118
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
қўлланиладиган ўқ бўйича оғирликлар бурғилаш қувурлар тизмасининг
остки қисмини спирал шаклига келтиради. Тўғри чизиқли қувурни эгилишга
ундаган ўқ бўйича оғирлик – биринчи тартибдаги критик (чегара) оғирлиги
деб номланади.
Иккинчи ва ундан юқори тартибдаги оғирликлар мавжуд. Бу ерда
бурғилаш тизмасининг остки қисмини марказлаштиришга асосланган
БТОҚЖ ларини қўллаш тавсия этилади. Ушбу
жамланмаларнинг икки тури
мавжуд: маятникли (тебранма) (42-расм в, д) ва қаттиқ (тебранмас) (42-расм
л, к).
Маятникли жамланмаларда марказлаштирувчиларни бурғидан тегишли
масофада ўрнатиш эвазига самара олинади. Жамланманинг таъсир этиш
самараси бир-бирига ўхшамаслиги марказлаштирувчиларни бурғидан хар
хил масофада ўрнатилганлиги билан тушунтирилади.
Қаттиқ жамланмалар қудукларни катта ўқ бўйича оғирликлар остида
бурғилашда қўлланилади. Қувурларни қийшайишини олдини олиш учун
марказлаштирувчилар 4,5,8 ва стаблизаторлар 6 ҳамда бурғи
устки
барқарорлаштирувчи мосламаларни ўрнатилади.
50-расмдаги
жамланмалар, асосан ротор усулида бурғилашда
қўлланилади. Қудуқ туби двигателлари билан бурғилашда хам қаттиқ
жамланмаларни қўлланади ва уларда бурғи ва двигатель устида
марказлаштирувчи мосламаларни ўрнатилади.
Гироскопик эффектни фақат турбобур билан бурғилашда қўлланади.
Гироскоп вазифасини имкони борича катта диаметрдаги ОБҚ бўлаги
бажаради. Айрим ҳолларда бурғи ва ОБҚ бўлаги орасида калибратор –
марказлаштирувчи ўрнатилади.
Танланган БТОҚЖси бурғилашни оптимал режимида қийшайиш
жадаллигини кичрайишини таъминлаши шарт. Қудуқни қийшайишини
олдини олиш учун техник воситаларни танлашда бурғилаш оралиқлари учун
аниқ геологик шароитларни ҳисобга олиш лозим.
Бу ерда қуйидагиларни ҳисобга олиш тавсия этилади:
а) реактив – турбинали бурғилаш агрегатлари (РТБ диаметри 920 мм ва
ундан катта) ва роторли-турбинали бурғилар (РТБ диаметрлари 760, 640, 590,
490 ва 445) ўз ичига пасайган оғирлик марказини, реактив харакати ёки
роторни айланма тизимини олган, айнан оғир
геологик шароитларда,
қудуқни табиий қийшайишига мойиллиги бор шароитида, катта диаметрли
(450мм ва ундан катта) чуқур ва ўта чуқур қудуқларни юқори оралиқларини
вертикал ўтишда унумли ҳисобланади.
б) зинали бурғилаш жамланмаси, бир вақтнинг ўзида диаметри 295 мм
бурғи билан пилот қудуқни ўтишни ва уни кенгайтиргичлар ёрдамида 394 мм
гача кенгайтириш имконини беради, табиий қийшайишга
мойил геологик
кесимларда, чуқур қудуқларни юқори оралиқларини 394 мм диаметрида
ўтишга мўлжалланган:
в) пилот-қудуқларни бурғилаш ва уларни номинал диаметрга қадар
кегайтиришни табиий қийшайишга мойиллиги йўқ тоғ жинсларда қўллаш
мақсадга мувофиқдир:
119
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
г) Юқори қаттиқлашган ва оғирлик маркази пасайтирилган БТОҚЖ лардан
юмшоқ тоғ жинсларда, орасида қаттиқ тоғ жинслари қатламчалари
учрайдиган шароитларда калибрловчи ва марказловчи элементларни қудуқ
деворлари билан контактга кирмаган холда фойдаланиш тавсия этилади:
д) Хар хил бурғилаш
усулларида калибратор, марказлаштирувчи ва
барқарорлаштирувчилар билан тузилган қаттиқ БТОҚЖлардан фойдаланиш
чидамли тоғ жинсларида жамланмани таянч элементларини қудуқ деворлари
билан контакти таъминланганда яхши самара беради:
е) БТОҚЖни чидамлилигига ўқ бўйича оғирликдан кўра айланиш
частотаси кўпроқ таъсир этади:
Do'stlaringiz bilan baham: