Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова



Download 0,81 Mb.
bet16/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#145069
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
000-Битирувий малака иш буйича тавсиянома 2.10

7. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ ҲИМОЯСИ


7.1. Битирув малакавий ишни ҳимояга тайёрлаш. Тугалланган ва юқоридаги талабларга мос равишда расмийлаштирилган битирув малакавий иш тингловчи, раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Институт раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Ундан ташқари, раҳбар битирув малакавий ишни якунланганлиги бўйича 1-иловада келтирилган жадвал асосида хулоса беради ҳамда ҳимояга тавсия этади. Тавсия этишдан аввал битирув малакавий иш раҳбари иш билан (иложи борича тингловчи иштирокида) атрофлича танишиб чиқади. Раҳбар унга ўзгартириш ва қўшимчалар қилади, тўғрилаб чиқиш учун тингловчига вақт беради. Раҳбар тўғирланган вариантни яна бир бор кўздан кечириб чиқиш тавсия этилади.
Битирув малакавий иш белгиланган раҳбар маслаҳатларига таяниб, тингловчи томонидан масалага ижодий ёндашган ҳолда мустақил бажарилади.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган малака иши тингловчи томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар малака иши талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз хулосаси билан бирга кафедрага тақдим этади.
7.2. Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш тартиби. Касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ва ходимларини малакасини ошириш тингловчиси ўқув режа ва дастурлар талабларини ўзлаштирган, барча аттестация ўташ босқичларидан муваффақиятли ўтган тингловчилар Институт раҳбари буйруғи билан битирув малакавий иш ҳимоясига қўйилади.
1. Ҳимоядан аввал Давлат аттестация комиссияси (ДАК) котиби тингловчининг шахсий ҳужжатлари бўйича қисқача маълумотни беради.
2. Ҳимоя тингловчининг битирув малакавий иш бўйича маърузасидан бошланади. Ҳимояга 5-10 дақиқа (минут) вақт ажратилади.
Тақдимот ёки презентация қилиш битирув малакавий иш бўйича тайёрланган слайдлар орқали бажарилади. Слайдларнинг сони 8-10 тадан ошиб кетмаслиги мақсадга мувофиқдир. Бу эса гуруҳ битирув малакавий иш ҳимояси учун ажратилган вақтга ўз салбий таъсирини ўтказади.
Намоиш этилаётган ҳар бир слайдда ҳолат таҳлил қилинади, муаммолар аниқланади ва уларнинг ечимига оид таклифлар киритилади.
Презентация слайдлари бутун ишнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши, иллюстрацияга (чизма, кичик жадвал, график, расмларга) бой, рақамларга таянган, матнлар эса жуда қисқа ва лўнда ифода этилган, муайян кетма-кетликка бўйсинган, тизимлашган ва мантиқан бири иккинчисидан келиб чиққан тарзда тайёрланади. Масалан:
1-слайд. Умумий маълумотлар акс эттирилган ва битирув малакавий иш сарварағидан олинади. Слайднинг тепа қисмида иш бажарилган институт ва кафедра номи акс этади. Ўртасида қайси йўналиш, тоифа, гуруҳ ва битирув малакавий ишнинг мавзуси акс эттирилади. Қуйи қисмида эса бажарувчининг ҳамда раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи илмий унвони ва даражаси кўрсатилади. Масалан:

2-слайд. Одатда 2-слайд мавзунинг долзарблиги, мавзу мақсади ва вазифаларига бағишланади. Уларни қисқа ва лўнда қилиб бериш, иложи борича 1 та слайдга сиғдириш мақсадга мувофиқ. Зеро ушбу битирув малакавий ишнинг асосий кўрсаткичлари ўзаро узвий боғланган ҳамда бири иккинчисидан келиб чиқади.


3-слайд. Таълим массасанинг ташкил этилиши билан боғлиқ норматив асослари тўғрисида ҳамда таълим муассаса ташкил этилган регионда кадрлар тайёрлашга қаратилган талабларни намойиш этиш.
4-слайд. Таълим муассасасини модернизациялаш учун амалга ошириш бўйича ишлар таҳлили натижасида эришган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар акс эттирилиши намойиш этилади.


5-слайд. касб-ҳунар коллежи миқёсидаги тегишли масаланинг ҳолатини сон ва сифат жиҳатдан боҳалаш, муаммоларини аниқлашдан иборат бўлади. КХК бошқарув ходимларини баҳолаш кўрсатиб бериш


6-слайд. Таҳлил қилинган натижалар асосида аниқланган муммоларни ечимини топиш учун келгусида қилиниши лозим бўлган истиқбол режа олинади.


7-слайд. Хулоса ва таклифлар битирув малакавий иш мазмунидан келиб чиқиши, қисқа ва аниқ бир ҳолат ёки муаммони олиб чиқиши ҳамда унинг ечимини кўрсатиши керак.


8-слайд. Ишни якунланганлигини билдириш учун одатда “Эътиборингиз учун раҳмат” деган ёзувни тегишли мавзуга бағишланган расм ёки композиция орқали чиқариб қўйиш лозим.
Маъруза тугагандан сўнг ДАК раиси унинг аъзолари ва ҳимоя қатнашчилари томонидан тингловчига саволларни беришдан бошланади. Саволлар битирув малакавий иш мавзусига бевосита боғлиқ ёки унга яқин масалалар бўйича берилиши керак.
ДАК раисининг компетентлиги, яъни бошқарув маҳорати айнан ҳимоянинг регламент асосида кечиши, тартибли ва аниқ бир мақсад сари йўналтирилганлиги билан баҳоланади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish