишни, ижарага бериш ҳуқуқини ва етиштирилган маҳсулотни гаровга қўйиш;
-кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ишга ёллаш (доимий ва вақтинчалик асосида) ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
-зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш, бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш;
-ихтиёрий равишда бирлашиш, шу жумладан улуш (пай) асосида бирлашиш, жамиятлар, иттифоқлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
-ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятининг ҳар қандай масалалари бўйича судга мурожаат қилиш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish