Рта махсус таълим вазирлиги



Download 180,5 Kb.
bet1/10
Sana24.02.2022
Hajmi180,5 Kb.
#191564
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иши услубий(мат физ)




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Фарғона давлат университети

ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТЕНГЛАМАЛАР ВА
МАТЕМАТИК ФИЗИКА ТЕНГЛАМАЛАРИ
фанидан курс иши ёзиш бўйича
услубий кўрсатма
5130200 – “Амалий математика ва информатика” бакалавриат таълими йўналиши талабалари учун


Фарғона- 2020


Бакалавриатнинг 5130200 – “Амалий математика ва информатика” таълим йўналиши талабалари учун «Дифференциал тенгламалар ва математик физика тенгламалари» фанидан курс ишини ёзиш бўйича услубий кўрсатма. Фарғона 2020, 28 бет.


Тузувчилар:
Азизов М. - ўқитувчи
Орипов Д. - ўқитувчи
Исмоилов М. – ўқитувчи

Мазкур услубий кўрсатма «Амалий математика ва информатика» бакалавриат йўналишида таълим олувчи талабалар томонидан «Дифференциал тенгламалар ва математик физика тенгламалари» фанидан курс ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнига услубий жиҳатдан ёрдам беради.


Давлат таълим стандартларида бакалавриат босқичи талабалари « Дифференциал тенгламалар ва математик физика тенгламалари » фани бўйича қўлланилиши талаб этилган билимларга эга бўлиш ва касбий вазифани бажариш учун курс иши ёзиши белгиланган. Услубий кўрсатмада курс иши мавзуларини танлаш, адабиётлар билан танишиш, курс ишини ёзиш, уларни расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнлари батафсил баён этилган.
Ушбу услубий кўрсатма Физика-математика факультети кенгашининг 2020 йил _____ августдаги ___________ йиғилишида нашр учун тавсия этилган.
Тақризчи:
Дж.Аманов- ФарДУ, математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси доценти, ф.-м.ф.д.
Э.Т. Каримов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти катта илмий ходими, физика-математика фанлари доктори
Кириш
Фарғона давлат университетида илм олувчи “Амалий математика ва информатика” йўналишидаги бакалавриатнинг 3-курс талабалари Давлат таълим стандартлари бўйича “Дифференциал тенгламалар ва математик физика тенгламалари”
фанидан курс иши тайёрлашлари ва ҳимоя этишлари кўзда тутилган.
Олий таълим муассасаларида “Амалий математика ва информатика” таълим йўналиши бўйича курс иши ёзиш битирув малакавий иш бажаришдан олдинги муҳим бир тайёрланиш босқичларидан биридир.
Курс иши ёзишдан мақсад қуйидагилардан иборат:
– талабаларнинг математика ўрганиши учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, илмий ва ўқув адабиётларни излаб топиши, ўрганиб чиқиши ҳамда уларни жамлаб, хулоса қилиши;
– мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштириш;
– амалий материалларни таҳлил қилиш ва уларга илмий хулоса бериш борасидаги малакасини ошириш;
– фактлар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганиш;
– долзарб мавзуларга тааллуқли янгиликлар, адабиётлар ва ман-балардан фойдаланиш.
Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёни қуйидаги босқич-лардан иборат:
1. Мавзу танлаш.
2. Фойдаланиш учун зарур бўлган адабиётларни излаб топиш ва уларнинг рўйхатини тузиш.
3. Керакли ҳужжатлар асосида маълумотларни тайёрлаш ва йиғиш.
4. Курс иши режасини тузиш.
5. Режага мос бўлган саволларни батафсил ўрганиш маълумот-ларни таҳлил қилиш.
6. Олган билим ва кўникмаларини ўрганиш ва таҳлил натижа-сида батафсил, мантиқан тўғри баён қилиш.
7. Курс ишида келтирлган маълумотларни кенг ва тушунарли таҳлил қилиш.
8. Илмий раҳбар томонидан кўрсатилган камчиликларни барта-раф этиш ва таклифларни эътиборга олиш.
9. Курс ишини тўғри расмийлаштириш.
10. Курс ишини ҳимоя қилиш.



Download 180,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish