87
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
VII-БОБ. ҚУДУҚНИ ЮВИШ ВА ЮВУВЧИ СУЮҚЛИКЛАР
Қудуқни ювиш ва бурғилаш эритмалари.
Қудуқни бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмалари қуйидаги
асосий
технологик вазифаларни бажариши шарт:
1.
Қудуқларни турли ҳил тоғ жинсларининг парчаларидан,
заррачаларидан тозалаш ва ер юзасига олиб чиқиш.
2. Бурғилаш эритмасининг система бўйлаб
айланма харакати
тўхтатилган пайтда бурғиланган тоғ жинси заррачаларини ва парчаларини
эритмада муаллақ тутиб туриш.
3. Бурғиланаётган атроф қатлам
жинсларининг парчаланишини
енгиллаштириш ва бурғини совитиб туриш.
4. Қудуқ деворларига таъсир этувчи гидравлик босим ҳосил қилиш,
яъни газ ва сув отилиб чиқиш хавфини бартараф этиш.
5. Қудуқ деворларининг барқарорлигини ошириш мақсадида қудуқ
деворларига физик-кимёвий таъсир ўтказиш билан бирга унинг
емирилишидан хабардор қилиши ёки олдини олиш.
6. Турбинали усул билан бурғилаш жараёни
учун турбобурни энергия
билан таъминлаш.
7. Нефт ва газ махсулотларини сақловчи ер ости қатламини очиш
даврида унинг табиий ўтказувчанлигини сақлаб туриш ва бошқа технологик
вазифаларни бажариш.
Қудуқларни бурғилаш жараёнида содир бўладиган турли салбий
ходисалар: фаввора, ўпирилиш, тоғ жинси қатламининг емирилиши –
эритмаларнинг технологик хоссаларига боғлиқ бўлади. Бурғиланадиган ер
қатламининг геолого-техникавий хоссаларига кўра ва техник жараён
талабига асосан хозирги даврда ишлатиладиган бурғилаш
эритмаларини
иккита алохида синфга бўлиш мумкин:
1. Сув асосида тайёрланадиган бурғилаш эритмалари.
2. Нефт ва углеводородлар асосида тайёрланадиган эритмалар.
Сув асосида олинадиган бурғилаш эритмалари нефт ва газ конларини
қидириш ва уларни ишлатишда жуда кенг қўлланиб келинмоқда.
Нефт ва
нефт махсулотлари хамда углеводородлар асосида тайёрланадиган эритмалар
таннархи нисбатан қиммат бўлгани учун хам махсус талаб қилинган
холларда, яъни сув асосида тайёрланган эритмалар самара бермайдиган
шароитдагина ишлатилади.
Бурғиланаётган майдонларда бурғилаш эритмаларини бошқариб ва
назорат қилиб туриш учун махсус кўчма тажрибахоналар мавжуд.
Бундай
тажрибахоналар махсус кичик бинода жойлашган бўлиб, у дала шароитида
ишлатиш керак бўлган стандарт асбоб-ускуналар билан жихозланган.
Булардан ташқари тажрибахона бурғилаш
эритмаларига сиздириш
кўрсаткичини босим остида аниқловчи қурилма (фильтр пресс),
харакатланувчи вяскозиметр (ротацион вяскозиметр, ВСН-3) ва эритманинг
88
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
мухитини аниқловчи рН-метр, эритмаларининг зичлигини аниқловчи
ричагли тарози каби асбоблар билан таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: