ХУЛОСА …………………………….………………….……………..............70
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ…..……........................73
КИРИШ
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Иқтисодиётнинг инновацион модели ривожланиши шароитида аҳолини иш билан бандлиги муаммолари давлат ижтимой-иқтисодий сиёсатида етакчи рол ўйнайди. Иш билан бандлик нафақат жамият тараққиётининг асоси, иқтисодий ривожланиш ва макроиқтисодий барқарорлик омили, балки ижтимоий ишлаб чиқаришнинг элементи, аҳоли турмуш сифати ошиши ҳамда инсон салоҳияти ривожланишининг шарт-шароити ҳисобланади.
Иш билан бандлик хизмати аҳолини иш билан бандлигини тартибга солишда фаол роль ўйнайди. Иқтисодиётни инновацион ривожланиш шароитида ижтимоий меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг ривожланишини ҳам тақозо қилади. Бу эса, иш билан бандлик хизмати шакллантириш ва самарали ривожлантиришни зарурати келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.»1 вазифаси қўйилган. Бу вазифаларни самарали ҳал этиш республикамиз минтақаларида бу борада илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда ҳам иш билан бандлик ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд. Уларнинг асосийлари сифатида иш билан бандлик хизмати ривожланишининг мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш, давлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш, иш билан бандлик нодавлат хизматларини яратиш, иш билан бандлик хизматини ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари тадқиқ этиш, иш билан бандлик хизматида ҳудудий ахборот тизимларини такомиллаштириш, иш билан бандлик хизматининг ривожланиш истиқболларини белгилаш каби муаммоларни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ–406-сонли
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида», 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637- сонли «Таълим тўғрисида», 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 27 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлар ижросини таъминлаш ва мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада аҳамият касб этади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хорижий олимлардан P.Thompson, B. Claussen, R.Kegan, M.Friedman, M.Granovetter, R. Swedberg1 кабиларнинг ишларида ўрганилган бўлиб, бу тадқиқотчилар меҳнат билан шуғулланиш, иш жойларини ташкил этиш масалалар таҳлилларини амалга оширишган. Бандлик муаммоларини ўрганиш, истиқболини белгилаш услублари ва афзалликлари, бандликнинг давлат тараққиётидаги аҳамиятини классик иқтисодиёт соҳасидаги машҳур олимлар А.Оукен, А.Смит, К.Макконелл, Д.Рикардо, А.Маршалл, И.Фишер, Д.Кейнс асарларида сабаб ва оқибат алоқадорлигини инобатга олган ҳолда кенг ёритилган.
Меҳнат бозори, ишсизлик, аҳолини иш билан бандлиги, иш билан бандлик хизмати муаммоларини ўрганишга МДҲ давлатлари олимларидан Адамчук В.В., Бляхман А.С., Варфоломеева О.А., Волгин Н.А., Генкин Б.М., Колосницина М.Г., Костин Л.А., Кузмин С.А., Маслова И.С., Одегов Ю.Г., Павленков В.А., Ромашов О.В., Руденко Г.Г., Слезингер Г.Э., А.Кибанов, А.Котляр, Г.Авагян, В.Плакся, Д.Маркович ва бошқалар муносиб ҳисса қўшганлар. Бу муаммоларни ўрганишга ўзбекистонлик олимлардан Қ.Абдураҳмонов, Р.Убайдуллаева, С.Абдуллаев, Ш.Зайнутдинов, Б.Муртазаев, Н.Тўхлиев, Х.Абулқосимов, Д.Раҳимова, О.Ата-Мирзаев, Б.Умурзаков, Ш.Холмўминов, Д.Ортиқова, Г.Абдураҳмонова, М.Бекмуродов, Н.Алиқориев, О.Абдуазимов, А.Холбеков, А.Умаров, Т.Матибаев, Ш.Содиқова, А.Сеитов, Ф.Парманов, К.Каланов, А.Абдуғаниев ва М. Мирзакаримова ва бошқа олимларнинг илмий ишлари бағишланган.
Бу илмий изланишларда иш билан бандлик хизматининг моҳияти, унинг шаклланиши, ишсизликнинг сабаблари ва уни камайтириш йўналишлари тўла очиб берилган. Лекин, уларда иш билан бандлик хизмати ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари тадқиқот обекти сифатида батафсил ўрганилмаган. Шунингдек, иш билан бандлик хизмати ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий механизми етарлича тадқиқ этилмаган. Бу муаммонинг бозор иқтисодиёти муносабатлари даврида аҳамиятлилиги диссертация мавзусининг долзарблиги, унинг мақсади ва асосий вазифаларини аниқлашга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |