Таълим бериш усуллари
|
Кўргазмали маъруза, савол-жавоб, суҳбат, тушинтириш, намойиш этиш, кластер, ФСМУ техникаси
|
Таълим бериш воситалари
|
Маъруза матни, компьютер технологиялари, слайдлар, чизмали органайзерлар.
|
Таълим бериш шакллари
|
Оммавий, жамоавий.
|
Таълим бериш шароитлари
|
Техник воситалардан фойдаланишга ва гурухларда ишлашга мўлжалланган аудитория.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки савол-жавоб назорати, рейтинг тизими асосида баҳолаш, назорат саволлари ва мустақил таълим вазифалари.
|
1.2.« Кириш» мавзуси буйича маъруза машғулотининг технологик харитаси
Фаолият босқичлари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Таълим берувчи
|
Таълим олувчи
|
Тайёргарлик босқичи
|
1.Саволлар ва оралиқ хулосаларни тайёрлайди (1илова), таққослаш ва мунозарани давом эттириш учун қўшимча мисоллар ишлаб чиқади ((2-илова)).
2.Мунозарали маърузани ташкил этиш ва олиб бориш кетма-кетлигини лойиҳалаштиради: мунозарага қизиқтирувчи ва жалб қилувчи саволларни киргизиш кетма-кетлигини аниқлайди; умумлаштириш ва хулоса қилиш зарур бўлган асосий ҳолатларни ажратади; якуний хулосаларни шакллантиради.
|
|
1.2.1.Кириш босқичи
(10 дақиқа)
|
1.1.Мавзунинг номи, мақсади, ўқитиш натижаларини, мавзунинг режасини эълон қилади.
1.2.Маъруза машғулоти мунозара шаклида ўтишини айтади ва фаолиятнинг асосий хусусиятларини тушунтиради.
1.3. Кластер асосида ўтиладиган мавзунинг мазмуни ва мохиятини қисқача ёритади
|
Тинглайдилар
|
1.2.2.Асосий босқич
(60 дақиқа)
|
2.1 Мойли уруғларни ўлчамлари, уруғларнинг аэродинамик хусусиятлари, ғоваклик ва ишқаланиш коэффицентлари ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтади.
2.2.Талабаларга ўз фикрларини билдиришларини таклиф этиб, маърузанинг режаси асосида саволлар мазмунини жамоавий муҳокама этишга ундайди ва уни ташкил этади.
2.3.Жамоавий муҳокама жараёнини бошқаради:
- саволлар беради;
- фикр билдиришларига нисбатан қизиқувчанликни намоён қилади;
- муҳокаманинг мантиқан ёритилишини диққат билан назорат қилади;
- мунозара жараёнида айрим иштирокчиларнинг жавобларини тўлдиради ва умумлаштиради. Тўғри жавобларни рағбатлантиради ва нотўғри, тўлиқ бўлмаган жавобларни изоҳлайди;
- умумлаштирилаётган ва хулоса қилинаётган мавзунинг асосий қоидаларини аниқлаштиради.
2.4. Тақдимот якунида талабалар диққатини мавзунинг асосий томонларига қаратиб, ҳар битта масала бўйича қисқача хулосалар қилади.
2.5. Мавзунинг саволлари муҳокамасини қисқа умумлаштириш билан режанинг учта саволига якун ясайди.
|
Маъруза ва қўшимча маълумотлар мазмунини эшитадилар ва ўзлаштирадилар
Фикрларини билдирадилар, саволлар беришади ва мунозарада иштирок этишади. Иштирокчилар мавзу саволларининг мазмунини жамоавий муҳокама ва мунозара киладилар,
Саволларга жавоб берадилар.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |