Ўрта махсус, касб-хунар


Олдини олиш ва бартараф этиш



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Олдини олиш ва бартараф этиш:
Қисилиб қолишларни олдини олиш 
учун - ўпирилишлар, ютилишлар, тарнов ҳосил бўлиши, нефт, газ, сув пайдо 
бўлиши, қудуқ стволининг кескин қийшайиши каби мураккабликларни содир 
бўлишига йўл қўймаслик керак. 
Бурғилаш тизмасининг қисилиб қолишни олдини олиш учун (қудуқ-
қатлам системасида босим ўзгариши натижасида ) - зичлиги паст бўлган 
бурғилаш эритмалари билан қудуқни ювиш керак, қайсики бунда қудуқдаги 
босим кичик бўлиши керак. 
Қисилиб қолишларни олдини олишни яна бир йўли – бурғилаш эритмаси 
таркибида мойловчи материалларни оширишдир. 
Нефт қўшиш (5-12%), смад (1-4%), техник спирт (Т-66, Т-80), графит (0,5-
1,5%) қўшиш амалга оширилади. 
Қудуқ кесимида юқори ўтказувчан қумтошлар, тупроқ, сув асосидаги 
эритмада бўкиши мумкин бўлган тоғ жинслари бўлса, бу тоғ жинсларини 
бурғилашда нефт асосидаги эритмаларни қўллаш натижасида қисилиб 
қолишларни тўлик олди олинади. Қисилиб қолишларни олдини олишда 
асосий ролни бурғилаш эритмасини яхши тозалаш ва қудуқ стволини 
шламдан тозалаш ўйнайди: қалин, қўпол, юқори ўтказувчан, ёпишқоқ 
қобиқни йўқотиш; бурғилаш тизмасини вақти-вақти билан айлантириш ва 
кўтариб-тушириб, харакатлантириб туриш керак. 
Энергия узиб қўйилганда, двигателлар таъмирланаётган вақтда ёрдамчи 
двигател ёки қўлда бурғилаш тизмасини айлантириб, кўтариб-тушириб 
харакатлантириб туриш керак. Тизмани кўтаришни иложи бўлмаганда, 
бурғилаш тизмасини қисилиб қолишини олдини олиш учун энг охирги чора, 
айрим ҳолларда - тизмани қудуқ тубига ўтирғизишдир. Негаки бунда ҳосил 
бўладиган эгилиш тўлқинлари, таъмирлаш ишлари тугагандан кейин тизмани 
кўтариб олишга ёрдам беради. 
Бурғилаш тизмасини тушириш жараёнида ўтиришлар кузатилса, тизмани 
тушириш тўхтатилади ва ўтиришлар кузатилган оралиқни қайта ишлаб 
(бурғилаб) чиқилади. 
Қисилиб қолишлар содир бўлганда зудлик билан уни бартараф этиш 
чоралари қўлланилади. Негаки вақт ўтиши билан қисилиб қолиш кучайиши 
ва бошқа оралиқлар ҳам қисилиб қолиши мумкин. Бурғилаш тизмаси 
қисилиб қолганда энг биринчи тадбир унинг тарқалиб (кенгайиб) кетишига 
йўл қуймаслик. Шу мақсадда техник рухсат этиладиган нормалар чегарасида 
бурғилаш тизмасини харакатлантириш, ротор билан айлантириш, айлантириб 


109 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
бўлмаса, вақти-вақти билан рухсат этиладиган айлантирувчи момент ҳосил 
қилиш керак (ротор билан уриш керак). 
Агар циркуляция йўлга қўйилган бўлса, қудуқни ювишни давом 
эттириш лозим. Эритма таркибига мойловчи материаллар қўшиш керак ва 
рухсат этилган катталиккача бурғилаш эритмаси зичлигини пасайтириш 
керак. 
Циркуляция йўқолса хавф ортади: халқа оралиғи шлам билан тўлиб 
қолади, бурғи тешиклари ва турбобур, тескари клапанлар шлам билан тўлиб 
қолади; циркуляцияни йўлга қўйишда ютилишлар содир бўлиши мумкин. 
Нефт ва кислотали ванна қўйиш учун албатта циркуляцияни йўлга 
қўйиш зарур. 
Қисилиб қолган бурғилаш тизмасини озод қилишдан олдин бурғилаш 
ускунасининг аҳволи синчиклаб текшириб чиқилади (асослар, минора, тал 
системаси, чиғир ва унинг қотирилган қисмлари, тал канати ва унинг аҳволи) 
ва бурғилаш насослари, индикатор тарозисининг созлиги, илгакка 
бериладиган рухсат этилган кучланиш аниқланади; насосларда ўрнатилган 
втулка ва химояловчи клапанларда қанча босим бериш мумкинлиги 
аниқланади. Агар циркуляция йўқ бўлса ва уни йўлга қўйишни бурғилаш 
насослари ёрдамида амалга ошириб бўлмаса, анча юқори босимга эга бўлган 
цементлаш агрегати насосларидан фойдаланилади. Бурғилаш тизмалари 
орқали катта босимли насослар ёрдамида бурғилаш эритмасини хайдаш учун 
- боғланиш элементлари тез ечиладиган металл қувурлардан ва цементлаш 
ускуна учидан фойдаланилади (агар кутиладиган босим катта бўлса). Агар 
бунда хам бурғилаш тизмалари орқали эритмани хайдаб бўлмаса 
(циркуляция чиқмаса), турбобур ёки ОБҚ устидан бурғилаш қувурини 
перфорация қилиш йўли билан тешилади ва очилган тешик орқали 
циркуляция йўлга қўйилади. Циркуляция йўлга қўйилгандан кейин катта 
босим остида, қувур орти оралиғини тўлиқ тозалангунча ва босим нормал 
ҳолатга тушгунича ювилади. 
Бир размерли тизманинг қисилиб қолган жойини ва озод қисилиб 
қолмаган қисми узунлиги Lx ни Гук қонунига асосан топилади: Тизма 
оғирлигидан катта бўлган Р
1
ва Р
2
куч билан тортганда иккита узайтма 
(удлинений) орасидаги фарқга

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish